Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Людвик Фейербах (1804-1872) 
 
Л.Фейербах ўзини ислоҳиёт соҳасига баўишлаш мақсадида 1823 
йилда Гейдельберг университетининг ислоҳиёт факультетига ўқишга 
киради. Орадан кўп вақт ўтмасдан (1824 йил), уни тарк этиб, Берлинга 
боради ва университетда Гегелнинг фалсафа бўйича ваъзларини тинглай 
бошлайди. Лекин 1827-1828 йиллардан бошлаб унда устозининг табиат 
мантиқий асослари ҳақидаги таълимоти ҳаққоний эканлигига шубҳа 
туўилади. Айниқса, унинг 1828 йилда чоп этилган “Ягона, универсал ва 
чексиз ақл тўғрисида” асарида Гегель фалсафасидан узоқлашиш яққол 
кўзга ташланади.
1830 йилда Фейербахнинг “Ўлим ва мангулик тўғрисида фикрлар” 
асари аноним тарзда нашр қилинади. Кўп ўтмасдан унинг муаллифи 
аниқланади. Асар мусодара этилиб, Фейербах ўзи университет даргоҳидан 
қувўин қилинади. Бунинг сабаби шунда эдики, Фейербах унда айрим 
шахслар абадийлигини рад этади, мангулик инсон ақл-заковатининг буюк 
ижодкорлигига хос эканлигини билдиради. Унинг фикрича, инсон 
эътиборни ўзига, ҳақиқий оламга қаратмоўи лозим. Олам аянчли кишилар 
учун аянчли, бемаъни одамлар учун бемаънидир. Мутаффакир мавжуд 
диндан фарқли ўлароқ “янги дин” иборасини ишлатади. “Янги дин” мангу 
яшаши лозим индивидиал ўрнига руҳан тетик ва жисмонан соўлом,кучли 
кишиларга мурожаат қилади.Унингучун саломатлик мангуликдан 
афзал,деб хулоса чиқарилади. 
Мутафаккир 1832 йил Франкфурт шаҳрига кўчибутади.1837 йилдан 
то умрининг охирига қадар у Тюрингиядаги қишлоқлардан бирида 
яшайди. Фейербах фалсафасида табиат ва инсон муаммосининг 
талқини,асосий ўрин эгаллайди. Унинг таъбирича, Гегель фалсафаси ақл, 


196 
тафаккурини инсондан бегоналаштириб қўйган бўлса, янги фалсафа, яъни, 
Фейербах томонидан ишлаб чиқилган антропологик фалсафанинг асосий 
мақсади ақлнинг реал субъекти инсоннинг ўзи табиатнинг маҳсули 
эканлигини эътироф этишдир. Инсон табиатдан ажралган ҳолда мавжуд 
эмас. У табиатнинг юксак даражада ривожланганлигини кўрсатиб берувчи 
ўзига холс ифодасидир. “Янги фалсафа” инсонни, табиатни фалсафанинг 
ягона универсал мавзусига айлантиради.
Антропологик фалсафанинг асосони табиат ҳақидаги таълимот 
ташкил қилади. Борлиқ хилма-хил бўлганидек нарсалар моҳияти ҳам 
турли-тумандир. Табиат абадийдир. Пайдо бўлиш вақт нуқтаи-назаридан 
айрим ҳодисаларга хосдир. Табиат фазода чексиздир, лекин инсон зотига 
хос чекланиш уни чегараланган деб фараз қилади. Фейербахнинг билиш 
назарияси субъект ва объект, инсон ва табиат, инсонларнинг ўзаро бирлиги 
тўғрисидаги муайян тамойиллар асосига таянади. Файласуфнинг 
уқтиришича, Янги фалсафада билишнинг асосий тамойили, субъекти 
қилиб “Мен” эмас, яъни мавҳум руҳ эмас, балки ҳақиқий ва бир бутун 
инсон мавжудоти олинади. Фейербахнинг инсон нега табиатни билишга 
интилади, деган саволга берган жавоби ҳам ўзига хосдир. У ўз 
эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиатга мурожат қилади, уни 
билишга интилади, чунки билинмаган нарсани талаб қилиб бўлмайди.
Олим аввалги баъзи файласуфларнинг тафаккур содда, қўпол бир шакл-
шамойилда инсон мияси маҳсули дейишини айблайди. Ваҳоланки, 
тафаккурни кишилик жамиятидан, мулоқотдар ажратиб, тушунтириб 
бериб бўлмайди. Тафаккурнинг билишдаги ўрни уни сезгилар билан 
қиёслашда намоён бўлади. Жонли мушоҳада чегараланган, чунки у 
объектив оламни унинг ҳақиқий алоқасидан олибакс эттиради. Ақл эса 
сезгилар ўртасида воситачилик хизматини бажаради. Шундай қилиб, 
нарсалар моҳиятини сезгилар эмас, балки тафаккур очиб бера олади
аксинча, барча ҳайвонлар, физиклар даражаситга кўтарилган бўлар эди. 
Жонли мушоҳада туфайли мукаммаллашган, тузатилган ва созланган 
тафаккургина ҳақиқатни очиб беради, деган хулосага келади Фейербах.
Фейербах антропологик фалсафаси талаб ва тамойилларидан келиб 
чиққан ҳолда ижтимоий жараён ва ҳодисаларни талқин қилади. Аҳлоқ-
одоб бобида инсон ҳиссиёт талабларига ҳамоҳанг тарзда ҳаракат қилади. 
Ҳиссиёт шакл-шамойиллари хилма-хил бўлиб, уларга ҳаётга мухаббат, 
бахт-саодатга эришишга интилиш, манфаат ноз-неъматлардан лаззатланиш 
кабилардан иборатдир. Эркинлик, инсон билан унинг моҳиятини рўёбга 
чиқарувчи шарт-шароитларнинг бирлиги, масалан, қуш ҳавода эркин, 
балиқ сувда, инсон эса унинг бахт саодатга эришишга бўлган табиий 
интилишга, барча қобилиятини амалга оширишга монелик қила 
олмайдиган шароитдагина эркиндир. Бунда Фейербах назарда тутган 
инсон эркинлигининг мавҳум жиҳатлари яққол кўзга ташланади. Энг 
муҳим нарса-барча учун умумий бўлган хусусият. Ҳамма одамлар 
туўилишда тенг бўлиб дунёга келадилар. Жамиятда хукм сурган табақалар, 


197 
тойифадир, ижтимоий адолатсизлик инсон табиатига зид, деб уқтиради 
Фейербах.
Мутафаккир ўзининг инсонпарвар социологик қарашларини аҳлоқий 
тамойиллар асосида ишлаб чиқишга уринади. Унинг таъкидлашича, ҳар 
бир инсоннинг одилона, тўғри уқиб олинган манфаати жамият 
манфаатларига мос тушади. Эгоизм шахсий, оилавий, корпоратив, жамоа, 
қолаверса, жамият ёки айрим тоифа, табақа, ижтимоий кучлар 
эҳтиёжларини ифодалаши мумкин. Эгоизм эҳтиёжлар сифатида жамият 
тараққиётида муҳим ўрин тутади. Фейербахнинг аҳлоқий қарашларида 
меҳр-оқибат инсон ҳаёт ва турмуш тарзи учун олий қонун бўлиб қолмоўи 
алоҳида таъкидланади. Фарзанднинг ота-онага, эркакнинг аёлга, аканинг 
укага, дўстнинг дўстга, умуман, инсоннинг инсонга муносабатлари 
аҳлоқий муносабатлар бўлиб, улар, аслида, диний муносабатлардир. Меҳр-
оқибат инсоннинг инсон бўлиб шаклланишининг яққол исботидир. У атн 
ва руҳ, зарурият ва эркинлик 
дуализмининг инкоридир. У 
шахсиятпарастликни жиловлашга, ижтимоий адолатни ўрнатишга хизмат 
қилади. Фейербахнинг 
антропологик 
фалсафаси 
немис 
мумтоз 
фалсафасини ниҳоясига етказди. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling