Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet42/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

2 савол. Ҳозирги кунда иқтисодий жараённинг юз бераётган мураккаб бир шароитда баҳо ва нарх-навонинг турғунсизлик ҳолати жамиятимизнинг иқтисодий негизларини қонун асосида Конституциявий шакллантириш, аҳолини социал ҳимоя қилиш муҳим долзарб социал-сиёсий муаммоларидан биридир. Ўтказилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини иқтисоднинг буйруқбозлик, режага, марказлаштиришга қарам бўлиш услубларидан хилма-хил шаклдаги мулкка, тадбиркорликка, эркин меҳнат қилиш ҳуқуқига асосланган, рақобатли иқтисодиётни вужудга келтирадиган бозор муносабатларига ўтиш ҳозирги даврнинг иқтисодий стратегияси ҳисобланади. Бу жараёнлар ҳам Конституциямизда «Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар» ва «Жамиятнинг иқтисодий негизлари» сифатида бутун бир IX ва XII боблар ҳажмида қонунийликка мувофиқ асосланиб берилган.
Жамиятимизнинг иқтисодий негизларининг қонуний турмушга тадбиқ этишда XII Чақириқ Олий Кенгашининг XIII сессиясида қарорлар ва унда президентимиз томонидан иқтисодий сиёсатнинг саққизта асосий стратегия, яъни йўналишини белгилаб бериши Конституциямизга мувофиқ иқтисодий омилларнинг қонуний асосда турмушга тадбиқ этила бориши муҳим сиёсий, ҳуқуқий аҳамиятга эгадир. Бу йўналишлар, социал-иқтисодий муаммолар нималардан иборат? Бу муаммолар қўйидагилардан иборатдир.
Биринчидан, бозор муносабатларига шошмасдан, аста-секин, хушёрлик билан, узлуксиз равишда ўтиш.
Иккинчидан, бозор иқтисодиётига таалуқли бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётимиз тинчлигини таъминлашда муҳим шартлардан бири бўлган молиявий вазиятни барқарорлаштиришдан, кредит-банк тизимини мустаҳкамлашдан.
Учинчидан, иқтисодиётимизнинг, қолаверса, сиёсий стратегиямизнинг ҳам асосларини ташкил этадиган муҳим вазифа-иқтисодиётимизнинг таркибий қисмларини қайта қуришдан.
Тўртинчидан, иқтисодиётимизнинг, умуман, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг асосларидан бири бўлган халқ ҳўжалигимизнинг ғоят муҳим соҳаларидан бири қишлоқ ҳўжалигида оқилона ислоҳот ўтказишдан.
Бешинчидан, ижтимоий жамиятни барқарорлаштиришдаги зарурий социал муаммо, у ҳам бўлса, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини тезкорлик билан ҳал эта боришдан.
Олтинчидан, шу билан халқ ҳўжалигимизнинг асоси ҳисобланган базавий тармоқларни устиворлик билан ривожлантира бориб иқтисдий мустақилликка эришишдан.
Еттинчидан, иқтисодий мустақилликка эришишнинг муҳим омилларидан бири бўлган соҳа-экспорт муаммоларини тезроқ ҳал этиб, унинг ҳамма қувватлари ва имкониятларидан фойдаланишдан.
Саккизинчидан, истиқлол режамизнинг энг муҳим омилларидан бири, у ҳам бўлса, инвестиция базасини янада ривожлантириб, кенгайтириб, ислоҳотларимизга кенг йўл ва шарт-шароит яратиб беришдан иборат эканлигини кўрсатиб берди.
Бу стратегик устивор социал-иқтисодий вазифаларни бажариш учун ҳозирга қадар президентимиз ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қатор ҳаммамизга маълум қарорлар қабул қилиндики, бу Конституцияда кўрсатилган қонунларнинг бажарилишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, яъни таълим-тарбия, илму-фан соҳасининг ҳодимларига, вакилларига алоҳида эътибор берилишидир. Жумҳуриятимиз Конституциясида IX бобнинг 41 ва 42 моддаларининг айрим қисмлари шу соҳага таалуқли бўлиб, таълим-тарбияни, илм-фан ва техникани ривожлантиришнинг қонунда белгиланган ҳуқуқий йўналишларини қисман асослаб берган. Чунки, илму-фанни ривожлантирмасдан аҳлоқли, одобли, билимли, авлодни тарбияламасдан туриб социал-иқтисодий ривожланган, ҳуқуқий жиҳатдан фуқаролари кафолатланган, тараққий этган истиқлол мафкурасига эга бўлган мамлакатни барпо қилиш мумкин эмас.
ЎзРФА 50 йиллик юбилейида президентимиз И.А.Каримов «Ўзининг келажагини ўйлайдиган жамият, давлат авваламбор ўз олимларини, илму зиёлиларини ҳурмат қилиши керак, уларни юксак даражага кўтариши лозим» - деб бежиз айтмаган. Жумҳуриятимизда илму-фанни ривожлантириш учун аста-секин амалга оширилаётган ишлар, жумладан ЎзРФА Самарқанд бўлимининг очилиши аста-секин лотин алифбосига ўтиш, олимлар учун маълум имтиёзлар беришга қилинаётган ҳаракатлар, талантли ёш кадрларни танлаб тарбиялаш каби тадбирлар шулар жумласидандир.
Асосий қонунимиз – Конституциямиз Ўзбекистон халқининг ҳаққоний иродасини, давлатимиз тамойилларининг тараққиётининг тамойилларини акс эттириб, жамиятнинг буюк келажак сари дадил қадамлар билан боришини ҳуқуқий жиҳатдан таъминламоқда. Конституциямиз қабул қилинганлигига мана саккиз йил вақт ўтди. Ана шу вақт ичида халқимиз Қомусимиз руҳи билан ижод қилмоқда, кўзга ташланарли ижобий ўзгаришларнинг иштирокчиси ва гувоҳи бўлмоқда. Республикамизда ишлаб чиқариш чезиларли даражада юксалаяпти. Жумладан, 1992 йилнинг 9 ойига нисбатан 2000 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг ахборотига қараганда, 11 фоиз, миллий даромад ҳам ўсди, саноат маҳсулотининг умумий миқдори 30%, қишлоқ ҳўжалигида эса дон 2 баробар бундан 6 баробар ўсишга эришилган. Нефт, газ қазиб олиш, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, машинасозликда асбоб-ускуналар тайёрлаш суръатлари анча юқори бўлишига эришилган. Катта миқдорда саноат корхонаси, хизмат соҳаси, қишлоқ ҳўжалиги корхоналари хусусийлаштирилди. Давлатга қарашли уй-жойларнинг ҳаммаси тўла хусусийлаштирилди. Қишлоқ ҳўжалигини бошқаришнинг янги турлари бўлган фермер ҳўжалиги аста-секин ривожланиб, ҳозиргача уларнинг сони 14 мингга етди. Пахта етиштиришда табиий қийинчиликларга қарамасдан анча силжишлар юз бермоқда. Бутун Марказий Осиёда 2 млн.тоннага яқин пахта толаси етиштирилаётган бўлса, унинг 1,5 млн.тоннаси Ўзбекистонда етиштирилмоқда. Пахта етиштириш бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўринда туради. Пахтамиз Европа, МДҲ, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида харид қилинмоқда. 1994 йилда эса қарийб 4 млн.тонна пахта тайёрланди. 1995 йилда ҳам ана шундай ютуққа эришилди. Мустақиллик 10-йиллик натижаси эса халқ ҳўжалигимизнинг ҳамма тармоқларида яхши натижаларга эриш билан якунланмоқда.
Ҳозирга қадар иқтисодиётнинг турли тармоқларига доир хусусийлаштириш мақсадида 20дан ортик давлат аҳамиятга эга бўлган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, 1993 йил охирига қадар эса 41,5 минг корхона хусусийлаштирилди. Улардан 2 мингдан зиёди акционерлик ва жамоавийлик мулкчилиги шаклига, 1825 мингдан кўпроғи эса хусусий ва оммавий мулкчилик шаклига ўтказилган. Савдо, маҳаллий саноат, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам 2 мингга яқин шахобчалар, яъни кичик корхоналар ҳам хусусийлаштирилди.
Йирик ишлаб чиқариш транспорти, қурилиш корхоналаридан эса 423 таси хусусийлаштирилди. Шу вақт ичида 1 млн.дан ортиқ квартираларнинг 90 фоизи хусусийлаштирилди.
Қишлоқ ҳўжалигида эса 1993 ва 1994 йиллар давомида аграр реформанинг ўзига хос шакли амалга оширилиб 715 давлат ҳўжалигидан (совхоз) 325 таси жамоа ҳўжалигига, 269 таси кооператив, 90 таси ижара ҳўжалигига айлантирилиб, қайта тузилди. 735 та чорвачилик фермаси акционерлик жамиятига айлантирилди. Қишлоқда 65 минг гектар ерга эгалик қиладиган 6,5 минг фермер ҳўжалиги ташкил этилди. Чорвачиликда ҳам хусусийлаштириш даражасининг ошиб бораётганлиги яққол сезилмоқда. Чорва маҳсулотларидан сут етиштиришнинг тўртдан уч қисми, гўшт етиштиришнинг 70 фоизи, картошка етиштиришнинг 40 фоизи хусусий тармоқларга тўғри келади1.
Ўзбекистон Республикасида ялпи маҳсулот етиштириш суръатларида ўзгаришлар бўлсада, юқори даражада деб бўлмайди. Жумладан, ушбу икки йил ичида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 106 фоизга, нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш 121 фоизга, табиий газ ишлаб чиқариш эса 104 фоизга, истеъмол моллар ишлаб чиқариш 107 фоизга, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш эса 103 фоизга тўғри келади. Аммо халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳанузгача алқ талабига жавоб берарли ҳолатда эмас. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳам халқ талабига мувофиқ деб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида ялпи ижтимоий тузумга ўтар экан, унинг иқтисодий асосида бозор иқтисодий муносабатлари, эркин савдо ва мулкчиликнинг хилма-хил шаклига ўтиш муаммолари ҳал қилиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабли республикада бу муаммолар тезликда ҳал қилинмаса, аҳолининг социал қисман бўлсада қийинчиликларини турмушда кечириши табиий ҳолдир.
Шу сабабли аҳолининг социал жиҳатдан барқарорлиги кўпроқ нарх-навога, ойлик маоши ва нафақасининг ва озиқ-овқатнинг ўз вақтида савдо тармоқлари томонидан таъминлаб туришга, аҳолининг кам даромадли моддий ёрдамга муҳтож қатламини социал ҳимоя қилиш ишига боғлиқдир. Бу соҳада намунали тадбирлар қилинмоқда.
Истиқболли жумҳуриятимизнинг иқтисодий, ижтимоий тараққиёти қонуний асослари ана шундан далолат берадики, республикамиз хом-ашё ва яна ер ости бойликлари жиҳатидан ҳам нуфузли имкониятларга эгадир. Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни, аҳоли жон бошига олтин ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи, бешинчи ўринда турибди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда топилган 30 та олтин коннинг 10 тасидан фойдаланилмоқда. Ўзбек олтини дунёдаги энг олий андозаларга мос келади.
Ўзбекистонда жуда катта заҳирага эга бўлган уран кони мавжуд. Ҳар йили жумҳуриятимиз минг тонна мис қазиб олмоқда, ундан ташқари Ўзбекистон территориясида беҳисоб мис заҳираларидан ташқари, қўрғошин, рух, вольфрам ва бошқа муҳим стратегик нодир металларнинг йирик конлари бордир1. Бизда жуда катта энергетика базалари ҳам мавжуд. Аниқланган газ заҳиралари салкам 2 триллион куб метрни ташкил этади, кўмир заҳиралари 2 млрд. тоннадан ошади, 140 тадан кўпроқ салмоқли нефт конлари бор2. Кейинги икки йил ичида очилган нефт ва газ заҳиралари энергия воситалари билан ўзимизни таъминлаш ҳақидагина эмас, уларни чет элларга сотиш ҳақида ҳам имкониятлари туғилмоқда.
Шунинг учун ҳам мустақил республикамиз келажак тараққиётига ҳуқуқий кафолатгина эмас, балки унинг қудратли бойликларининг, чексиз заҳиралари имкониятларининг мавжудлиги ҳам жорий мамлакатларнинг, йирик давлат арбобларининг, катта-катта халқаро компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, трестларнинг, банкларнинг диққат-эътиборини ўзига қаратмоқда. Ўзбекистонимиз билан яқиндан алоқаларини ўрнатишга интилмоқда. Шу сабабли бўлса ҳам ажаб эмас, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ва яқин алоқа-муносабатлар ўрнатмоқда, обру-эътибори тобора ошиб бориши, жаҳон ҳамжамиятининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиши, Европа, Осиёда ва Америка қитъасида давлатлараро икки томонлама алоқаларнинг кучайиши, ўзаро ишончнинг тобора мустаҳкамланиб боришига олиб келмоқда. Ҳозирга қадар Ўзбекистонни жаҳондаги 165 та мамлакат таниди, 120 дан зиёд давлат билан дипломатия муносабатлари ўрнатилди. 50 дан зиёд давлатлар билан элчихоналар очилган. Германия, Франция, Швейцария Конфедерацияси, Австрия, Нидерландия қироллиги, Филляндия, Туркия, Англия ҳамда Европанинг бошқа давлатлари билан узоқ муддатли ва истиқболли муносабатлар йўлга қўйилди. Бу соҳада айниқса, Президентимизнинг Германия, АҚШ ва Франция, Россия, Украина ва Хитой, Япония, Малайзия, Араб мамлакатлари, Туркия, Ҳиндистон ва Англияга қилган давлат визитлари жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистоннинг БМТга аъзо бўлишлиги унинг халқаро майдондаги позициясини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ташқи сиёсатда Конституциямиз 17-моддасига мувофиқ давлатларнинг суверенлиги, тенглиги, куч ишлатмаслик ёки чегараларнинг даҳлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумжаҳон эътироф этган бошқа нормаларига асосланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling