Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
4 савол. Халқаро глобал проблемаларни ҳал этишда халқаро ҳукуматлараро ташкилот роли каттадир. Аммо бу соҳада айрим давлатлар ва алоҳида мамлакатларнинг ролини алоҳида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Улар қўйидаги йўналишлардан иборат:
Биринчидан, ривожланган бир қатор мамлакат ҳукуматлари бу глобал проблемаларнинг ҳозирги замондаги вазиятни биринчилардан бўлиб кўтариб чиқдилар ва уни ҳал этиш зарурлигини ҳам исботлаб бердилар, жаҳон миқёсида бу умуминсоний проблемаларни ҳал қилишнинг узоққа мўлжалланган кенг спекторли стратегик программасини ишлаб чиқиш ташаббусини кўтариб чиққан эдилар. Улардан бири собиқ социализм мамлакатларининг ўзаро муносабатларни ва биргаликда ушбу региондаги унга таалуқли проблемаларни (сиёсий, ғоявий) юмшатиш ҳамкорлигини ўрнатиш масаласини қўйган эдилар. Бу биринчидан экологик вазиятни яхшилаш, озиқ-овқат ва энергетик проблемаларни ҳал этиш, ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш имкониятини яратишдан иборатдир. Бу соҳада собиқ социализм даврида анча ишлар қилинган эди. Ўзаро муносабатларда демократик принципга риоя қилган ва реал моделларни ишлаб чиққан. Собиқ социалистик мамлакатлар ҳамкорликда экологик, энергетик, хом ашё, озиқ-овқат халқаро проблемаларни ҳал этишда фаол киришган эдилар. Ҳатто бу мамлакатлар экологик проблемаларни биргаликда ҳал этишда 60-йиллардақ бошлаган эди ва анча ютуқларга, яъни атмосферани ифлослашнинг олдини олишда катта ютуқларга эришган эдилар. Шу билан табиий бойликлардан фойдаланиш ва унга аниқ конкрет баҳо бериш, табиий бойликлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий нормаларини ишлаб чиқиш, атроф муҳитни ҳимоя қилиш учун мутахассис кадрлар тайёрлаш таклифларини ишлаб чиққан эдилар. 90-йилларнинг бошида эса ана шу таклифни амалга оширишининг янги босқичига қадам қўйган эдилар. Улардан энг муҳимлари табиий бойликлардан фойдланишнинг иқтисодий, социал аспектлари ва уни бошқариш принципларини амалга оширишни ташкил этиш, яъни атроф муҳитни ҳимоя қилиш аҳволи ва унга зарарли моддаларнинг таъсири; атроф муҳитни ахшилаш ва ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқиш; чиқиндиларни зарарсизлантириш ва тозалаш (ўтилизациялаш)дан иборат эди. Бу соҳада ривожланган бир қатор мамлакатларида бир ва кўп томонлама ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилган эди, ўзаро иқтисодий жиҳатдан ривожланиш, ривожланаётган дунё билан эса дўстона янги демократик алоқаларни ўрнатишдан иборат мақсад йўлга қўйилган эди. Шу билан ривожланаётган мамлакатларга яқиндан иқтисодий техникавий ёрдам бериш, уларнинг иқтисодий мутақилликка эришишини кўп қиррали экономикасини вужудга келтиришни, ҳозирги замон илмий- техника прогресидан амалий фойдалана олиш ва ўзларида ИТРни яратиш учун шароитни вужудга келтиришига ёрдам бериб ташқи сиёсий муносабатларда уларни қўллаб қўвватлаш мўлжалланган эди. Жумладан, собиқ СССРда бу ёрдам 1960 йиллардан 1980 йилгача ҳукуматлараро келишувлар ривожланаётган мамлакатлар билан 8,5 мартадан ортиқ ўсди. 80-йиллар бошигача собиқ СССРнинг ривожланаётган мамлакатларга иқтисодий ва техникавий ёрдамнинг 3/4 қисми саноатга тўғри келарди. Шу даврга келиб бу мамлакатларга берган ва ёрдамлашган саноат объектлар сони (энг йириклари) 700 га етган эди. 80-йилларда собиқ СССР бу мамлакатлардаги саҳро ва дашт, чўл зоналарини ўзлаштиришнинг қарийб 70-дан зиёд энг йирик проект-лойиҳаларини ишлаб берган (Масалан, Сахара ва ҳ.к.) эди. Иккинчи йўналиши собиқ социализмнинг жаҳон умум глобал проблемаларини ҳал этишда капиталистик дунё деб аталувчи мамлакатлар билан яқин ҳамкорликни амалга ошириш мўлжалланган эди. Бу соҳада энг муҳим восита бу ишонтириш методи бўлган ва у қўлланилган эди. Яъни бу мамлакатлар билан тинч-тотув яшашнинг ишончли ва гарантияли услубини ишлаб чиқиш тенг хавфсизлик принципини ҳал этмасдан бу глобал проблемаларни амалга ошириб бўлмайди, деган принципга асосланган эди. Бу соҳада сезиларли ишлар қилинган эди. Яъни собиқ СССР ва собиқ социализм мамлакатлари ҳамкорлигида капитализм билан халқаро ташаббус-ядро қуролларини босқичма-босқич 2000 йилгача тугатиш; социал-иқтисодий тараққиётни мустақил танлаш: «Умумий Европа уйи», Осиё-тинч океан ҳавзасида муносабатларни қайта-қуриш; етарли мудофаа қобилияти ва ҳужумкорликка асосланган ҳарбий доктрина; қуролланиш даражасини тобора пасайтириш; ўзга территориялардан армияларни чақириб олиш ва олиб чиқиб кетиш; жаҳон сиёсатига фан роли ва аҳамиятини ҳисобга олиш ва ҳ.к.лардан иборат эди. Ундан ташқари бир қатор ривожланган мамлакатлар 1988 йилда собиқ Варшава шартномасига қатнашувчи давлатлар экологик хавфсизлиги проблемасини ишлаб чиқишни таклиф қилган эди ва уни 1992 йилда БМТда шу программа принципини ишлаб чиқишни қўйган эди. Шу билан муносабатларда демократизация ва деидеологизация, куч ишлатмаслик, совуқ муносабатларига барҳам бериш сиёсатини кўтариб чиққан эди. Юз йилга мўлжалланган ривожланаётган мамлакатларга қарз бериш, космосни тинч мақсадларда фойдаланиш каби таклифлар билан чиққан эдилар. Бу глобал проблемалар ҳал бўлмаса инсоният жаҳолатга қолиши мумкиндир. Шундан қилиб, юқорида алоҳида-алоҳида кўрсатиб ўтилган ҳозирги давримизнинг глобал социал ва сиёсий муаммоларни ҳал қилиш, умумжаҳон халқлари учун энг зарурий мақсад бўлиб, уни битта ёки бир нечта давлатлар ҳал қилолмай, балки бу муаммоларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бошчилигида жаҳон давлатларининг бирдамлик билан ҳамкорликда ҳал қилиш вазифасидир. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling