Юк олувчи ва ташувчи мосламалар
Ортиш-тушириш машиналарининг унумли ишлаши, кўп жиҳатдан, юкларни илгакларга илиш, қисиб кўтариш ва қисқич ушлагичлардан бўшатиш операцияларига сарфланган вақтга боглиқдир. Шунинг учун ҳам ортиш-тушириш ишларини механизциялашда юк олувчи (юкни илиб-қисиб маҳкамлаш) мосламаларини тўгри танлашнинг аҳамияти каттадир. Бундай мосламалар қуйидаги асосий талабларига жавоб бериши лозим: юк тури ва характерига мослиги; юкларни қисқа (минимал) вақт ичида қисиб олиш ва қисқичдан тез бўшатиш (иложи борича, қисиб олиш ёки ундан бўшатиш автоматлаштирилган бўлиши лозим); тарага ва юкнинг ўзига шикаст етказмаслик; вазни енгил, ўзи мустаҳкам ва тез ишлатила олиши.
13-Маъруза: ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ.
Автомобилларда йўловчилар ташиш
Автомобилларда йўловчилар ташиш мамлакат умумтранспорт тизимининг ажралмас бир қисми бўлиб, йўловчи транспортининг бошқа турлари билан бир қаторда йўловчи ташиш ишлари билан шугулланади.
Транспорт турларидан қатъи назар йўловчилар ташишни ташкил этишда уларга умумий талаблар қўйилган бўлиб, унда йўловчиларни қисқа вақт ичида манзилларига етказиб қўйиш, транспорт воситаларининг бутун маршрут давомида аниқ ҳаракати, транспорт воситаларидан яхши фойдаланиш, ташишни тўла хавфсизликбилан ташкил этиш, йўловчиларга юқори маданият билан хизмат этиш, иложи борича ҳаражатларни камайтириш талаблари қўйилади.
Йўловчиларни кўплаб ташувчи транспортнинг бошқа турларига нисбатан йўловчилар ташувчи автомобил транспортининг бир қанча афзалликлари бор. Бундай афзалликларга, энг аввало, йўловчилар ташувчи автомобил транспортининг юқори даражали манёврчанлиги, яъни йўловчиларни иш ва яшаш жойларига яқинлаштириб етказиб бориш хусусияти, такомиллаштирилган ва қаттиқ қопламали йўлларда ер усти йўловчилар ташувчи бошқа транспортларга нисбатан юқори ҳаракат тезлиги.
Йўловчилар оқими сийрак бўлган 200-300 км маршрутларда автобус транспортида темир йўл йўловчи транспортига нисбатан кам харажат қилиниши билан бирга, йўловчиларга қулайликлар яратилади.
Автобус транспортининг камчилиги иш унумининг шаҳар атрофидаги темир йўл йўловчи транспорти, трамвай ва тролейбусларга нисбатан кичиклиги ҳамда ишлатувчи ёқилгининг қимматлиги билан боглиқ эксплуатацион ҳаражатларнинг катталиги ва атроф-муҳитни заҳарли моддалар билан нисбатан юқори даражад ифлослантириши ва бошқалардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |