Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Кредит тизими – бу маълум бир таълим фалсафаси доирасида 
ишлайдиган, таълим муассасаларининг жамоавий таълимнинг 
индивидуал 
шаклларига 
ўтишига 
йўналтирилган, 
таълим 
хизматлари бозорининг эҳтиёжларини қондириш учун етарлича 
хилма-хил ва мослашувчан таълим воситаси. Кредит тизими айнан 
либерал таълим тизимида вужудга келди, у ерда дастлаб олий 
таълим муассасасининг рақобатдошлиги 
омили сифатида 
шаклланди. 
Функционал жиҳатлар нуқтаи назаридан кредит тизими 
қуйидагилар учун асос бўлиб хизмат қилади: 
1
Кредитно-модульная система обучения в вузе: обратная сторона медали. В.Г. Дуняева. Вектор науки ТГУ. 
2012. №4(11). С. 91 


82 
- талабаларга индивидуал ўқув дастурларини тузиш, фанларни 
ўрганиш кетма-кетлигини эркин белгилаш ва ўқув машғулот-
ларининг шахсий семестр жадвалини мустақил равишда тузиш 
имкониятини 
берадиган 
ўқув 
жараёнини 
индивидуал 
ташкиллаштириш; 
- талабалар 
ва 
ўқитувчиларнинг 
таълим 
фаолияти 
натижаларини баҳолаш тизимлари; 
- ўқув 
жараёнининг барча субъектларининг академик 
эркинлиги даражасини ошириш; 
- ўқитиш харажатлари ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи 
фондининг иқтисодий ҳисоб-китоблари, олий таълим муассасаси ва 
унинг таркибий бўлинмаларини бюджетлаштириш
1

Болонья декларациясининг ажралмас атрибути сифатида 
кредит-модуль тизимига иккита асосий функциялар берилади: 
1. Талабалар ва ўқитувчиларнинг мобиллигини таъминлашга 
кўмаклашиш ва бир университетдан иккинчисига ўтишни 
соддалаштириш. 
2. Талаба томонидан барча ўқув ва илмий фаолият турларини 
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган иш ҳажмини аниқ белгилаш. 
Талабанинг ўқиган дастури бўйича тўплаган кредитлар миқдори 
талабанинг қобилиятини белгилайди
2

Таълим дастурларини баҳолаш учун кредит тизимларининг 
моделлари: 
– академик мобиллигини таъминлашга қаратилган кредит 
тизимлари; 
– асосан кредитларни тўплашга йўналтирилган кредит 
тизимлари. 
EСTS тизимига кўра, Европа олий таълим муассасаларида ўқув 
йили ўртача 40 ҳафта давом этади. Талабанинг йиллик академик 
1
Внедрение кредитной системы в российском вузе: первые результаты в 60 эксперимента по переходу на 
кредитную систему Владивостокского государственного университета экономики и сервиса, 2004-2005 
годы / Авт. О.О. Мартыненко. – Владивосток: Изд-во ВГУЭС, 2005 
2
Bologna Declaration. Joint Declaration of the European Ministers of Education Convened in Bologna on the 19th 
of June 1999. 


83 
юкламаси 60 кредитга тенг эди. Шунга асосланиб, талаба бир 
семестрда 30 кредит олиши керак
1

Европалик талаба узоқ вақт давомийлигида келажак дипломига 
кредитлар тўплаши мумкин. Кредитларнинг тўпланиши талабага 
бутун ҳаёти давомида ўз малакасини оширишга, масалан, қўшимча 
олий маълумот олишига имкон беради. Кредитлар туфайли талаба 
ўқишдан узоқ муддатли танаффуслар олиш имкониятига эга бўлади 
– илгари олинган кредитлар йўқолмайди. Агар талаба бирон сабабга 
кўра олий таълим муассасасидан четлатилган бўлса ҳам, у олган 
кредитлари кейинчалик ўқишни давом эттириш учун ишлатилиши 
мумкин ва улар қайта-қайта инобатга олинади, бу эса талабанинг 
иккинчи олий маълумот олишига катта ёрдам беради. Кредитлар 
маълум шароитларда талабанинг ихтисослик бўйича иш 
тажрибасини олий таълимнинг таркибий қисми сифатида ҳисобга 
олишга имкон беради. 
Болонья жараёни қоидаларига биноан талабаларга стажировка 
ва амалиёт учун, имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун кредитлар 
бериш одатий ҳисобланади. Дарҳақиқат, бу маълум бир меҳнат 
талаб қиладиган ўқув жараёни, унинг қийматини иложи борича 
объектив баҳолаш муҳимдир. Шубҳасиз, шу қаторда кўплаб 
манбаларни ўрганишни талаб этадиган ва академик меҳнати юқори 
бўлган, талаба томонидан ёзилган реферат ва курс ишлари учун 
кредитлар берилиши керак. 
Кредитлар талабага фақат маълум бир фан бўйича ўқув 
режасида белгиланган якуний назорат шаклини (имтиҳон, тест ёки 
якуний назорат иши ва бошқаларни) муваффақиятли топшириш 
натижалари асосида берилади. 
Билимларни баҳолашнинг модулли-рейтинг тизими 100 балли 
тизимни назарда тутади, яъни 100 балл – талабанинг модулни 
ўрганиш жараёнида академик муваффақияти учун олиши мумкин 
бўлган максимал балл. Модуль учун талабанинг билимини 
1
Аллаярова С., Абдурахманов У. Таълимда модулли-кредит тизимининг мазмун ва моҳияти // ЎзМу 
хабарлари. 2018 йил № 5 –сон.


84 
баҳолашда ўтказилган машғулотларнинг барча турлари, жорий ва 
якуний назоратлар учун олинган баллар (масалан, амалий, 
лаборатория машғулотларини бажариш учун ва ҳоказо) ҳисобга 
олинади. 
Умуман олганда, кредит-модуль тизими талабанинг тадқи-
қотчи-мутахассис бўлиб шаклланишига таъсир кўрсатади. Чунки 
унинг асосида юқорида келтирганимиздек - таълим олишга онгли 
ёндашув, 
ўз-ўзини 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштириш 
тамойиллари ётади.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling