Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмпирик социологик тадқиқотнинг социал эксперимент усули.
Интервью олиш – анкета саволлари ўтказилиш усулидан кейин интервью олиш усули ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги даврда энг кўп тарқалган сўров усулдир. Бу усул анкета ўтказиш билан кўп жиҳатдан умумийликка эга бўлиб, бу усул барча мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Бу усулдан фойдаланиш жараёнида радио, телевидение, кундалик матбуот роли катта бўлмоқда. Шунинг учун интервьюдан фойдаланиш усули социология, психология, статистика, этнография, педагогика, журналистика ва бошқарув (қисман сиёсатшуносликка доир) фанларда яхши самара бермоқда ва кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги мамлакатимиз аста-секин бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳолатини билиш, жиддий ўзгаришларга омманинг ижтимоий муносабатини аниқлашда, ёшлар тарбиясини яхшилашда самарали натижалар бермоқда.
Сўров усулининг бу турдан фойдаланишда интервью икки муҳит функциясини бажаради: 1) Муайян воқеа – ҳодиса, жараён тўғрисида маълумот йиғади. 2) Шу билан бирга объектга – респодентга интервью орқали таъсир кўрсатилиб ижтимоий муносабат аниқланади. Бу усулдан фойдаланишда тадқиқотчи респодент билан ўзаро ҳурмат, самимий, юксак маънавий ахлоқий эътиқодда хушмуомала-муносабатларда бўлиб, олдиндан пухта, аниқ моҳияти жиҳатдан кенг қамровли саволлар билан эмпирик социологик тадқиқот ўтказилиб, қимматли амалий натижага эга бўлган маълумотлар олиниб, тахлил қилиниб, хулосалар чиқарилади. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, интервью - сўров усули анкета усулидан респодентлар жавобини тўлиқ эмас, балки камдан-кам жавоб олиш нимкониятига (асосан матбуот орқали) эга бўлинади. Эмпирик социологик тадқиқотнинг социал эксперимент усули. Социал тадқиқотлардан эксперимент усули бу кенг қўлланиладиган, энг самарали, натижали ва дастлабки қадимий, ижтимоий характерга эга бўлган услублардан ҳисобланади. Ижтимоий-гуманитар фанларда анализ, синтез қилиш таққослашда назарий ва гипотезали ғоявий фикрларни аниқлашда кенг қўлланиладиган назария ва амалиётни илмий изоҳлаб, тавсифлашда энг қулай, тўғри, самарали услубдир. Ҳатто социал-утопистлар деб номланувчи олимлар Р.Оуэн, Ш. Фурье, Сен-Симонлар ўз таълимотларини ижтимоий ҳодиса, воқеаларини чуқур ўрганиб, экспериментлар ўтказиб яратган эдилар. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, АҚШда ХХ асрнинг 20-чи йиллари давомида инженер Ф.Тейлор “Сиқиб чиқариш”, жадаллаштириш системасини саноат ишчиларини жисмоний ва руҳий имкониятлари асосида моддий қизиқишини кенг қўллаш асосида экспериментал услубини жорий этган эди. ХХ асрга ва ҳозирда ҳам эмпирик социологиядаги бу услуб кенг қўлланилмоқда. Ҳатто ватандошимиз, жаҳонга машҳур буюк олимларимиз Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Райхон Беруний ҳам ижтимоий ҳаётий воқеаларни солиштириш, таққослаш ва моддий жисмларни анализ, синтез қилиш, солиштириш, амалий тажрибалар ўтказиш асосида илмий хулосалар қилиб, ўз таълимотларини яратиб, ҳозирга қадар ўз қимматлигини йўқотмаган асарлар қолдирганлар. Жумладан, Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри”, Абу Райхон Беруни “Минерология”, Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” ва ҳоказолар. Эмпирик социологик тадқиқотнинг экспериментал усулининг ҳозирги кунда қўлланилишининг зарурияти, моҳияти асосий имкониятлари, мақсади ва аҳамияти ҳақида таниқли иқтисодчи олим Н.С.Алиқориев “Умумий социология” номли дарсликда батафсил баъриф берилган1. Умуман олганда эксперимент нима? – эксперимент, бу назария ва гипотеза асосида маълум ғоя ва фикрнинг ҳаётий жараёнида ижтимоий жараёнда ҳақиқий тўғрилиги ёки мавжудлиги номаълум бўлган ҳодиса ва воқеаларни аниқлашнинг аниқ услуби, тадқиқотчини қизиқтириб, ҳодисаларни аниқловчи восита ва алоқани вужудга келтирувчи усулдир. Ундан кутиладиган мақсад назария ва гипотезани борлигини аниқлаб исботлаш ёки инкор қилишдир2. Социал эксперимент усулининг қуйидаги структурасини ўзида мужассам этилганлигини “Умумий социология” дарслигида қуйидагича кўрсатиб ўтади, объект, субъект (методика, эксперимент ҳолати, қайд қилиш воситалари), моддий ва социал шароит (экспериментни амалга ошириш учун), ўтказилган экспериментнинг натижаларидир3- деб таъкидлайди. Умуман олганда, эмпирик социологик эксперимент тадқиқот ўтказилиши жараёнида икки асосий соҳа намоён бўлади. 1) эксперимент учун синаб, текшириб кўриш учун янги система эксперимент жорий этиладиган соҳа, яъни экспериментал соҳа; 2) эксперимент ўтказилмайдиган, аввал қандай ҳолатда бўлса, шундайлигича давом этадиган эски системали ҳолат, аммо унинг қандай ўзгаришларга ёки ўзгаришларсиз ҳолатини узлуксиз кузатиб назорат қилиниб бориши ҳолати, яъни назорат қилиниши соҳаларидан иборатдир. Агарда кузатилиш эксперимент тадқиқотлар жараёнида экспериментал соҳада назария ёки гипотезали ғоявий мулоҳаза, фикрлар синаб қурилиши жараёнида ўзгаришлар сифатли натижалар қўлга киритилса, назария ёки гипотеза исботланган бўлиб, амалиётга жорий этилади, акс ҳолда эса инкор қилинган ҳисобланади. Ушбу метод ижтимоий турмуш ҳамма соҳаларига таалуқли бўлиб, социологик эксперимент ўтказилиши имкониятига эгадир. Шунинг учун ҳам иқтисодчи олим Н.С.Алиқориев социологик тадқиқотлар амалиётида кенг қўлланиладиган қуйидаги учта 1. ягона ажратиш методини; 2. назорат гурухи методини ва 3. экс-пост-факто (жуда кам қўлланилади) методини кўрсатган. Шу билан бир қаторда ушбу уччала услубдан фойдаланган вақтда ҳам олинган маълумотлар олдинги ва кейингилари билан таққослаб, хулоса қилинади ва маълум-аниқ фикрга келинади. Бу жараён сермашаққат, сабр-тоқатлилик, батафсил, узлуксиз меҳнат қилишни талаб этилади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling