Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти


Download 3.89 Mb.
bet6/26
Sana15.11.2023
Hajmi3.89 Mb.
#1774090
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Акбар гатов999

Тадқиқотнинг объекти: сифатида Ўзбекистон Республикасидаги сув хавзалари тизими, фермер хўжаликлари майдонлари, ҳарбий қисмлар, ва қтинчалик сув таъминоти фойдаланишда, ҳамда ёнғинни ўчириш учун сув узатиш каби соҳалар олинган.
Тадқиқотнинг предмети: Ишлаб чикариш ва турар жой биноларидаги сув чикариш кувурлари ва гидротаранда вужудга келадиган гидравлик зарба масалаларини башоратлаш жараёнларини ташкил килади.
Магистрлик диссертатсиясининг мақсади: Электр энергияси танқис худудларда ихчам сув кўтариш курилмасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сув кўтариш курилмасини конструкциясини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг ва зифаси: Гидравлик таран бўйича олимлар томонидан олиб борилган илмий изланишларни тахлил қидиш;
Cувни юкорига кўтариб бериш самарадорлигини оширишнинг конструктив ечимларинианиқлаш;
Гидравлик тарандан гидротехник тизимлар ва муҳандислик коммуникацияларида фойдаланиш қонуниятларини аниқлаш;
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Гидравлик тараннинг янги статик қопқоқчалик конструкцияси бир кеча кундузда 2200 л/кун сув сарфини юқорига кўтариб беришга асосланади.
Тадқиқотнинг асосий масалалари:Гидравлик таранда сувни керакли миқдорда фойдаланиш жойига етказиб (кўтариб) беришда фойдали иш коэффиценти (ФИК) ни ошириш асосий масала сифатида кўриб чиқилади.
Тадқиқотнинг фаразлари:Тадқиқотнинг асосий масаласидан келиб чиққан холда гидравлик тараннинг фойдали иш коиффицентини 43 фоиздан оширишга эришилса электр энергия ва ёқилғи таъсири хисобига ишловчи қурималар (насослар) ўрнида фойдаланиш мумкин деган фаразга асосланади.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шархи ( тахлили):Юртимизда гидравлик таран бўйича илмий ва технологик ишлар олиб борган олимлар: С.И.Уманскийнинг “Инженер С.Уманский кашфиётлар тўплами 1989 й”. Ушбу таран қурилма очиқ окимда сувни ирригация тармоғига кўтариш учун ҳамда чўктириладиган насосларнинг қўлланилиши мавжуд сузувчиларга ҳавф туғдирадиган тезоқар оқимлардаги фаввора қурилмалари мажмуасида қўлланилади.
Гидралик таран ва гидралик таранда содир бўладиган гидравлик зарба ва суюқлик тезлигининг ўзгаришини М.С.Мирдадаев, Х.А. Рахматулин , Л.И. Седов, С.И. Худайкулов , Б.К.Солиев, И.К.Хўжаев, Ф.Х. Нишонов каби олимлар томонидан кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб борилган.
Гидравлик зарба устида илмий иш олиб борган олимлар: Л.С. Лейбензон, Г.И. Баренблат,К.Ш.Латипов “Гидравлика, гидромашиналар ва гидроюритмалар”. Бу олимлар гидравлик зарбани пайдо бўлиш сабаблари, уни кучайтириш ва пасайтириш устида кўплаб ишлар олиб боришган.
Юртимизда кўп фазали ўзаро киришувчан ва ўзаро таъсирлашувчан суюқлик аралашмаси соҳасининг ривожланишида бир қатор олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган жумладан, академик Х.А. Рахматулин, Д.Ф. Файзуллаев, Қ.Ш. Латипов, А.А. Хамидов, Қ. Наврузов, С.И. Худайкулов, И.К., Арифжанов О.М.,Солиев Б.К., Ф.Х. Нишонов кўп фазали муҳитлар механикаси учун ўзаро киришувчан, ўзаро таъсирлашувчан суюқликлар динамик назарияси устида ишлар олиб боришганлар.

Download 3.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling