5. Энергетика фани
- 1. Ўзбекистонда энергетиканинг ўрнини шарҳлаб беринг.
- 2. Ўзбекистонда биринчи қурилган ГЭСнинг қуввати неча кВт?
- 3. Республикада мавжуд ИЭСларни санаб беринг.
- 4. Республикада мавжуд ГЭСларни санаб ўтинг.
- 5. Фаннинг мақсад ва вазифаларини шарҳлаб беринг.
- 6. Энергетиканинг уч жиҳатлари нималардан иборат?
- 7. Энергетика фани тўғрисида изоҳ беринг.
Фойдаланилган адабиѐтлар
- 1. Қодиров Т.М., Алимов Ҳ.А. «Саноат корхоналарининг электр таъминоти», Ўқув қўлланма, Тошкент ш., 2006.
- 2. Steven W. Blume, Electric power system basics, 2007.
- 3. Аллаев К.Р. Электроэнергетика Узбекистана и мира, Т.:
«Фан ва технология», 2009.
- 4. Мажидов Т.Ш. Ноанаънавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари, Ўқув қўлланма, Тошкент ш., 2014.
- Режа: 1. Электр энергетика йўналиши ҳақида умумий маълумотлар.
- 2. Электр энергияни ташкил этувчи асосий параметрлар.
- 3. Ўзбекистон электр энергетикасининг замонавий аҳволи.
энергетика соҳасининг ривожланиш
- 4. Ўзбекистон электр истиқбол-лари.
- 5. Назорат саволлари.
2-МАЪРУЗА. ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
- Ўзбекистонда энергетика фанларининг шаклланиши йигирманчи асрнинг биринчи ярмиларига тўғри келади ва бу тўғридан-тўғри Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалигининг интенсив электрлаштириш даражасининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Энергетик қурилмалар қувватларининг ўсиб бориши ва юзлаб километрларга чўзилган электр узатиш линиялари орқали катта қувватларни электр энергия истеъмолчилари бўлган – саноат корхоналарига пешма-пеш узатилиши ва бу қувватлардан унумли фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш керак эди. Органик ѐқилғилардан унумли фойдаланиш, электр станцияларни қаерларга қуриш, энергетика тизимларини бошқариш масалалари ва бошқа турли туман илмий асосда ечилиши керак бўлган муаммолар бисѐр бўлиши билан бир қаторда уларнинг кўлами энергетика қурилмаларининг қуввати ошиши билан геометрик пропорция тарзида ошиб борди ва бормоқда.
- «Электр таъминоти» кафедраси тарихи. «Электр таъминоти» кафедраси 1971 йилда профессор Қодиров Т.М. томонидан ташкил этилган. Шу йилдан бошлаб проф. Қодиров Т.М. раҳбарлигида «Шаҳар ва саноат корхоналариниг электр таъминоти» кафедраси ишга тушган. Кафедрани ташкил этишда энергетика факультетининг етакчи олимлари иштирок этган, булардан, профессорлар: Х.Ф.Фозилов, Т.М.Қодиров, доцентлар: Х.М.Асимов, И.Н.Оранский, М.Л.Аранов ва бошқалар. Шулар билан бир қаторда, кафедрани ривожлвнишида профессорлар Х.Г.Каримов ва М.Қ.Бобожонов, доцентлар: М.Х.Жалилов, А.Г.Саидходжаев, И.А.Хазанович, Ҳ.А.Алимов, А.Н.Расулов, Э.Г.Усмонов, Т.Ҳ.Ҳакимов, А.А.Азизов, Н.М.Пардабоева, И.Х.Сиддиқов, А.Д.Таслимов, Ю.А.Тупогуз, Д.А.Рисмухамедов, катта ўқитувчилар: Н.А.Барсова, А.Л.Холбоева, Г.Р.Рафиқова, Ф.С.Мамарасулова, Р.Ч.Каримов ва бошқалар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
- Ҳозирги вақтда кафедра республикада шу соҳадаги бош кафедра ҳисобланади. Ўз фаолияти давомида кафедра 5000 дан ортиқ ѐш мутахассислар тайѐрлади, улар Республикани саноат корхоналари, илмий-текшириш ва лойиҳалаш ташкилотларида электр энергияни узатиб бериш ва тақсимлаш, истеъмол қилишда, ҳамда замонавий тизимларини ишлатишда, лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда самарали меҳнат кўрсатишмоқда.
- Ҳосил Фозилович Фозилов. Ўзбекистонда том маънода энергетика фанининг шаклланиши ва ривожланиши учун тамал тошини қўйган ўзбек олимларидан бири бу академик Ҳ.Ф.Фозилов (1909-2002 й.) бўлди.
- Қодиров Туйғун Маджидович. 1938 йил 18 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1960 йил Ўрта Осиѐ политехника институти Энергетика факультети «Корхона ва ускуналар электр жиҳозлари» ихтисослиги бўйича муҳандис-электрик мутахассислигини эгаллаган.
- Қодиров Туйғун Маджидович – таниқли олим, техника фанлари доктори, профессор, дунѐ миқѐсида эътироф этилган илмий мактаб асосчиси эди. Тошкент Давлат Техника Университети жамоаси орасида обрў-эътиборга эришган ва ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонган фидокор инсон эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |