аҳволи
4. Ўзбекистон электр энергетика соҳасининг ривожланиш истиқболлари - ―Ўзбекэнерго‖ АЖ - вертикал интеграциялашган компания бўлиб, унинг таркибига: электр энергияси ҳосил қилувчи электр станциялар, электр энергиясини узатувчи инфротузилмалар, электр энергиясини истеъмолчи-ларга сотадиган корхоналар, қурилиш, таъмирлаш, электр энергияси соҳасига хизмат кўрсатувчи корхоналар киради.
- Компания иқтисодиѐти соҳалари ва аҳолисини марказлашган ҳолда электр билан таъминлайди, шунингдек, Республиканинг алоҳида шаҳарлари-даги саноат корхоналари ҳамда коммунал-маиший истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб беради. Республиканинг энергетик базаси 39 та электр станциядан иборат. Ўзбекистон электр станцияларининг белгиланган қуввати 12,5 млн. кВт. Бунинг асосий улушини компаниянинг табиий газ ва кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари эгаллайди. Қолган қувватлар кичик ва ўрта ГЭСлар томонидан таъминланади.
- 0,4-500 кВ кучланишли электр тармоқларининг умумий узунлиги 243 минг км дан ошади, фойдаланишдаги 35 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанциялар сони 1673 та бўлиб, уларнинг умумий трансформатор қуввати 40 млн. кВА дан ошади, шунингдек, бугунги кунда 6-10 кВ кучланишли 67574 та трансформатор пунктлари ишлаб турибти. Уларнинг умумий қуввати тахминан 22,5 млн. кВА.
- Мамлакатимизда электр энергиясини ривожлантиришнинг 2015 йил-гача мўлжалланган йўналишлари Ўзбекистон Республикаси президентининг ―Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида‖ ги 15.12.2010 йил ПҚ-1442-сонли қарори билан белгиланган. Шу хужжатга мувофиқ, ―Ўзбекенерго‖ АЖ 48 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутмоқда. Жумладан:
- - 15 та лойиҳа иссиқлик электр станцияларини модернизациялаш ва ривожлантиришга оид бўлиб, бунда 2329 МВт қувватларини ишга тушириш назарда тутилади;
- - 9 та лойиҳа гидроэнергетикага таълуқли бўлиб, бунда ГЭСларнинг қувватини 63,8 МВт га ошириб бориш назарда
тутилади.
- Компания соҳа мутахассисларининг ижтимоий ҳаѐти ва фаровонлигини оширишга катта аҳамият бермоқда.
―Ўзбекэнерго‖ АЖ томонидан энергетикларга кўрсатилаѐтган ғамхўрлик, кадрларнинг мустаҳкамланиши, ижтимоий соҳанинг яхшиланиши, соҳа мутахассислари фаровонлигини кўтарилиши, компания фаолияти самарадорлигини оширишга кўмак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |