Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
ГЛОБАЛ ПРОБЛЕМАЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШИШ САБАБЛАРИ ВАСОЦИАЛ ҲАЁТ
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
1. ГЛОБАЛ ПРОБЛЕМАЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШИШ САБАБЛАРИ ВАСОЦИАЛ ҲАЁТ
Глобал проблемаларга: урушнинг олдини олиш, хом ашё, энергетик ресурслар, экология, озиқ-овқат, демографик, космос ва жаҳон океанлари бойлигини тинчлик мақсадларда, тинч йўл билан ҳал қилиш, кўп мамлакатларнинг иқтисодий қолоқлигига кўплашиб барҳам бериш, энг хавфли касалликларни (СПИД ва бошқа), Орол муаммоларини тугатишдан иборатдир. Улар ичида энг хавфли ва оғир проблема бу уруш ва тинчлик проблемасидир. Бу глобал проблемалар кескинлашувининг сабабларидан энг муҳими у ҳам бўлса социал-иқтисодий, илмий-техника ҳарактерига эга бўлганлигидир. Социал-иқтисодий ҳарактердаги сабабларга нима киради? Ишлаб чиқариш-бу нафақат ишлаб чиқариш кучлари, технология балки ундан фойдаланиш принциплари, мақсади, манфаатлари ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ҳамдир. Жамиятнинг реал тараққиёти, атроф муҳитга муносабати нафақат ишлаб чиқариш кучларининг ўсиш даражаси, технологик ва ташкилий муносабатлари мавқеи, балки социал-иқтисодий муносабатларга қараб ҳам баҳоланади. Ҳозирги замон йирик қудратли илмий-техника бирлашмалари, уларнинг мақсадлари, яъни бойлик ортидан қувлаши, жаҳон инсонияти олдига унинг тақдирини ҳал қиладиган хавфни вужудга келтирмоқда. Бу хавф ер шари учун жаҳолатдир. Бу хавф кўпинча илмий-техниканинг тез суръатлар билан ўсиши глобал проблемалари ҳам хавфлидир. Буюк олим В.И.Вернадский бекорга айтмаган эдиким, яъни «Инсоният ҳозирги кунда» қудратли геологик кучга айланди. – Инсониятнинг ҳозирги кундаги фаолияти планета тарихида ҳали бунчалик хавфли ва қудратли кучга айланмаган эди. Масалан, биргина кичик мисолни келтирайлик: - инсоният ер қарини ковлаб бойлик олиш учун тупроқни аралаштиришининг бир йиллиги, бир йил ичида юз бераётган ҳамма ер қимирлашлар-вулканларнинг кучидан 3 марта ортиқ маҳсулотларни вужудга келтирмоқда. Инсоният бутун энергиядан (ер шаридаги мавжуд ҳамма энергиядан) қарийб 10,9 кВт доимий ҳаракатдаги энергияга эгадир. Бу албатта қуёш энергиясининг ерга тарқатаётган энергиясидан ниҳоятда пастдир. Қуёшнинг ерга бераётган энергияси 10,23 кВтдир. Аммо ердаги энергия инсон фойдаланаётган мавжуд энергия сувдаги, ер усти тўпроқидаги, атмосферадаги ва океанлардаги ошиб тушмоқда бу албатта хавфлидир; - инсоният шу билан, атом ташмачилари бўлиб қолмоқда. Атом энергияси миллион йиллар давомида ер қарида тўпланиб қолган атомни даҳшатли равишда фойдаланилмоқда ва уни биосфера қатламигача тарқатмоқда. Бу жараён кўз илғамас равишда юз бермоқда: ўн йиллар давомида углерод, темир, мис, цинк ва бошқа ер ости химик элементлар кони ваҳшийларча фойдаланиб, кўз илғамас ҳолатда тез химиявий бирлашмалар тарзида тарқалмоқда, ҳаво ифлосланмоқда. Натижада инсоният фаолияти янги элементлар концепциясини вужудга келтирмоқдаким, бу ҳаёт учун ниҳоятда хавфлидир. (Портлатишлар, урушлар, лаборатория полигонлари ва ҳ.к.) Табиатдаги мавжуд муҳитга ҳар куни нафақат ишлаб чиқариш чиқиндилари, балки шу чиқиндилар билан турли хил хавфли-зарарли элементлар ҳам чиқарилмоқда, бу тезлик билан тирик организмга, унинг аъзоларига (инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар ва ҳ.к.) сурилмоқда ва тўпланмоқда. Шу билан, бу глобаллардан ташқари инсоният атом энергияси ёрдамида космосга интилмоқда, бу куч шундай кучки агар бир кнопка билан ернинг ўзини хавф остида қолдириши мумкин. Инсоният ўз қўли билан илмий-техника тараққиётини вужудга келтириб, ўзини хавф остида қолдирмоқда, бу эса энг хавфли глобал проблемадир. Бу эса яна ишлаб чиқариш кучларини кучли конкуренция жараёнида ўсиши, плансиз ривожланиш, табиат ҳақида инсониятда етарлича билим етишмаслиги ва ҳ.к. умуминсоний проблемалардир. Улардан энг муҳими: Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling