Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
2 савол. «Ватанимиз истиқлолини янада мустаҳкамлаш, уни ҳимоя қилиш, юртимиз шон-шаҳратини юксалтириш, адолат, инсоф ва диёнат ҳукмрон бўлган эркин жамият, меҳнаткаш халқимизга муносиб фаровон ҳаёт қуриш бизнинг инсоний ва фуқаролик бурчимиздир» - деб таъкидлаган эди Президентимиз.
Ўз Ватанининг муносиб фарзандиман деб билган ҳар бир инсон, айниқса ёшлар фаровон келажак ҳаётини намунали турмушини яратиш учун бурчлидир. Ёшлар шуни яхши билмоғи лозимки, уларга ҳеч ким тайёр ҳолда бундай ҳаётни мукаммал турмушни қуриб бермайди. Уларнинг ўзи бу йўлда тинмай фаолият, меҳнат қилмоғи ва жонбозлик кўрсатмоғи лозим. Кишилар турмуш тарзи жамият ҳаётининг шундай жиҳатики, у ҳеч қачон кун тартибидан тушиб қолмайдиган масаладир. Турмуш тарзи деганда, кишиларнинг меҳнат соҳасидаги ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларидаги оила ва кундалик ҳаёт фаолиятларининг мажмуаси тушунилади. Жамият ҳаётнинг бу соҳаси социология фанида муҳим ўрин эгаллайди. Турмуш тарзи социологияси махсус назария сифатида жамият ҳаётининг муайян босқичда қўйидаги жиҳатларни ўрганади: I) Кишиларнинг меҳнат шароити, унинг ижодий ҳарактери, қўл меҳнатига нисбатан техникалашган, автоматлашган меҳнат жараёнининг салмоғи. 2) Турмушда моддий неъматларни истеъмол қилиш даражаси, унинг бўш вақти, бунда аҳоли даромадининг ортиб бориши даражаси, истеъмол даражасининг ортиб бориши, яшаш шароити, уй-жой билан таъминланганлиги; аҳолига маиший хизмат кўрсатиш турлари ва уларнинг даражаси, сифати; уй меҳнатини, хусусан, аёлларнинг уйдаги меҳнатини енгиллаштирувчи замонавий техник жиҳозлар билан таъминланганлиги даражаси. 3) Аҳолининг саводхонлик даражаси, таълим даражаси ва сифати, турмуш маданияти даражаси ва унинг замонавийлиги. 4) Аҳоли саломатлиги даражаси, унда аҳолига кўрсатиладиган тиббий медицина хизматнинг сифати; оналар ва болалар саломатлигини сақлаш даражаси; ўртача умр кўриш кўрсатгичи; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш даражаси. 5) Кишиларнинг маънавий камолоти даражаси ва жамият ижтимоий ҳаётидаги фаолияти даражаси ва шу кабилар. Социологияда турмуш тарзи қўйидаги типларга ажратилиб ўрганилади: Фаол яратувчиликка асосланган ижодий, соғлом турмуш тарзи; Истеъмолчиликка асосланган фаол турмуш тарзи; Ўртамиёна турмуш тарзи; Ноқонунийликка асосланган текинхўрларча турмуш тарзи. Фаол яратувчиликка асосланган турмуш тарзи-жамият ҳаётнинг барча соҳаларида ижтимоий фаоллик, олий даражадаги фуқаролик иффати, аҳлоқий, маънавий ва жисмоний соғлом, меҳнатда ўзаро муносабатда, мулоқотда юксак маданиятлилик, салбий ҳодисаларга муросасизлик билан қарши курашиш, табиатга нисбатан оқилона муносабатда бўлиш, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббатда бўлиш каби сифатларни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Истеъмолчиликка асосланган фаол турмуш тарзининг асосий кўрсаткичларига ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришдаги салбий оқибатлар киради. Ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги йўл қўйилган исрофгарчиликлар, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, емирилиши, экологик вазиятнинг кескинлашувига олиб келади. Моддий ва маънавий бойликларнинг исроф қилиниши жамиятнинг қашшоқланишига олиб келади. Иқтисоднинг оддий нормаларини сақламаслик, тежаб-тергамаслик, моддий, маънавий, жисмоний, молиявий заҳираларни кўр-кўрона, ўйламасдан сарф қилиш, исроф қилиш, сифатсиз, аҳоли эҳтиёжига мос келмаган маҳсулотларни ёппасига ишлаб чиқариш каби фаолият турлари истеъмолчиликка асосланган турмуш тарзининг асосий салбий хусусиятларини ташкил қилади. Ўртамиёна турмуш тарзи эса фаол яратувчиликка асосланган соғлом турмуш тарзи билан истеъмолчиликка асосланган ижтимоий фаолият ўртасидаги барча усуллари ва кўринишлардаги кўрсаткичларни ифодалайди. Унинг ҳарактерли хусусиятларига истеъмолнинг оқилона тарздаги меъёри ўртача фаоллик, турмуш маданиятининг ўртача сифат даражаси киради. Турмуш тарзининг бу кўриниши жамият аъзоларининг кўпчилигига хосдир. Ноқонуний тарздаги текинхўрликка асосланган турмуш тарзи эса ижобий ижтимоий ҳаёт тарзига зид ҳисобланади. Бундай турмуш тарзи ўзгалар ҳисобига кун кўрувчи, носоғлом ҳаёт кечирувчи ва меҳнатсиз даромад олувчиларга хосдир. Афсуски, турмуш тарзининг бу кўриниши жамиятимиз ҳаётида ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Айниқса, бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан унинг салмоғи янада ошмоқда. Турмуш тарзи кишиларнинг маънавий дунёси билан ҳам узвий боғлиқдир. Унда кишиларнинг онг ва фикрлаш тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. Турли ижтимоий гуруҳ аъзоларининг онги ва фикрлаш тарзи, уларнинг турмуш тарзининг инъикосидир. Чунки кишиларнинг турмуш тарзига мавжуд ижтимоий шарт-шароитлар сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Кундалик ҳаёт фаолиятида уларнинг аҳлоқий эстетик қарашлари, ҳулқи муомаласи, ҳаётий турмуш тасаввурлари уларнинг ички дунёсига, эътиқодига сингиб кетади ва турмуш тарзига, фикрлаш тарзига айланади. Турмуш тарзининг энг муҳим ижтимоий томони жамият аъзоларининг ижтимоий меҳнат, ўзаро муносабатлар, оила, кундалик турмушдаги фаоллиги кишиларнинг жисмоний ва маънавий имкониятларни атрофдаги табиий ва ижтимоий муҳит билан қай тарзда намоён бўлишидадир. Ижтимоий синфлар, табақалар, гуруҳлар, миллат ва халқларнинг, ёшлар ва кексаларнинг, шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос турмуш тарзи кабилари ўзаро фарқланади. Оила ва айрим кишиларнинг турмуш тарзида миллий қадриятларнинг ўрни катта. Унда доимо миллий руҳ, ғоя акс этиб туради. Ҳар бир миллат турмуш тарзида миллий анъаналар, урф-одатлар муҳим ўрин эгаллаб, миллий мафкурада унинг ўзига хослигини ифодалайди. «Турмуш тарзи» тушунчаси «турмуш сифати», «турмуш даражаси», «ҳаёт тарзи» каби тушунчалар билан узвий боғлиқ. Бозор муносабатларига ўтиш даври аҳоли турмуш даражасини сифатини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали, у билан боғлиқ бўлган кўплаб ҳаётий муаммолар ойдинлашади. Чунки кишиларнинг турмуш жамияти тараққиётининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий-маданий жиҳатларини ўзида акс эттиради, миллий мафкурада ўз ифодасини топади. Турмуш сифати тушунчаси турмуш тарзининг сифатий жиҳатларини ўзида ифодалайди. Бу тушунча ХХ асрнинг 60-70 йилларидан бошлаб ғарб социологиясида катта аҳамият касб эта бошлади. Махсус «турмуш сифатини яхшилаш» дастури ишлаб чиқилди. Миллий даромаднинг аҳоли жон бошига таҳсимлаш орқали турмуш сифатининг миқдорий кўрсаткичлари аниқланган. Турмуш сифати-турмуш тарзининг муҳим таркиби жиҳати бўлиб, инсоннинг ижтимоий ривожланиши, эркинлиги, моддий фаровонлик даражасининг ифодасидир. Турмуш сифати, бу энг аввало моддий ва маънавий жиҳатдан бақувват, соғлом муҳитли оила турмуш тарзи, ҳаёт фаровонлиги, мароқли ижтимоий меҳнат, шахс эркинлиги ва ўзлигини намоён қилиш даражасига боғлиқ бўлиб, кишилар, оила ва миллат ижтимоий гуруҳларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан яратилади ва мукаммаллаштириб борилади. Америкалик руҳшунос олим А.Маслоу турмуш сифатининг асосий компонентини қўйидагича кўрсатади: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, экологик ва маданий ҳарбий соҳадир. Унингча, ҳаётнинг шу соҳалари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик турмуш сифати қай даражада эканлигини белгилаб беради. Айниқса, ҳозирги давр юксак даражадаги турмуш сифатини яратиш учун демографик ва экологик муаммоларни ҳал этиб бориш муҳим аҳамитга эга. Шунингдек, турмуш сифатини юксалишида ахлоқий ва ижтимоий масалалар ҳам марказий ўрин эгаллайди. Турмуш тарзининг миқдорий ва сифат жиҳатлари ўзаро диалектик боғлиқликдадир. Уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиб бўлмайди. Миқдор ўзгаришлар сифати ўзгаришларига олиб борганидек, ишлаб чиқаришни юксак даражада ривожланишига эришмасдан туриб турмуш сифатини юксалтириб бўлмайди. «Турмуш даражаси» тушунчаси ҳам турмуш тарзининг муҳим жиҳатини ифодалаб, кишилар турмушининг иқтисодий, маданий, таълимий каби жиҳатларда тутган мавқеини англатади. Кишилар турмуш даражаси аҳолининг моддий ва маънавий жиҳатдан эҳтиёжининг қанчалик қондириб борилиши билан боғлиқ. Турмуш тарзининг хусусан аҳоли турмуш даражасининг асосий кўрсаткичлари қўйидагиларни ўз ичига олади: аҳолининг ижтимоий таркиби, ижтимоий меҳнат билан таъминланганлик даражаси билан, моддий неъматларни аҳоли ўртасидаги тақсимоти ва истеъмолдаги аҳолининг улуши: соғлиқни сақлаш даражаси: тиббий хизмат кўрсатиш сифати: маиший хизмат кўрсатиш турлари ва сифати: таълим даражаси, мактабгача тарбия муассасаларининг фаолияти даражаси ва сифати: дам олишни ташкил қилиш ва спорт билан шуғулланишнинг қай даражада оммавий тус олганлиги: ахлоқий-эстетик кўрсаткичлар экологик вазият: оила бюджети ва реал даромад кабилар киради. Иш хақининг харид қуввати даражаси ҳам турмуш даражасини баҳолайдиган муҳим кўрсатгичлардан бири ҳисобланади. Реал даромадлар аҳоли турмуш даражасининг халқ моддий ва маънавий эҳтиёжлари қондирилишининг умумлаштирувчи кўрсатгичи бўлсада, аммо унинг турмуш даражаси тўла кўрсатишга бу ҳали етарли эмас. У яна сотиб олинадиган ва пуллик, имтиёзли, ҳамда текин хизматлардан фойдаланиш жараёни ҳам ўз ичига олган моддий неъматлар йиғиндисини ифодаловчи ҳақиқий даромадлар ҳисобга олингандагина маълум бўлади. У маълум вақт ичида аҳоли тўлаган солиқларни, турли пул йиғимларини, мажбурий тўловларни, жамоат ташкилотларига аъзолик бадалларини чиқариб ташлагандан кейин қоладиган пировард даромад ҳисобланади. Бозор муносабатларига ўтиш давридаги мавжуд иқтисодий қийиниликлар аҳоли турмуш даражасига сезиларли таъсир кўрсатмай қолмайди. Шу жҳатдан, аҳолининг турмуш сифати, бозор муносабатларининг қанчалик даражада ҳарактерда ривожланишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ҳозирда, оила ҳаражатларининг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ташкил қилмоқда. Мавжуд демографик вазият ҳам бу муаммони янада кескинлаштирмоқда. Республика миқёсида Фарғона водийси, хусусан, Андижон вилояти аҳолиси зичлиги жиҳатидан бошқа вилоятлардан кескин фарқ қилади. Бу эса, аҳолини иш билан таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, уй-жой билан таъминлаш, нарх-навони эса борган сари ошиб бораётганлигини ва шу каби кўплаб ижтимоий муаммоларни кўндаланг қилиб қўйганки, уларнинг барчаси аҳоли турмуш даражасини ва сифатини оширишда қийинчиликлар туғдириш табиий. Турмуш тарзининг энг муҳим соҳаси кишиларнинг жамиятда моддий ва маънавий даражасини билдирувчи барометр дейин мумкин. Шунинг учун турмуш бу кишиларнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган, моддий ноз-неъматларни истеъмол қилиш моддий-маънавий куч-қувватини яна тиклаш жараёни бўлиб, фаолиятлар соҳаси, моддий-маънавий эҳтиёжларини қондириш усуллари ва формалари йиғиндиси, турли туман таомиллар, маросимлар, урф-одатлар, анъаналарни нишонлаш ва бошқа кишиларнинг ижтимоий ҳаёт нормаларидир. Шундай қилиб турмуш тарзи социологияси жамият ҳаётининг муҳим соҳасини тадқиқ қилиш орқали мамлакат ижтимоий тараққиётини бошқаришда катта илмий аҳамиятга эгадир. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling