Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти


Download 1.13 Mb.
bet1/9
Sana18.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1282739
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-MA`RUZA 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН МУХАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ЙЎНАЛИШГА КИРИШ» ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР ТАҚДИМОТИ
Тузувчиўқитувчи. Ёқуббаев А.А
  • Режа: 1. Ўзбекистонда энергетиканинг ўрни.
  • 2. Ривожланган мамлакатлар электр энергиясининг тарихи.
  • 3. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
  • 4. Энергетиканинг уч жиҳатлари.
  • 5. Энергетика фани.
  • 6. Назорат саволлари.

1-МАЪРУЗА. ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНЕРГЕТИКАНИНГ ЎРНИ

1. Ўзбекистонда энергетиканинг ўрни

  • Ўзбекистон энергетикаси халқ хўжалигининг асосий соҳаси бўлиб, республикада иқтисодий ва техника тараққиѐтининг мустаҳкам пойдеворидир.
  • Ўзбекистон ўлкасини электрлаштириш режасини тузилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Республикада энергетиканинг равнақи, 1923 йил Тошкент шаҳри яқинида жойлашган Бўзсув каналида гидро электр станцияси (ГЭС) қурилиши бошланган. 1926 йилнинг май ойида Ўзбекистон энергетикасида биринчилардан, ўша вақтда Ўрта Осиѐда энг катта бўлган 2 минг кВт қувватли Бўзсув ГЭСи ишга туширилган эди.
  • Электр станцияларни қурилиши ва саноат корхоналарини ривожланиши, магистрал

  • электр тармоқларини қуриш зарурлигини келтириб чиқарди.
  • 1972 йил Сирдарѐ ИЭС да Ўрта Осиѐда биринчи катта критик параметрлари: буғ босими 240 атм, ҳарорати 545 С да ишловчи 300 мВт қувватли энергетика блоки ишга тушди. Ҳозирги пайтда Сирдарѐ ИЭС да 10 та шундай қувватли блоклари ишламоқда.
  • Ўзбекистон энергетика тизимининг ўрнатилган қувватлари таркибидаги иссиқлик электр станцияларининг салмоғи 87% ни ташкил қилади. Фарғона иссиқлик электр маркази (ИЭМ) 330 минг кВт қувватга, Муборак ИЭМ и 60 минг кВт қувватга, Тошкент ИЭМ и 30 минг кВт кувватга эга. Республика энергетика тизимининг 3000 МВт ли Сирдарѐ ИЭС, 1250 МВт ли Навоий ИЭС, 1920 МВт ли Тошкент ИЭС, 730 МВт ли Тахиятош ИЭС энг йирик иссиқлик станциялари ҳисобланади. Уларга ҳар бирининг қуввати 150 МВт дан 300 МВт гача бўлган 30 дан ортиқ замонавий энергетик блоклар ўрнатилган.
  • Ўзбекистон энергетикаси республика халқ хўжалигининг электр энергияга бўлган эҳтиѐжларини тўла қондириш имкониятига эга.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling