Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти физика-математика факультети


Алгебра ва сонлар назарияси фанини Электрон таълим муҳитида ўқитишнинг моҳияти


Download 5.63 Mb.
bet7/21
Sana18.08.2023
Hajmi5.63 Mb.
#1668056
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
Шоимова Гулшода -2020

1.2. Алгебра ва сонлар назарияси фанини Электрон таълим муҳитида ўқитишнинг моҳияти

Модул - давомийлиги жиҳатдан ўқув жараѐнида режалаштириладиган семестрдан ошмаслиги, формал тавсифланган ва мустақил баҳоланадиган ўқув жараѐни объекти. У ўқув жараѐнининг мустақил объекти (модуль) бўлиб, белгиланган талабалар контингенти учун муайян ўқув-услубий материални муайян шаклда ва белгиланган соатлар миқдорида моддий-техник ресурслар ѐрдамида ва аудитория фондидан фойдаланиб жорий қилиш учун яратилади ва ўқув режадаги ундан каттароқ бўлган «Фан» таркибига киради.


Математиканинг бир соҳаси сифатида ривожланиб келган ва ҳозирги кунда алоҳида фан сифатида кўплаб тармоқларига эга бўлган алгебра, сонлар назарияси, математик мантиқнинг дастлабки тушунчалари умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўрганилади. Ушбу фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган ахборот умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими математикаси мазмунининг аксарият қисмини ташкил этади.
«5110100 - Математика ўқитиш методикаси» таълим йўналиши бўйича бўлажак математика ўқитувчисининг математик тайёргарлиги мазмунини аниқлашда давлат таълим стандартида келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика ўқув фанларининг мазмуни эътиборга олинган. Жумладан, “Алгебра ва сонлар назарияси” фани мазмунини ишлаб чиқишда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим математикаси мазмунининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Педагогика олий таълим муассасаларининг “Математика ва информатика”, “Математика” таълим йўналишларида ўқитилиб келинаётган “Алгебра ва сонлар назарияси”, “Сонли системалар”, “Математик мантиқ” фанлари мазмуни “Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналишида “Алгебра ва сонлар назарияси” деб номланган интеграллашган курс мазмунига киритилди.
Алгебра ва сонлар назарияси” фани “Фан” таркибига кирувчи ўқув фанларидан бири бўлиб, асосан педагогика институтлари “Математика ўқитиш методикаси” йўналиши талабаларининг ўқув режасига киритилган.
Мазкур фан таълим йўналиши намунавий ўқув режаси асосида шакллантирилган ва ОТМ томонидан тасдиқланган таълим йўналиши ишчи ўқув режаси математик ва табиий-илмий фанлар ўқув блоги таркибига кириб, бу фан бир неча семестр давомида ўтиладиган фанлар ҳисобланади. Ташкил этиладиган электрон таълим тизимида фаннинг бир семестрда ўтиладиган қисми модул деб юритилиб, шу вақт мобайнида талабага ишчи фан дастури асосида билимлар берилади ва унинг олган билими информацион тизим ѐки ўқитувчи томонидан назорат қилиб борилади ва тизимда фиксирланади. Ушбу фиксирланган баллар асосида семестр якунида талабаларнинг рейтинг дафтарчасида мазкур “Алгебра ва сонлар назарияси” фанидан ўзлаштириши ва фан учун ажратилган соатлари асосида талабанинг рейтинги қайд этилади. Рейтинг 100 баллик тизим асосида белгиланади. Талаба фанни ДЦ да белгиланган тарзда ўзлаштириши учун профессор-ўқитувчи модулни ўқув - услубий таъминот билан етарли даражада таъминлаши ва узвий равишда такомиллаштириб бориши лозим. Ҳозир амалдаги намунавий ўқув режасида 2 хил: 1 семестрга ѐки бир неча семестрга мўлжалланган фанлар бор. Фаннинг ҳар бир семестрда ўтиладиган модуллари умумий фан рейтингда ўз салмоғига (соат ва аҳамиятига) кўра "вазн"га эга бўлиши кўзда тутилади. 1 семестрга мўлжалланган фан ичида блоклар тузилиб, "вазн" ҳар бир блокнинг соати, ҳажмига қараб белгиланади.
Эслатма: Талабани фан бўйича баҳолашда модуллардаги баҳоларнинг улушини кафедра мудири аниқлайди ва тизимга киритади.
Алгебра ва сонлар назарияси” фанидан ҳар бир блок машғулотлар учун материаллар (маъруза матни, амалий машғулотлар, кейслар, презентация, тестлар, видео файл ва ҳ.к.) ва ҳар бир машғулот учун ўқув топшириқлардан иборат бўлади.
Фан бўйича машғулот материаллари ўқитувчи томонидан олдиндан тайѐрлаб тизимга киритилади.

Download 5.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling