144
ХУЛОСА
Талабаларни илмий-тадқиқотга йўналтиришнинг
долзарб
масалаларини ўрганар эканмиз қуйидагиларни
хулоса сифатида
тақдим этамиз:
Аввало, олиб борилган изланишлар Ўзбекистонда олий
таълим
ўқув
жараёнида
талаба-ёшлар
илмий-тадқиқот
фаолиятини ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини жаҳон
стандартларига мос тарзда
такомиллаштириш зарурлигини
кўрсатиб берди. Бунда ҳозирги кунда олий таълим ўқув
жараёнини ташкил этишда кредит-модуль тизимида тўлиқ ўтиш
ҳамда талабаларнинг мустақил таълим
олишлари учун зарурий
методик базани кечиктирмасдан
шакллантириш тизимнинг
асосий камчиликларидан бири бўлиб қолаётганлигини таъкидлаш
лозим. Кредит-модульь тизимидаги талабанинг мустақил таълими
тўлиқ тадқиқотчиликка таянади, шу боис, биз талаба ёшларда
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришда таълимни ташкил
этишнинг бошқа тизимларига нисбатан ушбу тизимнинг устувор
жиҳатларининг юқорилигини тасдиқлаймиз.
Иккинчидан, талабаларни илмий-тадқиқот
фаолиятига
йўналтиришда натижага олиб борувчи ёндашув ва методикаларни
ўқув жараёнига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ. Изланишларимиз
доирасида шахсга йўналтирилган таълим дастурлари мазмунини
ўрганиш орқали магистратура мутахассисликлари учун “Илмий-
тадқиқот методологияси” модулини ўзлаштиришда тадқиқот-
чилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш
методикаси ишлаб чиқилди. Методикани қўллашдан кўзда
тутилган асосий мақсад талабаларнинг мустақил илмий-тадқиқот
олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришдир. Учта босқичда
олиб борилган тажриба-синов ишлари модулни ўзлаштириш
давомида тажриба гуруҳларида таҳсил олувчи магистрантларнинг
юқори натижага эришганликларини кўрсатди. Шу
билан бирга,
145
талабаларни илмий лойиҳаларга
жалб этиш,
илмий анжуман ва
танловларда муваффақиятли иштирок этишларини қўллаб-
қувватланиши муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: