Технологик жараёнлари
Хар қандай ишлаб чиқариш корхонасини, Хар қандай технологик тизимни маълум бир миқдордаги типик технологик звенолар орқали ифодалаш мумкин. Одатда уларда адсорбция, ректификация, экстракция, кимёвий реакция ва бошқа типик технологик жараёнлар кетади.
Маълум бир курилмада кетаётган типик жараён, ўз вақтида типик бошқариш объекти ҳамдир.
Ички моддий ва энергетик боғлиқликлар характерига қараб, ишлаб чиқариш технологиясининг Хамма жараёнларини қуйидаги синфларга бўлиш мумкин:
гидродинамик;
иссиғлик;
диффузион;
кимёвий;
механик.
Бундан ташқари технологик жараёнлар детерминлашган ва стахостик жараёнларга бўлинади.
Детерминлашган деб шундай жараёнларга айтиладики, уларда асосий катталиклар узлуксиз ва аниқ қонуниятлар бўйича ўзгаради. Бунда, ушбу жараённи ифодаловчи чиқиш параметрининг қиймати, кириш параметрининг қийматига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Стахостик деб шундай жараёнларга айтиладики, уларда асосий параметрлар ўзгариши тартибсиз ва дискрет рўй беради.
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
Компьютерлар - замонавий шахсий электрон хисоблаш машинаси.
2.Кимёвий кибернетика - технология тизимларини ЭХМ ёрдамида бошкариш ва тадкикот килиш.
Технология тизими - технологик жараён, шу жараён кетаётган курилма ва шу жараённи бошқариш тизими Хаммаси биргаликда технологик тизим дейилади.
Математик моделлаштириш - технологик жараённи унинг математик модели ёрдамида ўрганиш.
Тизимли тахлил килиш - жараённи ўрганишда уни элементар жараёнларга бўлиб ўрганиш.
Тизимни декомпозициялаш - тизимни алохида элементар жараёнларга бўлиб ўрганиш.
7 ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИНИНГ ИЕРАРХИК ТУЗИЛИШИ - КИМЁВИЙ КОРХОНА ИЕРАРХИК ТУЗИЛИШИНИНГ БИРИНЧИ КУЙИ БОСКИЧИ, ИККИНЧИ ўРТА БОСКИЧИ ВА УЧИНЧИ ЮКОРИ БОСКИЧИ ВА УЛАР ОРАСИДАГИ БОҒЛИҒЛИҚЛАР.
Локал автоматик ростлаш тизими - технологик жараёндаги бирор параметрни автоматик ростлаш тизимси.
Технологик жараенларни автоматик бошкариш тизимлари - масалан бирор цехда кетаётган технологик жараённи оптимал бошқариш тизими.
Корхонани автоматик бошкариш тизимлари - бутун корхонани ишини автоматик бошқариш тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |