Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Социологик тадқиқотларда социологик мониторинг тизими
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
Социологик тадқиқотларда социологик мониторинг тизими
Социологик тадқиқотларнинг бу тури социология фанида кейинги вахтларда кенг кўламда қўлланилсада, муҳим аҳамиятга ва ижтимоий характерга эга бўлган ахборот ва маълумотларни, илмий-амалий хужжатларни олишда алоҳида ўрни ва роли бордир. Ҳозирги даврда иқтисодий жиҳатдан кенг тараққий этган индустрияси ривожланган мамлакатларда бозор иқтисоди муносабатларига, эркин савдога кенг йўл берилганлиги инвестиция капиталига кенг йўл берилиб, энг кўп фойда олишга ва самарага эришиб, аҳолининг кенг қатлами турмуш даражасини олиб бораётганлиги инсон омилларига катта эътибор қаратилаётганлигини аниқлашда социология фанида социологик тадқиқотлар жараёнида социологик мониторинг тури қўл келмоқда, қимматли зарурий хужжатлар, аниқ маълумотлар олинмоқда, илмий хулосалар чиқарилмоқда. Айниқса бу соҳада АҚШ, Канада, Япония, Буюк Британия, Франция, ГФР ва бошқа бир қатор мамлакатларда қисман Россияда социологик тадқиқотларда социологик мониторинг тизимидан кенг кўламда фойдаланмоқда. Бу мамлакатларда инсон омилига катта эътибор берилмоқда. Чунки инсон омили, инсон қадри-қиммати, унинг маънавий-моддий фазилати ижтимоий ҳаётда ҳамма нарсадан устун туради. У бутун борлиқнинг яратувчиси, маънавий, моддий дунё эгаси ва истеъмолчиси ҳисобланади, жамият интеллектуал потенциалини бунёд этувчи такомиллаштирувчи инсон бўлиб, унинг билими, қобилияти, тажрибаси, амалий фаолияти ҳозирги тараққиётнинг асосини ташкил этмоқда. Ҳозирги даврда тараққий этиб ривожланган ҳамма мамлакатлар инсон интеллектуал самарали фаолияти натижасидир. Ҳозирги даврда бозор иқтисодиётига мувофиқ тараққиёт йўлига кирган ҳамма мамлакатларда инсон билими, қобилияти, рақобатбардошлиги, иқтисодий ўсиши, меҳнат унумдорлигининг ошиши, жамиятни самарали бошқарилиши каби омилларга1, алоҳида эътибор берилаётганлиги натижаси бўлиб, бу мамлакатлар қисқа вақт ичида иқтисодий юксалишга эришдилар. (Жумладан, Жанубий-Шарқий Осиёдаги – Сингапур, Тайван, Малайзия, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Хитой ҳам). Шунинг учун ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш жараёнида мустақил Ўзбекистон учун ҳам бевосита боғлиқ эканлиги, инсон омилига алоҳида эътибор берилишлиги ва келажакда буюк давлатлар даражасига чиқиши давр талаби бўлиб, ҳозирги ёшларни ана шу инсон омили юксак интеллектуал потенциал имкониятига эга бўлишлик даражасида тарбиялаб, вояга етказишни таққоза этади. Социологияда ана шу мақсадларга социологик тадқиқотлар олиниб борилади ва бу жараёнда ижтимоий омилларга жиддий эътибор берилади. Ижтимоий омилларнинг махсус ва муҳими, ўрганилиши долзарб бўлган қисми “Таълим социология”си бўлиб, ана шу соҳада келажак авлодни, юксак ителлектуал потенциални вужудга келтирадиган инсонни-шахсни тарбиялайдиган, мутахассис тайёрлаш, таълим беришнинг самарасини ошириш иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, сиёсий ва технологик билимлар мажмуасини беришни талаб қиладиган тармоқ ҳисобланиб, улар натижасини тадқиқотлар асосида ўрганиш “Таълим социология”сига таалуқлидир. Бу соҳада Ўзбекистонда дастлабки қадамларни ташламоқда, социологик тадқиқотлар ўтказилиб, таълим-тарбияда ижтимоий масалаларни муаммовий асосда ўрганиш, тадқиқот усул ва услубий асосларини шакллантирилмоқда, ижтимоий бошқаришда ҳам таълим тизими доирасида ҳам мутаносиблик асосида мукаммаллашуви жараёнида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва улар натижасида таълим тизими ва уни бошқариш соҳасига зарурий маълумотлар тўплаш, ахборотлар олиш, хужжатлар йиғиш, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва унинг оқибатида таълим тизимини яхшилаш, бошқаришни такомиллаштириш мақсадида хулосалар қилиш, тавсиялар беришнинг янги, замонавий самарали тизимини яратишни таққоза этади. Ана шундай янги социологик тадқиқотлар ўтказиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ва маълумотлар йиғиш тизими – бу “Социологик мониторинг”дир. Социологик мониторинг тизими, олий таълим таркибини, талаба ёшлар ва умуман таълим тизимини, ҳисоблаш математикаси ва замонавий ҳисоблаш техникасини ва ижтимоий масалаларни ўрганиб, тахлил қилаолиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилади, - деб ҳисоблайди таниқли иқтисодчи олим Н.С.Алиқориев2. Мониторинг – бу социологик тадқиқотларни ўтказиш социлогик жараёнлар ҳақидаги ахборотларни доимий фойдаланишни таъминловчи тизимдир3. Бу тизим ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида қўлланилиб муаммовий масалаларда тадқиқотлар ўтказилиб зарурий маълумотларни олиб илмий тахлил этиш учун энг қулай услубий тизимдир. Шу сабабли социологик амалиёт учун долзарб муаммони ўрганишда қўлланилмоқда. Бу тизим кўпроқ экологик тадқиқотларда атроф муҳитни ўрганишда,уни узлуксиз назорат қилишда қўлланилиб келинмоқда. Социологик мониторинг бошқарув жараёнларида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда социологик мониторинг янги тизим сифатида статистика, банк иши, меҳнат биржалари, космонавтика, мудофаа ишларида, ишлаб чиқаришда кенг қўлланилиб, сифат ва миқдорий кўрсаткичлар устида иш олиб борилмоқда. Бу соҳа айниқса фундаментал социал тадқиққотларда, жамиятчилик фикрларини билишда ва ўрганишда, олий ва ўрта таълим тизимини таҳлил қилишда олий ва ўрта-махсус таълим мониторинги тизимини вужудга келтириб, ушбу соҳага доир умумий масалаларни тизим структура ва функциялари билан мос ҳолда аниқлашиб таҳлил қилиниб хулосалар чиқарилади. Бу ҳақда “Умумий социология” дарслигида таниқли иқтисодчи олим Н.С. Алиқориев батафсил таъриф берган1. Умуман социологик мониторинг тизими социология фанида муҳим аҳамиятга эга бўлган тизимдир. Социология фани учун эмпирик социологик тадқиқотлар жараёнининг энг муҳим босқичи, ҳисобланган босқич у ҳам бўлса, социологик тадқиқот натижаларини илмий, амалий жиҳатдан юксак савияда тахлил қилиб, илмий хулосалар, тавсиялар, таклифлар бериш ва тўғри, аниқ салоҳиятли ҳисобот тузиб якунлашдан иборатдир. Чунки социология фани орқали социологик тадқиқотларнинг натижалари асосида олинган маълумотлар ижтимоий характерга эга бўлиб, уларни назария ва гипотезалар асосида амалиёт тажриба натижаларини илмий тахлил этиб, улардан нафақат жамият тармоқларини алоҳида-алоҳида, балки бутун жамиятни бошқаришда (сиёсий-ижтимоий бошқаришда) амалий фаолиятда унумли фойдаланиш учун имконият яратилади ва тавсия, таклифлар берилади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, умумжамият миқёсига нисбатан, жамият ҳаётининг махсус соҳаларида микросоциологик объектлар устида социологик тадқиқатлар олиб бориш мақсадга мувофиқ келади. Шунинг учун ҳам бу соҳа жиддий, маъсулиятли ва мураккаб бўлиб, тадқиқотчи-социологдан эмпирик социологик тадқиқотларнинг натижалари бўлган ахборот ва маълумотларни тўғри тахлил қилиб изоҳлаш, хулоса ва тавсияларни маълумотлар матнига мос қилиб шакллантиришда катта маҳорат, қобилият, илмий-назарий ва амалий билимлар талаб қилинади. Бунинг учун нималарга жиддий эътибор бермоқ зарур. Юқорида таъкидлаганидек социологик тадқиқот натижалари асосидаги маълумотларни қайта ишлашни, тахлил қилиши, изоҳлаши, умумлаштириб, охирида хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади. Эмпирик социологик тадқиқот маълумотларини қайта ишлаш, тахлил қилиш, социологик тадқиқот натижаларининг амалий аҳамиятини ва ролини оширишда муҳим роль ўйнайди ва қуйидагиларни ўз ичига олиб, тадқиқотчи-социолог томонидан эътибор бериш талаб этилади. 1. Социологик тадқиқотлардан олинган ва бошқа муаммога доир маълумотларни тахлил қилиш ва кодлаштиришдан иборат бўлиб асосий вазифа мавжуд маълумотлар ва хужжатларни бир хил шаклга келтирилиб, расмий тарзда ишлаб чиқилиб, белгиланган шартлар асосида тартибга келтирилиши; 2. Олинган социологик тадқиқот маълумотларни тадқиқот вазифаси ва мақсадига мос ҳолда келтирилиб, қанчалик олдинга қўйилган вазифа бажарилганлиги, мақсадга эришилганлиги даражаси аниқланиши; 3. Статистик тахлилга жиддий эътибор беришдир. Социологик маълумотларни тахлил қилишда, статистик тахлил муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. У орқали ижтимоий қонуниятларга боғлиқ аҳамиятга молик маълумотларни, статистик тамойиллар асосида, функционал муносабатлар аниқланиб, тадқиқот этилаётган муаммо бўйича билимлар умумлаштирилади ва бу эса ўз навбатида объектив илмий хулосалар чиқаришга асос бўлиб хизмат қилади. Эмпирик социологик тадқиқотлар усуллари ва турлари ёрдамида олинган маълумотларни қайта ишлаш, тахлил қилиш, умумлаштириш жараёнида тадқиқот объектининг ижобий томонларигина эмас, балки кўпроқ ечимини кутаётган бошқа муаммоларга ҳам эътибор қаратиши таққоза этади. Бу босқичга албатта тадқиқот назария ёки фараз (гипотеза) қилинган ижтимоий характерга эга бўлган, олинган миқдорий кўрсаткичлар асосида текширилиб аниқланади. Бу албатта ишчи фараз сифатида ижтимоий объект тўғрисида тахминий фараз ҳисобланиб, эмпирик социологик тадқиқот натижалари билан унинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлайди ва тасдиқлайди. Ишчи фараз бу бевосита ижтимоий амалиёт билан боғлиқ бўлиб, кишиларнинг амалий ҳаётий фаолиятига боғлиқдир. Шундай қилиб, социологик тадқиқотларнинг эмпирик натижалари ҳақидаги маълумотларни олиб назарий-илмий жиҳатдан умумлаштириб муайян аниқ хулосалар ишлаб чиқиб, амалий тавсияларни бериш (ишлаб чиқариш) билан якунланади. Эмпирик социологик натижаларнинг тўла илмий тахлили ва амалий натижалари умумлаштирилган тарзда илмий ҳисоботда ўз аксини топади. Илмий ҳисобот социологик тадқиқотнинг (ўрганилаётган объект бўйича) тамом бўлганлигини ва унда эмпирик маълумотлар гуруҳлаштирилиб тартибга солиниши, системали ҳолда тузилиб, келгуси социологик тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилиш ҳолатига келтирилиб топширилади. Илмий хисобот – ўзининг асосий таркиби икки қисмдан – назарий ва амалий бўлимларидан иборат бўлган ҳолда тузилади. Ҳисоботнинг назарий бўлимида муаммонинг қўйилиши, унинг долзарблиги, тадқиқот қилинувчи муаммовий масалаларнинг таърифи, асосий тушунчаларнинг назарий тахлили, муаммонинг қай даражада ўрганилганлиги, уни ҳал этишнинг мавжуд йўллари эътиборга олиниб кўрсатилади. Тадқиқотнинг иккинчи амалий бўлими – тадқиқотнинг амалий натижалари аниқ кўрсатилиб, хулосалари, тавсиялари берилиб, амалий социологик тадқиқотлардан кутилган асосий мақсадга эришганлигига алоҳида эътибор берилади, келгуси тадқиқотларга услубий ва техникавий тавсиялар беради. Илмий ҳисоботни тузишда унга қуйидаги талаблар қўйилиб, асосий диққат-эътиборни қаратишни таққоза этади. Биринчидан – илмий ҳисоботда социологик тадқиқот объект предметга мувофиқ муаммонинг гуруҳлари ўзаро барча боғлиқ жиҳатлари кенг акс этиши зарур. Бу эса тадқиқот натижаларини тахлил қилиш, умумлаштириш, муҳим қисмдан номуҳим қисмини ажратиш осонлашади; Иккинчидан – ҳисоботнинг ҳар бир бўлимида муаммо ва тадқиқот натижалари аниқ ва қатъий икки қисмдан – биринчи қисм муаммо ва тадқиқот натижаларини ўз ичига олмоғи, иккинчи қисмда эса илмий хулосалар, амалий таклиф ва амалий тавсияларни ўз ичига олмоғи зарур; Учунчидан – илмий ҳисоботда анкета саволлари респондентлар руҳига мос, жавоблар умумлаштирилган ҳолда ихчам, аниқ ифодаланиши, илмий ҳисобот аниқ ҳаётий хужжатлар ва статистик маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши; Тўртинчидан – илмий ҳисобот ихчам, тўғри ва техник жиҳатдан юксак савияли тарзда ёзилиши зарур. Ҳисобот ҳажми 50-60 бетлар асосида ёзилиши, схемалар, жадваллар, диаграммалар ҳам тайёрланиб, улар илова шаклида бўлиши, илмий ҳисоботга доир 10-бетгача тушунтириш хати ёзилган бўлиши керак. Шу билан бир қаторда социологик тадқиқотлар бўйича илмий ҳисобот ёзилиши ва тавсия этилиши жараёнида буюртмачи муассасаларга тадқиқотнинг энг муҳим зарурий натижаларини тезкор ахборотлар тарзида бериш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, социология фанида эмпирик социологик тадқиқотлар муҳим ва зарурий мавзу ҳисобланиб, муҳим аҳамият касб этади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling