Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Учинчидан, илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини 
оширишда рақамли платформаларнинг ўрнини аниқлаш бораси-
даги изланишларимиз шуни кўрсатдики, нуфузли фанметрик, 
рефератив базалар, илмий-ижтимоий тармоқлар илм билан 
шуғулланувчиларга илмнинг интернационаллашуви билан бирга 
илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш, тадқиқот натижаларини 
тижоратлаштирини (грантлар ютиш, илмий ютуқлар учун 
истеъмолчилар топиш ва ҳоказо), эътироф каби имкониятини 
беради. Бизга маълумки, илм юқори бўлган ҳудудда аҳолининг 
турмуш фаровонлиги ҳам юқори бўлади, ҳозирги давр эса, ҳамма 
соҳада бўлгани каби илмда ҳам рақамли платформаларнинг 
такомиллашувини талаб қилмоқда. Айтиш мумкинки, қайси 
давлат кучли ва бой бўлса, ўша ҳудудда фойдаланилаётган илмий 
платформалар ҳам юқори самарадорликка эга. Шу боисдан 
минтақамизда, республикамизда фойдаланилаётган илмий 
платформалар контенти, имкониятларини ўрганилди. Scopus ва 
Web of Science, Google Scholar, ResearchGate платформаларидаги 
олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмни оммалаштириш, илмий 
фаолият натижаларини мониторинг қилиш кўрсатгичлари юқори. 
Маълумки, ушбу сайтлар асосан етук олим ва мутахассисларнинг 
илмий-тадқиқот натижаларини ўзида жамлаган. Бироқ, бу 
платформаларда талабалар илмий-тадқиқот натижаларини омма-
лаштириш имкониятлари чекланган (ResearchGate ижтимоий 
тармоқ бўлганлиги учун кўплаб давлатлар талабалари ўз шахсий 
аккаунтига эга, бироқ республикамиз ОТМлари талабаларининг 
ушбу сайтдан рўйхатдан ўтишини қониқарли деб бўлмайди). Шу 
боис, изланишларимиз доирасида республикамиз талаба ёшлари 


146 
илмий ишларини оммалаштириш ва мониторинг қилиш 
имкониятини берувчи сайт дастури яратилди, ишга туширилди.
Умуман олганда, олиб борилган изланишлар олий таълимда 
ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, илмий-тадқиқот
фаолиятини самарали йўлга қўйиш, фан – таълим – ишлаб 
чиқариш интеграциясини таъминлашга хизмат қилади.
Изланишларимиз доирасида олиб борилган изланишлар
ўрганилган манбаларга асосланиб, олий таълим ўқув жараёнида 
талабаларни илмий-тадқиқот га йўналтиришда қуйидагиларга 
эътибор қаратишни таклиф қиламиз: 
− талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг АКТ компетен-
циялари, хусусан, илмий платформалардан фойдаланиш кўникма-
ларини ривожлантиришга эътибор қаратиш лозим; 
− бакалавриатнинг 1-курсидан илмий-тадқиқот фаолияти 
ҳақида талабаларга етарлича тушунча бериш, лозим бўлса, ўқув 
режасига “Тадқиқот методологияси (Research methodology)” 
фанини танлов фани сифатида киритиш мақсадга мувофиқ (ушбу 
фан мазмунига мос келувчи фанлар кўплаб етакчи университет-
ларнинг 1-курс ўқув режаларида мавжуд); 
− мутасадди вазирликлар, ОТМ раҳбарияти кабилар 
талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини мунтазам қўллаб-
қувватлаш, изланиш олиб боришга ҳар тарафлама мотивация 
беришини кучайтириши зарур; 
− талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида чет тиллари
хусусан, рус тилини билиш малакаларини ривожлантириш; 
− ўқув жараёнига flipped classroom, blended learning каби 
моделларни ўқув жараёнига кенг татбиқ қилиш механизмларини 
тўлиқ ишлаб чиқиш; 
− илмий-тадқиқот олиб бориш учун ОТМларнинг моддий-
техник имкониятларини ошириш (бу имкониятларни профессор-


147 
ўқитувчилар жамоасининг грантлар ютиб олиши ҳисобига ҳам 
амалга ошириш мумкин); 
− ОТМлар негизида талабаларнинг молиявий имкониятларини 
яхшилаш, иқтисодий мустақилликка эришишларига сабаб 
бўладиган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш спин-офф корхона-
ларини очиш; 
− талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ҳар тарафлама 
қўллаб қувватлаш мақсадида давлат грантларига маош бери-
ладиган аъзо сифатида ишга қабул килиш ва ҳоказо.
Энг асосийси, таълим олишга онгли ва мақсадли ёндашиш 
лозим. Юқоридагилар (методика, платформа, ўқув жараёнини 
ташкилий механизмлари ва бошқалар) сифатли таълим учун фақат 
восита эканлигини унутмаслик керак. Агар ОТМда илмий-
тадқиқот фаолияти ўқув жараёни орқали тўғри ва самарали йўлга 
қўйилган бўлса, талабаларнинг билим олишга муносабати
ижобий бўлади.  

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling