НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Социологик тадқиқотларнинг моҳиятини тушунтириб беринг
2. Эмпирик социологик тадқиқотлар нима ва уни ташкил этиш ва ўтказиш дастури ҳақида қандай тушунчага эгасиз?
3. Аниқ эмпирик социологик тадқиқотларни ўтказиш усулларини таърифлаб беринг!
4. Эмпирик социологик тадқиқот турларини кўрсатиб беринг?
5. Социологик тадқиқотларни тахлил қилиш ва умумлаштириш зарурияти нимада?
6. Социологик мониторинг нима?
7. Илмий ҳисобот қачон ва қандай тузилади. Унинг аҳамияти-чи?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Тадқиқот дастури – яъни илмий дастур ҳарқандай назарий, фаразий, амалий социологик тадқиқотнинг энг муҳим зарурий хужжати бўлиб, унда мавзу танлаш, унинг долзарблиги, объект ва предметни характерлаш, мақсад ва вазифаларини, ўтказиш усулларини ва йиғилган материалларни тўплаш, тахлил, тавсия, хулосаларни қисқача баён қилишдир.
Объект ва предмет – ўрганиладиган меҳнат жамоалари, муассасалар, жамиятнинг маълум тармоғи, тадқиқотнинг объекти ва бу объектнинг ўрганиладиган соҳага боғлиқ бўлган тадқиқот ўтказилишнинг муайян, аниқ масаласидир.
Пилотаж тадқиқот – маълум озчилик мажмуига боғлиқ бўлган муаммони текширув усулига айтилади.
Гипотеза – фараз қилиш, тахмин этиш, қисман башорат қилишдир.
Мақсад – бу ўрганилаётган муаммони тадқиқ этишдан олдин онгда пайдо бўлган тадқиқот натижасидир.
Сўров – эмпирик социологик тадқиқот ўтказиш жараёнида муаммога доир тузилган саволлар асосида респондентлар билан олиниб бориладиган савол-жавоб тадқиқот усуллари.
Эксперимент ва унинг мақсади – назария ёки гипотезани исботлаш ёки инкор этишлик услубидир.
Респондент – эмпирик социологик тадқиқот ўтказиш жараёнида сўров усули қўлланилганда савол-жавобга қатнашувчи, ўз фикрини бергувчиларга айтилади.
Мониторинг – эмпирик ва умуман социологик тадқиқотларни ўтказиш ва социологик жараёнлар ҳақида олинадиган ахборот ва маълумотлардан доимий фойдаланишни таъминловчи социологик тизимдир.
Эмпирик (эмпирик социологик тадқиқот) – у социологик тадқиқотлардан бирига мансуб бўлиб, социологияда энг мураккаб жараёнларда тадқиқотлар ўтказилиши натижасида амалий ахборот ва махлумотларни тажриба ўтказиш орқали олиш усулидир. (Эмпирик – сўзи юнонча бўлиб, тажриба – деган маънони беради).
Do'stlaringiz bilan baham: |