Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик-технология институти


Download 1.13 Mb.
bet3/9
Sana18.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1282739
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-MA`RUZA 1

3. Фаннинг мақсад ва вазифалари






Талаба бўлғуси мутахассислиги билан қанчалик қизиқганлигига қараб, унинг талабалик ва муҳандислик ҳаѐтига шунчалик қизиқиши ортади. Ўқув жараѐнида талаба нафақат бўлғуси мутахассислиги бўйича тушунчаларни ўрганади, балки шу билан бирга олий ўқув юртида ишлаш маҳоратини ҳам олади.
  • Бу умумэнергетика фанлари ичида энергетиканинг ҳамма қисмлари ва уларнинг боғлиқлиги, уларда содир бўлаѐтган жараѐнлар, энергияни узатиш ва унинг истеъмоли, ишлаш талаблари ва энергетик қурилмаларни конструктив бажарилиши, ҳозирги замондаги ҳолати ва энергетикани ривожланиш истиқболларини ўргатувчи фандир.

  • Энергетика инсоният жамияти таъсир доирасидаги катта глобал тазим ҳисобланади. "Энергетика" ва "Энергетика фанлари" тушунчалари анчадан бери қўлланиб келинади, лекин ҳозирги даврда уларга жамланадиган фикр тугалланган деб ҳисоблаш тўғри эмас. Энергетика ѐки энергетик тизим тушунчаси остида энергетика манбаларини барча турларини олиш, ўзгартириш, тақсимлаш ва халқ хўжалигида ишлатиш учун тузилган табиий ва сунъий (инсон томонидан яратилган) тизимлар бирлигини тушунилади.
    Бундай тизимлар бирлиги, уларни тўғри (узлуксиз чизиқ) ва тескари (кетма-кет чизиқ) боғлиқлиги, 1-расмда кўрсатилган.
    Бунда энергетикага тизимли ѐндашиш уқтирилади, яъни у бошқа катта тизимларни тизимости қисми сифатидаги катта тизим деб қаралади.
    Бу чизмада ҳам энергетиканинг барча қисмлари ва уларнинг боғлиқлиги, уларда содир бўлаѐтган жараѐнлар, энергияни узатиш ва унинг истеъмоли, ишлаш талаблари, табиат ва биосфера билан боғлиқлиги, ижтимоий ҳаѐтга, маданиятга ва мамлакат ривожланиш даражасига боғлиқлиги кўрсатилган.
  • Энергетика инсоният ҳаѐтида катта ўрин эгаллайди. Унинг ривожланиш даражаси, жамият ишлаб чиқариш кучлари ва илмий-техника тараққиѐти даражасини белгилайди. Ҳозирги замонда энергетиканинг ўрни беқиѐс ва энергетикасиз замонавий ҳаѐтни тасаввур этиш қийин.

1-расм. Энергетика тизимининг схемаси ва уни бошқа тизимлар билан боғлиқлиги.
  • "Йўналишга кириш" фани биринчи босқич талабалари•- нинг бўлғуси мутахассислиги электроэнергетика билан таништиради, унинг ҳозирги жамиятдаги ўрни, ривож- ланиш тарихи ва илмий-техника тараққиѐтига таъсирини ўргатади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling