Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА СУВЕРЕНИТЕТИНИНГ СОЦИАЛ МУАММОЛАРИ Р Е Ж А
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. И.А. Каримов – “Ўзбекистон ХХI-асрга интилмоқда”, Тошкент, 1999 й. 2. И.А. Каримов – “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт – пировард мақсадимиз”, Т.2000 3. И.А. Каримов – “Донишманд халқимизнинг мастаҳкам иродасига ишонаман”, Т.2000 4. И.А.Каримов – “Миллий истиқлол мафкураси”, Т.2000 5. М.Бекмурадов – “Социология асослари”, Тошкент 1994 6. С.Н.Алиқориев ва бошқалар “Умумий социология”, Тошкент, 1999 7. Энтони Гидденс – “Социология”, Тошкент 8. Ш.А.Ахадов - “Эмпирик социологик тадқиқотлар” (услубий қўлланма), Самарқанд, 2003 9. “Социология” маърузалар матни, Самарқанд, 2002 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИГИ ВА СУВЕРЕНИТЕТИНИНГ СОЦИАЛ МУАММОЛАРИ Р Е Ж А : Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришлари. Суверен Ўзбекистон Республикасининг социал муаммолари. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамиятни шакллантириш соҳасида эришилган натижалар. 1 савол. Собиқ СССР даврида КПСС Марказий Комитети 1985 йил Апрель пленуми қабул қилган қарор асосида мамлакатда эълон қилинган «қайта қуриш» каби машъум дастур ва шу асосда аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилинган мафкуравий ғоя миллионлаб кишиларни социализмни яхшилаб, қайта қуриш, 70 йилдан ортиқ жараёнда тўпланиб қолган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодиёт соҳасидаги иллатлардан қутултиради, деб халқни лақиллатиб, аслида миллатларни менсимаслик, буюк давлат шовинистик сиёсатини янада кучайтириш каби машъум ниятли М.С.Горбачёв мақсади 1991 йил 19-21 августда Москвада бошланиб 1991 йил 12 декабрда Олма-Отада якунланди. Собиқ СССРда Иттифоқдош Республикаларнинг қукумат бошлиқлари Олма-ота (1991 йил 12 декабр) учрашуви натижасида СССР тугатилганлиги, унинг ўрнига юзаки Мустақил ва Суверен Республикалар Иттифоқи, яъни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) тузилганлиги эълон қилиниб, аслида эса алоҳида-алоҳида мустақил давлатларга ажралган ҳолда тузилганлигини эълон қилиш эди. Бу давлатлар Россия Федерацияси, Украина, Ўзбекистон Республикаси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаларидан иборат мустақил давлатлар ҳамкорлиги эди. Улар эски социалистик ижтимоий тузум ўрнига эркин демократик тузумни жорий этишга, эркин бозор муносабатларини тиклашни мақсад қилиб қўйдилар. Умуман олганда, бу учрашув нафақат социализмнинг, СССРнинг ҳам тугатилиши эди. Умуман олганда, бу Олма-ота учрашувигача бир қатор собиқ иттифоқдош республикларнинг узоқни кўрадиган раҳбарлари М.С.Горбачёв ғоясининг разиллигини сезиб, мустақилликни эълон қилиб, СССРдан чиқиб кетганлигини расмийлаштирган эдилар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси унинг президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1991 йил 1 сентябрида Ўзбекистонни Мустақил Республика деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилгандан кейин бирин-кетин Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон республикасғлари ҳам СССРдан чиқиб мустақил давлат бўлганлигини расмийлаштирдилар, давлатчилик ва ижрочилик ҳокимияти қонуний атрибутларини, сиёсий, иқтисодий структураси ва тизимни ташкил қилдилар. Ўзларининг ташқи ва ички сиёсатларини мустақил амалга оширишга муваффақ бўлиб, ҳозиргача фаолиятларини мустақил амалга оширмоқдалар. Бу давлатлар ўзларининг давлат тилини (Ўзбекистонда ўзбек тили, Қозоғистонда қозоқ ва рус тиллари, Қирғизистонда қирғиз тили, Туркманистонда туркман тили, Тожикистонда тожик ва рус тили давлат тили ҳисобланади) давлат байроғини, давлат гербини қабул қилдилар. Халқ муҳокамасидан кейин асосий қонуни-Конституциясига эга бўлдилар. Миллий мафкураларини аниқлаб олишга, келажак истиқболини аниқлаб, пировард мақсадини белгилаб олдилар. Асосий қонуни бўлган Конституцияларига мувофиқ олий ҳокимиятнинг сиёсий системаси давлат бошқарув аппаратларини ташкил қилдилар. Олий Кенгашларига депутатлар сайлашнинг умумхалқ сайловини ўтказиб, халқ депутатларини демократик асосда сайланишига эришдилар. Эски давлатнинг советлар формаси бекор қилиниб, Президентлик Республика-парламент бошқарувига ўтдилар. Ўзбекистонда эса Вазирлар Маҳкамаси, қўйидан то вилоятларгача ҳокимлик системаси жорий этилди. Ташқи давлатлар билан суверен, мустақил давлат сифатида тенг ҳуқуқли дипломатик муносабатларини ўрнатиб, элчилар алмашишни ташкил қилдилар. Бу давлатларни жаҳон жамотачилиги таниб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиб кирдилар. Жаҳондаги йирик халқаро ташкилотлар, корпорациялар, ассоциация, компаниялар, банклар билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни ўрнатдилар. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирган давлатлар 1993 йил декабр охиригача Россия рубли асосида савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантириб, 1994 йил январидан бошлаб Ўзбекистон ўзининг сўм-купонига, 1994 йил 1 августдан эса пул реформаси ўтказилиб, 1000 сўм 1 сўмга алмаштирилди. Бошқа Марказий Осиё ва Россия, Белоруссия, Украина, Озарбайжон Болтиқбўйи республикалари ҳам ўзларининг миллий валюталарини савдога эълон қилиб, эркин бозор муносабатларини бошлаб юбордилар. Халқаро савдо, фан-техника ва маданий алоқаларини ҳам икки томонлама халқаро давлатлар билан ўрнатиб, фаол ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Халқаро алоқаларда асосий ўринни Ўрта Осиё-Марказий Осиё давлатлар учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги давлатлар- Россия, Украина, Белоруссия ва бошқалар ҳисобланадилар. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 1992, 1993, 1994 йилги Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Ашхобод, Москва, Минск учрашувлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 1994 йилги Қозоғистон билан ЧимКонт учрашуви, 1994 йил октябрида Россия билан, 1994 йилда (ноябр) Украина раҳбарлари билан учрашувлари ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистон Республикаси асосий ўринни эгаллайди. Ўзбекистон собиқ СССРдаги республикалар ичида биринчи бўлиб мустақилликни эълон қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси-Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси 1991 йилнинг 31 август куни Ўзбекистонни Мустақил Республика деб, 1 сентябрь-умумхалқ мустақиллик байрами деб эълон қилади. Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонун, «Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги тўғрисида Олий Кенгаш Баёноти», ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги» ҳужжатларини қабул қилади. Шу сабабли, бу сессия халқаро аҳамиятга эга бўлган ўта муҳим тарихий ҳужжатларни қабул қилганлиги билан тарихий сессия сифатида тарихда номи қолади. Ўзбекистон мустақил давлат сифатида бир қатор энг муҳим тарихий-сиёсий масалаларни ҳал қилади. 1991 йил декабрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг қонунийлиги тўғрисида умумхалқ референдуми ва Ўзбекистон Республикаси президентлигига умумхалқ сайлови ўтказилади. Бу муҳим тарихий сиёсий воқеаларга ўз муносабатларини билдириш учун республика фуқароларининг қарийб 91,1 фоизи қатнашиб Ўзбекистоннинг мустақиллигига ва янги биринчи президентига овоз бердилар. Бу воқеа энг муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеадир. Ўзбек халқи асрлар оша ўз мустақиллигини тиклаш учун курашиб келган мақсадига эришди. Эндиги вазифа мустақил Ўзбекистон учун ўзининг миллий ўзбек миллати ичидан чиққан ватанпарвар, ватан учун жонини фидо қилувчи, халқлар дўстлигига хизмат қилувчи халқпарвар, билимдон зиёлилар иззат-ҳурматда, фан-техникани, маданиятни, таълим-тарбияни яхшилашга бутун имкониятларини сафарбар қиладиган жонкуяр раҳбарларни давлат ҳокимиятига, ижроия ҳокимият аппаратларига раҳбарлик лавозимларига кўтаришни, мустақил сиёсий бошқариш системасини қўйидан юқорига ўзгартиришни, демократик бошқариш тизимини ташкил этишни, иқтисодий соҳада мулкчиликнинг турли хиллигини, бозор иқтисодий муносабатларига ўтишни, эркин савдони эълон қилишни, янги ижтимоий турмуш тарзини ташкил этишдан, янгиа миллий ғоя ва мафкура, янгича эътиқодларга ўтиш каби энг муҳим муаммоларни ҳал қилишдан иборатдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси давлат ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилади. Чуқур қадимий меросимиз, қадриятларимиз ва маънавиятимизни эъзозлшга қаратилган кенг мазмунли давлат байроғини, давлат гербини, давлат мадҳиясини, асосий қонун-Конституцияни (1992 йил 8 декабр) қабул қилади. Қисқа вақт ичида ушбу асосий қонун-Конституцияга мувофиқ қўйидан то юқори-Олий Кенгашгача сиёсий бошқариш давлат системаси қайта қўрилиб, Президент бошқаруви ташкил этилиб, эски советлар бошқариш услуби бекор қилинади. Социализмнинг ҳамма қонуний атрибутлари ҳаракатдан тўхтайди. Ўзбекистонда асосий ижтимоий тузум янги Конституция асосида амалга оширилмоқда. Улар қисқача қўйидагилардан иборатдир. Мустаҳил Ўзбекистоннинг ўз ривожида қўлга киритган катта ютуқларидан энг муҳимлари Давлат тили, Давлат гимни-мадҳияси, Давлат герби ва бошқа сиёсий, ҳуқуқий ва қонуний атрибутлари ичида ўз қонуни-Конституциянинг қабул қилиниши алоҳида хусусиятга, жаҳоншумул аҳамиятга эгадир. Мана ўн беш йилдирки жумҳуриятимиз фуқаролари ана шу муқаддас қомусимиз руҳи билан яшамоқда, ижод қилмоқда ва жаҳон халқлари кўз олдида ўз фахри ғурури билан келажакка мағрурона, маруккаб қийинчиликларга бардош бериб, осойишталикни мустаҳкамлаб, ҳамма миллатлар билан дўстона ҳамкорликда олға бормоқда. Чунки, ақлу заковатли халқимиз ўзининг келажагига ишонади, Конституция белгилаб берган ижтимоий турмушнинг ҳамма жабҳаларидаги ҳаётий жараёнлар статусининг ҳуқуқий кафолатига таянади. Президентимиз таъкидлаганидек, «Ҳур Ўзбекистонимизнинг тарихида биринчи Конституциямизнинг қабул қилиниши Жумҳуриятимизнинг янгидан туғилишидир, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қуришдир». Халқимизнинг биринчи Мустақил Қомуси ҳақиқатда Ўзбекистоннинг Мустақил Давлат сифатида нафақат унинг пойдевори, балки келажакда кучли ҳуқуқий давлатнинг мустаҳкам қалъаси кафолати ҳамдир. Чунки, Конституциямиз мураккаб, серқирра тайёргарликдан ўтказилди. Ўн йилга яқин даврда яратилиб, сайқалланди. Қарийб 3 ойдан ортиқ даврда умумхалқ муҳокамасига халқимизнинг ижтимоий, илмий-маънавий онги, маданияти олдингидан ҳам юксалгани буюк порлоқ келажак сари дадил истагини яққол аён этди. Халқимизнинг истагини ва мақсадларини, умумхалқ муҳокамаси жараёнида билдирилган мулоҳазалари инобатга олинди. Қомусда гўё бутун жумҳуриятимиз жамоатчилиги, ҳуқуқий, тарғибот қонунчилик атрибутлари ҳам назарий, ҳам амалий соҳа мутахассислари, ваколатли орган ходимлари фикр мулоҳазалари, ижтимоий жамиятимизнинг ҳозирги ва келажак равнақи ҳисобга олинган, тўла ва атрофлича кўрсатилган ҳолда тайёрланиб қабул қилинган қомусдир. Конституциямиз жаҳондаги энг тараққий этган мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Франция, Германия, Италия, Польша,Болтиқбўйи мамлакатлари каби Ғарб давлатлари, руҳияти, урф-одатлари ва этник жиҳатларидан Ўзбекистон халқига яқин бўлган Миср, Туркия, Ҳиндистон, қўшни Марказий Осиё давлатлари ва бошқа Шарқ давлатларининг бой тажрибасидан, Қомусий-қонунчилик сиёсий бошқариш тизимидан энг демократик жиҳатларини, инсонпарварлик ғояларини ифода этувчи халҳаро ҳужжатларнинг талабларини ҳам ўзида намоён этган қомусдир. Конституциямизнинг давлатчилигимиз равнақи ҳуқуқий кафолот даражасига кўтарувчи энг муҳим белгиси, ҳарактерли хусусияти яна шундан иборатки, унда аҳолининг илғор ижтимоий-сиёсий маънавий тажрибасини миллий-маънавий қадриятларимизга ўзбек халқининг бой маънавияти давлатчилик тарихига уйғунлаштириб қўлланилганлигидир. Масалан, буюк аллома қадимда қонунчилик тизими асосчиларидан бири Абу Наср Форобийнинг бир қатор қонунчиликни мустаҳкамлаш, қонунчиликда инсоний руҳиятларни биринчи ўринга қўйиш каби ғояларини, давлатни бошқарувчи кишиларнинг халқ ўртасида обру-эътиборга эга бўлишлиги, умумий халқ сайловларини ўтказишда жамоатчилик ролига эътибор бериш каби назарий таълимотлари ҳисобга олинганлиги шулар жумласидандир. Ундан ташқари Конституцияда ўзбек халқи давлатчилиги қадриятларидан жумладан улуғ бобомиз Амир Темурнинг давлатни бошқариш тажрибасидан, яъни ўз тузукларида кўрсатган давлатни бошқаришда олий табақага оид кишилардан тортиб, ҳунар аҳлигача бўлган жами 12 табақа кишиларга суяниб иш кўришлиги каби тажрибалардан фойдаланганлигидадир. Конституциямизнинг асосини тайёрлашда ана шу ўгитларга мувофиқ, унинг 9-моддасига асос қилиб олинган. Бу моддага кўра жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши, умумий овозга (референдумга) қўйилиши таъкидланган бирон синфнинг, бирон партиянинг устунлиги белгиланмаган. Конституциянинг ана шу моддасига мувофиқ 1993 йил мобайнида уни амалий жиҳатдан турмушга тадбиқ этишда бир қатор қонуний қарорлар қабул қилиниб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Улардан энг муҳимлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матбуотда эълон қилиниб, халқ муҳокамасида қарийб 2 ойдн зиёдроқ вақт бўлди. Бу қонун халқ иродасини, олий мажлисдан қутиладиган истак-мақсадларини қонун талабларига асосан мувофиқлаштирилди. 1994 йил 25 декабрда бўлиб ўтган Олий Мажлисга умумхалқ сайлови ана шу рухда ўтилди, депутатликка номзодлар (ҳаммаси бўлиб 250 депутат сайланди) алтернатив услубда ўтказилди, халқ ишончини оқлаган номзодлар депутат қилиб сайланди. Ана шундай услубда Олий Мажлис ва президентлик сайлови 1999 йил ноябрида ва 2002 йилнинг 27 январида ҳам бўлиб ўтди. Ёки бу қонунлан кейинроқ матбуотда эълон қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисидаги қонунлари», «Фуқаролик кодекслари» шулар жумласидандир. Маълумки, Конституция жамиятнинг ҳуқуқий кафолати бўлишлиги билан ижтимоий ҳаётнинг тўла соҳалардаги назарий, амалий, кундалик ва турмушда юз берадиган масалаларни ҳал қилиб берувчи бошқа қонунларнинг тараққиёт қонуний атрибутларининг ҳуқуқий ҳужжатлари манбаи ҳам ҳисобланади. Ана шу мақсадда мустақил Ўзбекистон Конституцияси асосида ижтимоий ҳаётимизга таалуқли амалдаги қонунларни синчиклаб ўрганиб, илмий нуқтаи-назардан ёндошган ҳолда янги қонунлар ва кодексларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Ана шу мақсадда қабул қилинган «Фуқаролик кодекслари» Конституциянинг асосий талабларини, мақсад ва вазифаларини турмушга тадбиқ этишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Чунки, Конституцияга мувофиқ фуқароларга берилган шахсий, мулкий, сиёсий, ҳуқуқ ва эркинликлар кодекслардаги махсус моддалар, қоидалар орқали ва улар воситасида амалша оширилиши ва муҳофаза қилиниши халқимиз қадриятларига асосланган, бу атрибутлар конституцияда ўз аксини топган бўлиб, унинг иккинчи, учинчи бўлимларида XI бобни ўз ичига олган, ҳақиқий инсоний қадриятларнинг демократик йўналишлари ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берилган. Жумладан, Конституциянинг II-боб моддаларига мувофиқ илк бор ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий талаби бўлмиш давлат органлари, мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдидаги маъсулдорлиги эътироф этилган, 7-моддасида эса «Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиб, давлат халқининг иродасини ифодалайди ва унинг манфаатларига хизмат қилади» - дейилган. Ушбу жиҳатлар фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кафолатлайди. Конституциядаги бу атрибутлар халқ иродасига мувофиқ тараққий этган ҳорижий давлатларнинг кўп йиллик тажрибасидан, ўтган сиёсий бошқариш тузилмалар ва қонуний жараёнларни такомиллаштириш асосида фойдаланганлигидан далолат беради. Давлатимизнинг демократия сари дадил қадам ташланганлигининг ёрқин тасдиғини Конституциямизнинг «Жамоат бирлашмалари» деб номланган XIII бобида кўришимиз мумкин. Унда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини биргаликда рўёбга чиқариш учун Касаба уюшмаларига, жамият ва сиёсий партиялар, диний ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқлари мустаҳкамланган. 56 ва 62 моддалари алоҳида диққатга сазовордир. 58 моддасига мувофиқ давлатга жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб бериш вазифаси қонуний йўл билан белгилаб берилган. Бу моддаларни мулохаза этар экансиз, буюк ватандошимиз Абу Наср Форобий ҳуқуқий таълимотлари гўё ҳаётда ўз қадрини топгандек ҳис қиласан киши. Ўзбекистонда адолат, инсонпарварлик ва тараққиёт йўналишларидаги турли сиёсий, ижтимоий, иқтисодий институтларнинг ривожланиши учун қонуний асосда барча имкониятлар яратилганлиги мустақил республикамиз халқларининг қўлга киритган, мисли кўрилмаган кафолатидир, ютуғидир. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling