Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Аниқ эмпирик социологик тадқиқотларнинг турлари


Download 1.21 Mb.
bet38/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

Аниқ эмпирик социологик тадқиқотларнинг турлари.
Алоҳида шуни таъкидламоқ лозимки, аниқ социологик тадқиқотлар умумсоциологик ва махсус социология назариядан келиб чиқадиган тамойиллар, тушунчалар, кўрсаткичлар асосида аниқ ижтимоий жараёнларни аниқлаб улчаш, ўрганиш, хулосалар қилиш имкониятларини яратиб беради. Шу сабабли бу тадқиқотлар турли хил кўринишларга эга бўлиб, турли хил мақсадларни ўз олдиларига қўйиб, шу мақсадларга мувофиқ вазифалар белгиланиб, ижтимоий характерли моҳиятга эга бўлган соҳаларни қамраб олади. Жумладан, халқаро миқёсида, умуммиллий, регионал ҳамда маҳаллий кўринишларга ва ўтказилиши вақти нақтаи-назаридан узоқ муддатли, қисқа муддатли ва тезкор тахлил қилиш эмпирик социологик тадқиқотларга бўлинади. Ана шу мақсадда эмпирик социологик тадқиқот ўзининг қамровлиги, муддатлилиги ва тезкор таҳлил қилишлиги нуқтаи-назаридан уч хил турга ажратилган ҳолда ўрганилади.
1) дастлабки синов тури - уни пилотаж тадқиқотлар ҳам дейилади. Бу тур эмпирик социологик тадқиқотлар ўтказиш методик ишнинг давоми бўлиб, буни ўтказишдан мақсад дастлабки маълумотларни-информацияларни олиш, бу маълумотларни тўплаб тўғрилаш, объект ва предметга, умуман эмпирик тадқиқот ўтказилиши талаб этиладиган муаммога таалуқлисини воқеа ва ҳодисаларга мувофиқ ажратиб мослаштириш ва бежиз баҳо бериш усулидир. Социологияда пилотаж тадқиқотларидаги кўпинча кичик жамоа аъзолари (кичиқ одамлар жамоаси) билан илмий тадқиқот олиниб борилади. Шу сабабли бу метод текширувчи пилотаж деб аталади. Ҳатто пилотаж тадқиқотда нафақат муаммовий тушунчага доир ва услубий тизимни, балки аниқ соҳаларга доир мавжуд маълумотлар асосида савол-жавобларни ҳам ташкил этиш имконини беради. Қайси услублардан фойдаланишни ҳам аниқлайди. Унинг натижалари ҳисоботда ўз аксини топиши керак бўлади.
2) эмпирик социологик тадқиқотларни ва уларнинг натижаларини мавжуд маълумотлар асосида таснифловчи тадқиқот туридир.
Бу эмпирик социологик тадқиқот тури, яъни таснифловчи тадқиқот таҳлили изланишнинг анча мураккаб, узлуксиз меҳнат қилишни талаб этувчи туридир. Бунинг ёрдамида ўрганилаётган назарий, илмий муаммолар, ижтимоий ҳодисалар, воқеалар, синов тадиқотларига нисбатан тўлароқ тасаввурни вужудга келтирадиган эмпирик-амалий маълумотлар олиш мумкин. Ушбу тадқиқот турига мувофиқ илмий муаммо асосида эмпирик социологик тадқиқот объекти хилма-хил таснифлар билан ажралиб турадиган, катта миқдорга эга бўлган кенг тадқиқот ҳажм асосида ўтказилади ва ўрганилаётган объект таркибида бир-бирига яқин гуруҳлар (кишилар) ажратилиб олинади ва тадқиқотчи-социологни қизиқтирадиган бошқа таснифлар билан анализ қилиниб, солиштирилади ва бу таснифлар орасида боғлиқлик, узвийлик борйўқлигини аниқланади. Шу сабабли бу тадқиқот турида бир қанча аниқ эмпирик социологик тадқиқот усуллари ва услубларини қўллаб натижали маълумотлар олиш мумкин. Шунинг учун ҳам эмпирик социологик тадқиқот турлари ичида энг мураккаби ва энг самарали ҳам ушбу тури ҳисобланади. Бу услубий турни қўллаганда тадқиқотчи-социолог социологиядан кенг билимга эга бўлиши талаб этилади.
3) Эмпирик социологик тадқиқот турларининг учунчиси, бу аналитик тадқиқот туридир. Бу тадқиқот тури ёрдамида у нафақат ўрганилаётган ҳодиса ва воқеалар жараёнининг таснифини, балки унинг заминида қандай сабаблар борлигини ҳам очиб бериш имконига эгадир. Бу аналитик тадқиқот тури орқали ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни вужудга келтирувчи омиллар мажмуи ҳам ўрганилади. Бу эса муҳим томони. Бу тадқиқот туридан фойдаланиш жараёнида тадқиқотчи-социолог бевосита пухта ишланган тадқиқот дастури ва махсус социологик тадқиқотлар услубларисиз натижали ва самарали ўтказиш мумкин эмас. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, бу тадқиқот тури дастлабки синов ҳам юзага келиши ва комплекс таснифга эга бўлган. Эмпирик социологик тадқиқот мақсадини аниқлаб, вазифани бажаришда бошқа пилотаж, тасниф турларига нисбатан самарали тур ҳисобланади.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling