Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


ДЕМОГРАФИЯ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ПРОБЛЕМАСИ


Download 1.21 Mb.
bet49/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Sotsiologiya

4. ДЕМОГРАФИЯ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ПРОБЛЕМАСИ

Бу энг қалтис проблема бўлиб, ҳозирги давр демографик жараёнларни солиштириб кўриш кифоядир.


Ҳозирги кунда ер шарида 6 млд.га яқин яҳоли яшамоқда. Ҳар куни ер шар аҳолиси сафига 280-320 минг киши қўшилмоқда. БМТ маълумотларига асосан ер шарида 2030 йилда 10 млрд. 2080 йилда эса қарийб 14 млрд.кишига етади деб кўрсатилган эди.
Кун сайин ўсиб бораётган аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш, энг муҳим ўткир проблемадир.
Ҳозирги кунда ер шари аҳолисининг 2/3 қисми озиқ-овқат билан таъминлай олмаётган мамлакатларда яшамоқда.
Очлик қамраб олган кўпгина ривожланаётган мамлакатларда нафақат табиий жараёнлар ва платенадаги озиқ-овқат танқислиги, балки социал сиёсий ва иқтисодий вазиятлар ҳам билан боғлиқдир. Олимлар ҳисобига асосан ҳозирги озиқ-овқат ресусрларидан рационал фойдаланиб, уни тақсимланса ер шари аҳолисини нормал таъминлаш имкони бор. Аммо Ғарбий мамлакатлар ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий кам қувватлигига (маҳсулотларга тўлаш имконияти йўқлиги) сабабли ҳозирги экономика ва фан имкониятлари бўйича маҳсулот озиқ-овқат, кийим-кечакларни ишлаб чиқариб таъминлашга қарши иш олиб бормоқда. Шу билан қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариши интенсив ривожлантириш имкониятлари ана шу ривожланаётган мамлакатларда бор. Дастлаб ҳосилдорликни жаҳон миқёсида ўртача даражага етказиш учун шароит бор. Ундан ташқари маҳсулотларни йиғиштириб олиш жараёнида ҳосилнинг 40-50 фоизининг исроф бўлишини камайтириш ҳисобига ҳам ошириш имконияти бор. Фан, техника ютуқлари асосида ҳосилдорликни (уруғларни маданийлаштириш, ўғит ва бошқа имкониятлар, техника, агротехника) ошириш имконияти бор.
Аммо ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий қолоқликни тугатиш анча хавф туғдирмоқда. Бу оғир социал-сиёсий проблемадир.


5. РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРДАГИ ҚОЛОҚЛИКНИ ТУГАТИШ ПРОБЛЕМАЛАРИ

Ривожланган собиқ мустамлакалари бўлган, ҳозирги кунда ривожланаётган мамлакатларда капитализм «ёрдами» туфайли ер шаридаги саводсизликнинг, ишсизликнинг, ярим ишсизликнинг 9/10 қисмини шу мамлакатлар аҳолиси ҳисобига тўғри келади. Энг оғир вазият БМТ маълумотига асосан қарийб кам тараққий этган 30га яқин мамлакатлар аҳволи ташвишлидир. Улардан қарийб 2/3 қисми (20 таси) Африкада жойлашган бўлиб, улар аҳволи тугаш жаҳолатли ҳолатдадир. Ривожланаётган ва тараққий этган мамлакатлар ўртасида аҳоли турмуш соҳасидаги фарқ тобора катта бўлиб бормоқда. Сабаб нима?


Ривожланаётган мамлакатлар нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки ижтимоий, сиёсий ва маданий жиҳатдан ҳам давр талабидан орқада қолмоқда. Бу мамлакатларда майда товар ишлаб чиқариш кенг ривожланиб йирик саноат корхоналари етишмайди, чунки маблағ етишмайди. Ундан ташқари бу мамлакатлардаги турмуш формалари, ҳўжалик соҳасида, маданиятда, ижтимоий онгда ҳоли уруғ, қабилачилик турмуш формалари мавжуддир. Архаик қуроллар билан таъминланган, қишлоқ ҳўжалигида аҳолининг асосий қисми шуғулланади,-бу эса тор маъноси билан аграр мамлакатлардир. Асосий қишлоқ ҳўжалигида қурол бу омочдир. Шу сабабли қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай олмай четдан сотиб олиб, бор бойлигини шу соҳага сарфлаб мамлакатни индустрлаштиришга иқтисодий кучи етмай қолмоқда, қолоқлиги, аграрлиги давом этмоқда.
Шу билан кўплаб аҳолининг шаҳарларга бориши, шаҳар атрофлари оч-яланғоч, уй-жойсиз, ишсиз аҳолининг тўпланиб, элементар санитария-гигиена қурол-восита, ускуналари етишмай кун кечираётган аҳоли сони ошиб, вазиятни кескинлаштирмоқда (ишсизлик, очлик, эпидемия ва ҳ.к.) кенгаймоқда.
Шу сабабли ривожланаётган мамлакатларда ишсизлик яширин-ёпиқ специфик тус олмоқда. Турмуш даражаси ниҳоятда паст. Ишсизлик бу мамлакатларда иш кучи 40 фоизни, шаҳарда 25 фоизни ташкил этмоқда.
Малакасиз ишчилар ортиқча бўлиб мутахассислар етишмайди. Шу сабабли бу мамлакатларнинг ҳукуматлари мамлакат саноатини индустрлаштиришда илмий техника прогрессидан фойдаланишда ўзига маъқул, қулай, енгил саноатни, техникани ривожлантиришга, бу эса экономикани ўстиришга унчалик самара бермаётганлиги билан ҳарактерланмоқда. Замонавий техник асбоб-ускуналарни ривожлантиришга маблағ етишмайди. Масалан, 70-йилларда 1 ишчини жойлаштириш жойи учун-бир киши кучи учун АҚШда-28965 доллар, Ҳиндистонда эса 551 долларга тушган. Бу вазиятдан чиқиш ривожланаётган мамлакатлар учун ниҳоятда оғирдир. Бунинг учун халқаро майдонда қолоқ мамлакатларни бу оғир аҳволдан чиқиши учун жаҳон миқёсида ёрдам иқтисодий механизмини ишлаб чиқариш талаб этилмоқда. Социал ҳаёт ана шу таклиф ташаббускори бўлиб чиқмокда, илғор мамлакатлар ўзининг неоколониал сиёсати билан бу мамлакатлар бойлигини олиш, уларни асоратда сақлаш сиёсатини авж олдирмоқда. Бу ҳам эса энг оғир проблемалардир.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling