Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


ЖАМИЯТ, УНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ТИЗИМЛАРИ


Download 1.21 Mb.
bet10/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

ЖАМИЯТ, УНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ТИЗИМЛАРИ



  1. Жамиятда муносбат ва социал структура.

  2. Социологияда жамиятнинг тузилиши ва таркиби масаласи.

  3. Ҳозирги кун жамиятининг кўринишлари.

  4. Жамият тизимлари. Фуқаролик жамияти.



1 савол. Жамият бу инсоният тараққиёти жараёни бўлиб кишиларнинг табиат билан узвий боғликда яшаши, ривожланиш, ҳаёт кечириш манбаидир. Ҳаёт борликдир.
Жамият бу мураккаб жараён бўлиб жамиятдаги ҳамма социал институтлар, этник гуруҳларнинг ўзаро алоқа ва муносабатлари мажмуаси бўлиб унда моддий ноз-неъматлар яратадиган, уни тақсимлайдиган тараққий этиб янада ривожланадиган социал тарихий жараёндир. Жамият ўз таркибига кирадиган бир қатор структуралари билан фарқ қилади. Улар жамият структураларига, яъни социал структура, миллий структура ва ирқий, демографик ва бошқа структуралардан иборатдир.
Жамият ва ижтимоий муносбатлар тараққиёти дастлаб унинг социал структурасида жиддий ўзгаришларни ўзида таққоза этади ва унинг бутун динамикаси ва ўзгариш сабабида моҳиятини тушунтирмасдан жамият ва ижтимоий тизимлар ҳақида бирон хулоса қилиш мумкин эмас. Чунки социологик текширишлар шундай далолат беради, яъни жамият социал структурасида, ҳаётнинг ва ижтимоий тараққиётнинг ҳамма қарама-қаршилик ва зиддиятлари ётади.
Жамият социал структураси тушунчасида илмий социологик адабиётларда бир қанча кўрсатмалар, трактовкалар (ёки тушунчалар) мавжуд.
Кенг маънода социал структураси, бу жамият элементларнинг ўзаро алоқалари ва муносабатлари ҳосиласидир. Аниқроғи «социал структура» турли бирликлар ва улар ўртасидаги алоқа ва муносабатлар билан ҳарактерланади:
Умумий социал структура тор маънода жамиятнинг социал тоифалар, социал группалар ва бошқа социал-қатламлар, ўртасидаги муносабатлар жамиятнинг социал-тоифа, табақали структураси дейилади. Улар қўйидагилардан иборат:
1. Социал-синфий табақавийлиги (унга синфлар, социал группалар, социал-қатламлар) ташкил қилади.
2. Социал-демографик ҳолати, (унга ёшлар, хотин-қизлар), (она, аёл, хотин-қиз), эркаклар (ота, эр, ўғил-эркак), кексаларни ташкил қилади.
3. Социал-этник, бирлиги, унга-миллат, халқ, халқчилик, эл-элат, уруғ, қабилалар киради.
4. Профессионаллик – касбкорлик, унга (турли касб, мутахассислик, ҳунармандлик киради).
5. Ирқий бирлик, унга (оқ танли, қора танли, монголоидлар).
Унда асосан жамиятнинг моддий жараёни, яъни иқтисодиёт ва унинг тақсимланиши муҳим роль ўйнаб, иқтисодий социологияси ташкил этади.
Жамиятда иқтисодий социологик ёки жамият иқтисодиётининг ижтимоийлиги ижтимоий қонуниятларни ўрганади, шу билан бирга бу моҳият жараёнларига, тақсимот муносабатларига моддий мўл-кўлчиликка, турмуш шароитларига – умуман жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига боғлиқ эканлигини ўрганади. Бу жамият ижтимоий структурасининг социал иқтисодий муносабатлари дейилади.
Бунда энг муҳим асос меҳнатнинг ижтимоий муаммолари меҳнат фаолиятлари, тақсимот муносабатлари ҳисобланади.
Демак, социал жамиятда маҳсулотлар мўл-кўлчилиги меҳнат ва меҳнат жараёнига боғлиқ экан, тақсимот муносабатлари эса жамиятда социал проблемаларни вужудга келтириб социал тенглик, социал адолат ва ҳоказолар жамиятнинг энг муҳим ҳукмрон воситаси, ҳал қилувчи жараёнини ташкил этади. Тақсимот муаммоси ижтимоий-иқтисодий системанинг асосини ташкил этиб, ижтимоий жамият тараққиётига ижобий ёки салбий таъсир этади.
Масалан, Ф.Энгельс фикрича ҳатто ибтидоий жамоа тузуми давридаёқ қабила аъзолари ўртасида тақсимот масаласида бирон бир тенгсизлик вужудга келдими, дарҳол ўша жамоа бузула борган деб хулоса қилган. (Ф.Энгельс, т.20, 186 бет).
Тақсимотдаги фарқлар социал жамиятдаги бир қатор социал-синфий тафоутлар, қарама-қарши фарқларни ҳам вужудга келтиради.
«Жамият синфларга бўлинган экан – яъни имкониятларга эга бўлганлар, имкониятсизлар, эзувчи ва эзилувчилар, ҳукмрон ва эзилганлар ва умуман ДАВЛАТ – вужудга келган бўлиб, бу давлат ўз ҳарактери, моҳияти билан зўравонликка, ҳукмрон синфларни эзилувчи синфлардан ҳимоя қилишга асосланган воситадир, - деб Энгельс таърифлайди. (ўша жой т.20, 152 бет).
Шу сабабли жамиятнинг ижтмоий тақсимотидаги ижтимоий тенгсизлиги-ижтимоий яъни – социал революцияларни вужудга келтирган ва келтиради, социал, социалистик революцияларга сабаб бўлган ва сабаб бўлади.
Тақсимот муносабатлари деганда асосан ишлаб чиқариш қуроллари тақсимланиши, яъни ҳар бир жамият аъзоси жамиятдаги синфлар ўртасида (ишлаб чиқариш турига қараб, яъни ҳар бир индивид ишлаб чиқариш муносабатига мувофиқ) тақсимланиши ва энг муҳими ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқариш қуроллари, ишлаб чиқариш кучлари орқали жамиятда озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотлар ёки ишлаб чиқариш қуроли ва истеъмол маҳсулотларининг жамият аъзолари ўртасидаги тақсимоти тушунилади. Ишлаб чиқариш воситалари доимо ишлаб чиқаришга уни кенгайтириш ва қайта кенгайтириш учун ва иккинчиси тақсимот эса истеъмол сифатида ишлаб чиқаришни вужудга келишига доимо шароит яратади.
Шу сабабли жамиятда тақсимот синфий, мулкий ҳарактерга эга бўлиб доимо ишлаб чиқаришни ва тақсимотни вужудга келтириб, жамият экономикасини доимо вужудга келтириб, пайдо қилиб туради. Тақсимот 2 маънода:
1. Тақсимот муносбатлари кенг маънода жамият аъзолари, жамиятдаги турли социал группалар, (социал-синфий, социал-профессионал, квалификацион гуруҳлар), ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик ва унинг турли ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги алоқалар, охири оқибатда жамиятда ишлаб чиқара олган ҳамма маҳсулотларнинг ҳам ўзаро тақсимоти тушунилади.
2. Тор маънода эса тақсимот жамиятда ишлаб чиқилган маҳсулотларнинг (умумий жамият маҳсулоти қиймати) жамият аъзолари ўртасида тақсимоти тушунилади. Умуман қурсимизда ва ушбу темада тақсимот масаласини тор маънодагисини тушуниб, шу маънода сўз юритамиз.
Демак, шу асосда жамиятдаги айрим маълум социал группалар (синф, қатламлар) нинг миллий даромадининг умумий ҳажми (тақсимотдан теккан қисми) жамиятдаги ушбу социал группалар, қатламларнинг объектив, аниқ иқтисодий ва социал ҳолати кўрсаткичини ташкил этади.
Шу сабабли жамиятдаги ҳамма социал группаларнинг иқтисодий, социал, сиёсий фаолияти умуман ана шу жамиятдаги тақсимот муносабатига, унинг кўп ёки оз ҳолатига боғлиқ бўлиб, бундаги тенгсизлик социал тенгсизликни вужудга келтиради.
Жамиятнинг айрим аҳоли қатлами ва социал группаларнинг реал даромадлари ва келажак тараққиёт имкониятлари фақат уларнинг жамият экономиясидан тақсимот орқали оладиган даромадига боғлиқ. Тақсимот муносбатларининг айрим социал группа ёки алоҳида шахслар ёки бир қатор группа шахсларнинг турли махинациялар орқали социал манфаатдорлиги объектив социал-иқтисодий манфаатдорлик принципини бузишлиги тақсимот муносабатида ҳақиқатсизликка нообъективликка сабаб бўлади, социал конфликтни вужудга келтиради. Масалан, 1988 йилда собиқ СССР территориясида ўтказилган ҳамма социал қатлам вакилларининг қарийб 67 фоизигача жалб этилган социологик кузатиш натижасида аҳолининг ҳамма мавжуд социал группа ва қатламлари ўртасида моддий таъминот кескин фарқ қилишлигини кўрсатди.
Собиқ Социализм принципи бўлган «Ҳар кимнинг меҳнатига яраша ва ҳар кимда қобилиятига мувофиқ» принципига асосан тақсимот муносбатлари қўпол бузилганлиги, жамиятда аҳоли социал қатламлари ўртасида тафовут тобора кескинлашганлигини кўрсатди.
Бу тафовут собиқ Совет жамияти жараёнида социал-иқтисодий ҳолат, жиддий тафовут бўлсада, кескин тенглаштириш «уровниловка» тобора аҳоли ўртасида, кўпчилик социал группаларда кенгайиб бораётганини ўша социал текшириш материаллари исботлади. Масалан, жамиятнинг социал группаларидан бири интеллигенцияни олиб кўрайлик. Илмий ҳодимлар орасида то 60 фоизгача тенглаштириш «уровниловка»да, санъат ва маданият ижодий ходимларнинг то 46 фоизигача, Олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг қарийб 48 фоизини ташкил қилувчилар тақсимотда «тенглаштириш» принципида ўзгармас ойлик иш ҳақида яшаган.
Қишлоқ ҳўжалик ходимлари эса кўпроқ меҳнати учун ҳақ олган, ҳозир эса аренда принципига ўтиш кенг қўллаб-қувватланмоқда.
«Тенглаштириш-уровниловка» принципининг дастлаб ўзига хос объектив иқтисодий социал асослари бўлиб, бу принципни тугатмасдан туриб, жамиятнинг реал социал-иқтисодий ривожланиши ва такомиллашиши ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки мамлакатда интеллигенция айрим ҳодимларнинг 1/3 қисми қамбағаллик ҳолатида яшамоқда. Ана шундай вазият жамиятнинг бошқа социал гуруҳларига ҳам таалуқлидир.
Шу сабабли бу социал қатламдаги ҳодимларнинг оилаларига кўпгина озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари камдан-кам насиб этади, ҳатто бўлмайди ҳам, сабаби моддий даромадининг ниҳоятда пастлигидир.
Бу ҳолат кўпинча энг оғир аҳвол эски СССРда, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузияга тўғри келган, бошқаларида Россия, Украина, Болтиқ бўйи, Белоруссия ва бошқаларда аҳвол яхшилигини статистик маълумотлар кўрсатмоқда ёки («Теневой экономика») ёпиқ-яширин иқтисодни олиб қарайлик. Ўртача истеъмол бозорида собиқ совет даврида у қарийб мулкий даромаднинг 30 фоизини, айрим ҳолларда эса то 50 фоизгача бориб етган, аҳоли қатлами ичида «яширин иқтисод»га мойиллик кўпроқ маъмурий савдо ва интеллигенцияда кўпроқ учраб турган, социал тадқиқотлар шуни таъкидлайдики, жамиятда ана шу аҳоли қатлами ичида «яширин иқтисод»га мойиллик шу аҳоли қатламининг 40 ҳатто 50 фоизигача бориб етган.
Хуллас, иқтисодиёт омиллари социал жамиятнинг пойдевори тошини ташкил этиб, тараққиётнинг асоси ҳисобланади. Соиология жамиятнинг ана шу томонга жиддий эътибор бериб ўрганишни талаб этади.
Хўш демак жамият, жамият ҳодисалари тушунчалари, ҳозирги жамиятнинг назарий кўринишлари, фуқаролик жамияти нима ва уни қандай тушунса бўлади, унинг мохиятчи каби саволларига бериладиган жавобига тўхталиб ўтамиз.
Маълумки, жамият-кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатдан мураккб тизимни ташкил қилади. Социология тарихда жамият ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шунинг учун ҳам социологиянинг асосий вазифаларидан бири ижтимоий ҳаёт ва ижтимоий муносбатларни ўрганишдир. Чункки социология фанининг ўзи жамият тўғрисидаги таълимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиш ва функционал қонуниятлари, ҳаракатлантирувчи кучларии ўрганувчи фандир. Социология терминининг ўзи таржима қилинганда «Жамият ҳақидаги сўз» деган маънони англатади. Демак, социология турли ижтимоий ҳодисалар, жамит ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек шахс, кишиларнинг ижтимоий ҳулқи, унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Шундай экан социология фани бошқа фанларга нисбатан жамиятни қандай нуқтаи назардан ўрганади?

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling