Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

4.3.1.-расм. Сайтнинг кириш ойнаси. 
Ушбу сайт ҳозирча бета версияда Ўзбекистон Миллий 
университети доменида рўйхатда турибди, сайт контенти ва 
имкониятларини такомиллаштириш мумкин. Сайтдан фойда-
ланиш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади, рўйхатдан ўтиш 
учун фойдаланувчининг ихтиёрий электрон почтаси зарур. Сайтга 
талабалар ва ёш тадқиқотчилар илмий-тадқиқот натижалари – 
нашр қилинган мақола, сертификат ва дипломлар, тақдимот, 
муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган видео ва бошқаларни 
юклаши мумкин. Юкланган маълумотлар сайтдан фойдаланув-
чилар учун очиқ, уларни ўқиш, юклаб олиш, улашиш, муносабат 
билдириш функциялари бор (4.3.2.-расм). Сайтдан фойдаланиш 
йўриқномасини қуйидаги манзилдан юклаб олиш мумкин -
https://www.researchgate.net/publication/362887713_Researchnuuuz
_sajtidan_fojdalanis_bujica_juriknoma. 


142 
 
4.3.2. – Фойдаланувчининг асосий ойнаси кўриниши. 
Сайт контентини ишлаб чиқишда Facebook, LinkedIn
ResearchGate каби ижтимоий тармоқларнинг илмий фаолият, 
илмий ҳамкорлик, илмий муҳокамаларга оид элементларидан 
фойдаланилган. Сайтнинг яна бир яхши томони – фойдаланув-
чилар томонидан профилга юкланган илмий ишларнинг барчаси 
қидирув тизимларида фаол ва уларни кўриш, юклаб олиш 
имкониятлари бор. Бу эса талабаларнинг илмий-тадқиқот
ишларини дунёнинг исталган томонидан фойдаланиш мумкин-
лиги таъминлайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, истиқболда 
талабалар томонидан юкланган материаллардан фойдалан-
ганликни асословчи иқтибослик функциясини қўшиш режалаш-
тирилган. Ўйлаймизки, сайтнинг оммалашуви, фойдаланувчилар 
сонининг ошиши ёш олимлар ва талабаларнинг илмий фаолиятга 
бўлган иштиёқ ва қизиқишларини оширади.
Ушбу сайт тадқиқотларимизнинг амалий-тавсиявий жиҳат-
ларини ўзида акс эттирганлиги учун 2022 йилда дастурий 
маҳсулот 
таъминоти 
учун 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Интеллектуал 
Мулк 
Агентлигидан 
гувоҳнома 
олинди 


143 
(№DGU14229, 17.01.2022 й.). Умуман олганда, ҳар қандай 
рақамли технология – муайян илмий изланиш, ихтиро ва 
тадқиқотлар натижаси бўлиш билан бирга, илмий салоҳиятни 
ривожлантиришнинг самарали воситасидир. Кузатиш ва ўрганил-
ган манбаларга кўра айтишимиз мумкинки, рақамли техноло-
гиялар замонавий тадқиқотчи илмий фаолиятининг ажралмас 
қисмидир.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling