Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet51/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Sotsiologiya

3 савол. Глобал пробле маларнинг ҳал этишнинг икки хил қараршлари мавжуд. Бу проблемаларни ҳал этишда жаҳон майдонида ҳукмрон бўлган икки қарашга эътибор бериш мумкин.
Биринчидан, бу масалаларни ҳал этишда ривожланган мамлакатлардаги кўпчилик олимларнинг позицияларидир. Яъни, бу проблемаларни ҳал этишнинг халқаро ягона тартибини ўрнатиш, уни ҳал этишнинг умумий ягона принципини-планетада ягона тинчлик ва адолатлилик ўрнатишдан иборатдир, демоқдалар. Бу вазифани ҳал этишнинг асосий йўли-кишилар онгида ва турмуш тарзида кескин ўзгариш-бурилиш ясашдан, яъни келажакка ва ерга бўлган келажак авлодларга нисбатан кескин бурилиш қилишдан иборат демоқдалар, инсоният келажаги планетани бошқаришдан келажак ҳақида ўйлашдан иборат деб, ҳисобламоқдалар. Бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки эришиш йўли юқори фойда, қуролланиш пойгасини авж олдириш синфлар манфаатини илгари қўйиш, ривожланаётган мамлакатларни ваҳшийларга эксплуатация қилиш, табиатга варварларча муносабатда бўлишни қўймоқда. Капиталистик мамлакатлар эса шу йўлни ўзига афзал кўрмоқда. Бунинг учун қурол-яроқлар фойдаси, эксплуатациянинг янги формаси билан жаҳонда бойлик, хом ашё ресрусларини уларнинг ихтиёри билан «рационал» фойдаланиши, кам тараққий этган мамлакатларга озиқ-овқат «ёрдами», бошқаришга ўрдамлашиш (сиёсий шантаж) йўллари билан экология ва бошқа глобал проблемаларни ҳал этиш мумкин эмиш.
Иккинчидан, бу проблемаларни ҳал этишнинг собиқ СССР таклиф этган янги сиёсий тафаккури таклифидир, яъни инсоният томонидан яратилган қудратли техника ва маънавий имкониятлар бу проблемаларни қанчалик кескинлаштириш ва ўткир қилиб қўйиш билан бу проблемаларни осонликча ҳал қилишни ҳам ошириши мумкин, демакдир. Шу билан турмушдаги бир қатор ресурсларни янада биргаликда тиклаш ва уни ҳимоя қилиш ташкил қилинса самарадорлик бўлишлиги мумкин. У сиз табиат кучлари ва инсоният кучи унинг фаолияти бир-бирига зид оқибатларни вужудга келтириши, агарда уларни бирлаштирса, оқилона фойдаланишни биргаликда, бир вақтда амалга оширилса кутилган, самаралар бериши мумкин, демоқдалар. Бунинг дастлаб инсоният кучлари бирлашиши ва бу бирлашиш фақат инсоният манфаатларига, эркин ва адолатли инсонпарварлик мақсадларига қаратилса, инсон эҳтиёжларига бағишланса, ҳозир ва келажакда ана шу мақсадларни кўзласа, келажак авлодга ана шу йўналишни мувофиқлаштирилса энг яхши натижалар бериши ва бу проблемалар ўз вақтида ҳал этилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ер шаридаги табиат саҳовати бирликни, оқилона илмий асосланган, узоқни мўлжалланган ресурслардан фойдаланиш жараёнини бошқаришни йўлга қўйиш-энг оқилона таклиф демоқдалар.
Бу таклифларни нимага асосан ҳал қилиш мумкин? Энг муҳим планетада мустаҳкам тинчлик, ҳарбий ҳаражатларни кескин камайтириш, тинч тараққиётдан иборатдир. Ундан ташқари атрофлича, ҳамкорлик, манффатларнинг ўзаро ҳисоб ва контроли, фанни ривожлантириб унинг ютуқларидан ҳамма халқлар ва давлатлар баравар манфаатдор бўлишни ташкил этишдан, ўзаро муносабатларда регионал халқаро, икки ва кўп томонлама тенг ҳуқуқли, тенг манфаатли учрашувлар орқали ҳал қилишдир. Бу учрашувлар БМТ орқали амалга оширилиш ёки бирон бир халқаро сиёсий орган орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ дейилмоқда.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling