Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
СОЦИАЛ ҲАЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ГЛОБАЛ-УМУМЖАҲОН ПРОБЛЕМАЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
6. СОЦИАЛ ҲАЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ГЛОБАЛ-УМУМЖАҲОН ПРОБЛЕМАЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ
Глобал проблемалар инсоният бошига энг оғир вазиятларни вужудга келтириши, социал ҳаётдаги бу вазият ҳамма мамлакатларни четлаб ўтмаслиги унинг энг муҳими у ҳам бўлса бу социал жаҳитдан кам қувват мамлакатлар иқтисодий соҳасига таъсир этади. Бу таъсир механизми турли хилдир. Масалан, иқтисодий соҳада бу кризисларнинг таъсири у ҳам бўлса энергетика проблемасидир. Социал жиҳатдан кам қувват мамлакатларнинг энергия ресурслари тўла эҳтиёжларини қондириш учун фақат 70-75 фоизини ташкил этади. Собиқ СССРда кўпгина конлар манбаи тамом бўлаётган, янгилари очилган эмас эди. Айниқса собиқ СССР нефт маҳсулотлари билан аввалгидай собиқ социалистик мамлакатларини таъминлай олмайди, ёқилғи, хом-ашё билан ҳам. Чунки мустақил бўлган давлатлар аҳволи анча оғир, чуқур иқтисодий кризисни бошидан кечирмоқда. Энергетик кризис бир қатор тармоқларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг энергияларга муҳтожлиги сезиларли даражада вужудга келмоқда. Ўрта миллий даромадни йилига 3-4 фоизга ошириш учун собиқ Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши мамлакатларида ўн йиллаб энергетик хом-ашёларини эҳтиёжга мувофиқ, энг камида 1,3 марта ошириш талаб этилмоқда. Бунинг учун қар бир мамлакат энергетик ресурсларини 1,4 марта оширишни талаб этади. Бунинг учун энергетик системалардаги комплексни ривожлантириш учун капитал маблағларни 2,5 марта ортиқ сарфлаш зарурдир. Шундагина собиқ социалистик мамлакатларда ҳозир эса МДҲ ёқилғи-энергетик баланси нормаллашади. Энергетик кризис собиқ социалистик мамлакатларнинг ҳозир эса МДҲ мамлакатларнинг савдо алоқаларига ҳам салбий таъсир этмоқда. 70-йиллардан бошлаб жаҳон бозорида нефт, нефт маҳсулотлари баҳоси оширишига қарамай айрим мамлакатлар бу баҳони ўзларига баланслаштиришга келишдилар. Натижада собиқ СССРнинг собиқ СЭВдаги мамлакатларга борадиган нефт баҳоси ошган, аммо жаҳон бозоридан барибир паст бўлиб қолмоқда. Қисман товарларга ҳам (собиқ СССРдан чиқарадиган собиқ СЭВга) баҳо оширилган. Энергетик кризис савдо муносабатларида ҳозир ҳам собиқ социализм билан капиталистик мамлакатлар ўртасида ҳам баҳолар соҳасид ўзгариш юз бермоқда. 80-йилларда нефт маҳсулотларига собиқ СССРнинг капиталистик мамлакатларда нефт энерго-ресурслардан бошқа усулларини қўлланиши туфайли баҳоларига таъсир экспортдан бюджетга кам пайдо келмоқда эди. Собиқ социализм мамлакатлари айниқса ҳозир МДҲ мамлакатлари экономикасига атроф муҳитнинг ёмонлашуви ҳам катта таъсир этмоқда. Бу ҳолат ҳамма собиқ социалистик мамлакатларида экологик ҳолатни яхшилаш учун катта маблағ талаб қилинмоқда. Бу ҳаражатлар ниҳоятда каттадир. Масалан, 80-йилларнинг иккинчи ярмида Венгрия халқ республикаси атроф муҳитни яхшилаш учун 12 млд.форинтон, Болгарияда 12 млд.лев сарфладилар. Собиқ СССРда эса 1976-1985 йиллар мобайнида 73 млд.сўм маблағ сарфланди. Бу харажатлар янада ўсиб борди ва собиқ социализмга иқтисодий жиҳатдан оғир таъсир этганлиги факт бўлиб, ҳозирда ҳамма МДҲ мамлакатларида қийинчиликни келтиришган сабаблардан биридир. Ҳозир Орол атрофини ҳар йили 500 км2 қум, чанг босмоқда. Ундан ташқари экологик зарар собиқ социалистик мамлакатларга келтирадиган зарари асосан, аҳоли касаллиги нисбатининг ошиб бориши, қишлоқ ҳўжалигининг сув, ўрмон маҳсулотдорлигининг камайиб бориши, техниканинг износ-ейилиши жараёнининг ошиб бориши катта зарар келтирмоқда. Тўла бўлмаган маълумотларга қараганда 1982 йилда Чех экономистларининг ҳисобига қараганда собиқ СССРда ҳаво, сув ва ернинг ифлосланиши бир йилда 4-5 млд.крон зарар келтирган, собиқ СССРда эса бу рақам қарийб 50 млд.сўмга тушган. Бундай зарарлар бошқа собиқ социалистик мамлакатларга ҳам тўғри келмоқда эди. Собиқ социалистик мамлакатлари экономикасига таъсир этган экологик зарарнинг учунчи группаси бу ҳам бўлса қишлоқ ҳўжалигига лимитнинг чегараланганлиги ҳолатидир. Масалан, собиқ социалистик мамлакатларида ичимлик ва саноатбоп сувлар етишмай дефицит бўлмоқда эди, ана шундай ҳолат собиқ СССРда сезилмоқда эди. Собиқ СССРда ҳосилдор ерлар ресурси ҳам камаймоқда эди. Глобал проблемалар собиқ социалистик мамлакатларнинг сиёсий, маънавий ва социал соҳаларга ҳам таъсир этган эди. Бу соҳада собиқ КПСС ишлаб чиққан сиёсий тафаккур программасининг ишлаб чиқилиши шу мақсадни кўзлаган эди. Бу эса жаҳонда янги сиёсий тафаккур, янги маданий муносабатларни ўрнатиш, инсоният дунёқарашига жиддий таъсир этиш, бу эса капиталистик ва собиқ социалистик мамлакатларнинг бир-бирига яқинлашуви жараёни умуммақсад умуммақсадларни умумийлиги ва уларни ҳал этиши, экологик проблемаларни биргаликда ҳал этиш ҳаракатларини ривожлантириш кўзда тутилган эди. Бу амалга ошмай қолди. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling