Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
2. РЕСУРСЛАР ПРОБЛЕМАСИ
Энг муҳими инсоният нормал яшаши учун нормал ҳаёт мавжуд бўлмоғи керак. Бунинг учун моддий ер соти, ер усти ресурслари етарли бўлмоғи зарур. Аммо ана шу ресурслардан кўпчилиги ўзининг охирги чегарасига келиб қолган. Шу билан бу ресурслардан бир текисда фойдаланиш йўқдир. а) айрим мамлакатларда минглаб гектор ҳосилдор ерлар каррозияга учрамоқда, йирик-йирик ўрмонлар йўқ қилинмоқда, дарё хавзалари захарланмоқда, бошқаларида эса бу бойликларга ҳам инсон қўли тегмаганлари ҳам бордир. Бу эса ердаги биосфера мувозанатини бузиб юбормоқда. Бу энг муҳимлари ер соти бойликларининг ваҳшийларча фойдаланишидир. Собиқ Совет олимларининг ҳисоби бўйича ердан қишлоқ ҳўжалигига маданиятлари учун 1,5 млд.гектор ердан, яъни умум ернинг 10-11 фоизини (қуриқликдаги) фойдаланмоқда. Инсоният умуман қуриқликнинг яйлов ва ўтлоқ ўсимликлар дунёси билан бирга 25-30 фоизидан фойдаланиш зарур бўлган маҳсулотли ўрмонлар билан 50-55 фоизидан фойдаланмоқда. Умуман қуриқликдаги умуми ернинг қарийб 60 фоизини маҳсулсиз ёки кам яроқли ер бўлиб қолмоқда. Ҳосилдор ерлардан инсоният ваҳшийларча фойдаланмоқда. Ҳар йили ер юзида 6-7 млн.гектор ҳосилдор ер йўқ қилинмоқда, бу эса ҳар бир кишига ҳисоблаганда 2 фоизга қисқармоқда, фойдаланадиган яйловлар билан ҳисоблаганда бу рақам 6-7 фоизга тўғри келади. Буларни қайтариш мумкин эмас. Бу ерларнинг ҳосилдорлигини камайтириш учун нормал шароитлар эвазига бир қанча аср вақт керак. Бу ваҳшийликдир. Бу фақат ер ҳақида, ҳосилдор ер ҳақидаги долзарб социал-муаммо бўлиб, уни ҳал қилишни жаҳон халқи кутмоқда: в) яна бир оғир глобал проблема бу ҳам бўлса тиклаб бўлмас фойдали қазилма-ресурсларидир. - ҳозирги тезлик билан кетаверса ХХ аср охирига турли хил ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳажми ҳар йили 600 млд.тоннага етади. Бундай даҳшатли равишда ер ости ва бойликларидан фойдаланиш давом этаверса ер ости бойлиги қанча вақтга етади ва қачонгача инсонлар шу тариқа фойдалана олади? Маълум илмий-ҳисоб китобларга асосланиб, олимлар қўйидаги таклифни айтмоқдалар: алюмин (иккинчи қайта ишлаш ресурсларисиз) – 570 йил; темир – 250 йилга, қўрғошин – 19 йилга; цинк-рух – 23 йилга, олово-қалайи – 35 йилга; мис – 29 йилга етади ва ҳоказолардир. Айрим ҳисоб китобларга асосан инсоният ҳамма металлар запасини 2500 йилгача; шу жумладан: - свинец (қўрғошин), цинк (рух), олово (қалайи), олтин, кумуш ва платина, никель, вольфрам, мис эса 2000-2100 йилларгача; - марганец, кобальт, алюминий ва бошқаларни 2100-2200 йилларгача етади деб прогноз қилмоқдалар. Аммо бу ҳисоблар пессимистик руҳдаги прогнозлар бўлмай ҳақиқатга яқиндир. г) яна энг оғир глобал проблема у ҳам бўлса, энергетик ресурслардир. Бу тушунарли, чунки бирорта иқтисодий тараққиёт, биронта мамлакатнинг ҳарбий куч қудратининг ўсиши ва мустаҳкамланиши, биронта атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, биронта қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш энергетикасиз мумкин эмасдир. Бу энг оғир проблема бўлиб, ҳозир ҳатто «энергетик кризис» терминлари ишлатилмоқда, бу ҳақиқатдир. Буни қандай тушунмоқ керак? - 70 йилларгача энергиядан фойдаланишнинг тез ўсиб бориши, бу ўша давргача энг йирик ва тез фойдаланиш осон бўлган нефт ва газ бойликларидан кўз илғамас равишда ваҳшийларча фойдаланилди. Арзон нефт маҳсулотлари энергетик ресурсларни- кўмир саноати, кескин сиқиб чиқара бошлади ва ядро энергиясидан эса ниҳоятда суст фойдаланила бошланди ва бошқалар. Натижада ер юзида суюқлик ва газ шаклидаги углеводород ёқилғи энергетика балансида энг кўп-60% га яқинини ташкил эта борди. Бу арзон ёқилғи баланси узоққа бормайди. Аммо шу ёқилғи баланси урушдан кейинги учта ўн йилликлар давомида жаҳонда вазиятни кескинлаштириб, ишлаб чиқариш кучлар нисбатини ҳам, аҳоли табақаланишини ҳам, турмуш тарзини ҳам, кишиларнинг фикрлашини ҳам ўзгартириб, салбий томонга буриб юборди. Кучлар нисбатида ҳам кескин ўзгаришлар юз берди. Келажак янги аср давомида жаҳон энергетик ресурсларида кескин ўзгариш юз бериши, вазиятни янада ўзгартириб юбориши эҳтимолдан узоқ эмас. Энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳаракати вужудга келиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ёнилғи баҳоларининг оширилиш ва уни стабиллаштириш ҳаракати ҳарактерлидир. Нефтни кўмирга, айрим мамлакатларда нефтни ядро ва газ энергиясига айлантириб фойдаланиш ҳаракати авж олмоқда, (ҳатто Форс кўрфази кризисида қам АҚШ ҳаракати нефтни эгаллашдир). Келажакда энергиядан фойдаланишнинг лоақал (миллий) системасидан воз кечиб миллатлараро энергиядан фойдаланиш системаси вужудга келтирилиш мумкин. Ҳозирги давр социал ҳаётнинг талаби ана шундайдир. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling