Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
VISUAL BASIC FOR APPLICATOIN ДАСТУРЛАШ ТИЛИДА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мирзахмедов Ш.Д.
VISUAL BASIC FOR APPLICATOIN ДАСТУРЛАШ ТИЛИДА
МАКРОСЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ Мирзаҳмедова Н.Д. - ТДПУ Информатика ўқитиш методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси, Мирзахмедов Ш.Д. - ТКТИ “Озиқ-овқат саноати машина ва жиҳозлари механика асослари” кафедраси ўқитувчиси Microsoft Office дастурлари пакетидаги иловаларидаги Visual Basic for Applicatoin (VBA) дастурлаш тилида макросларнинг қўлланилиши информатикани ўрганишда алоҳида, ўзига хос мавзу ҳисобланади. Бир томондан, VBAда макродастурлаш офис иловаларининг стандарт воситалари ёрдамида эришиш мумкин бўлмаган кўпгина имкониятларни (масалан, клавиатурада, Wordда русча матн лотин регистрида хато терилганда белгиларни корвертация қилишда ёки PowerPoint тақдимотларида интерфаол тест ўтказишда) амалга ошириш имкониятларини яратади. Бироқ, иккинчи томондан, бу мавзуни ўрганиш жуда мураккаб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ўқув методик адабиётларда кўпинча ушбу мавзу четлаб ўтилади (ёки, ҳеч бўлмаганда, фойдаланувчининг меню, тугмалар ва интерфейснинг бошқа элементлари билан ишлаши кетма-кетлиги сифатида макросда содда ёзувларни қандай бажаришни баён қилиш билан чекланилади). Шу билан бирга, макродастурлашга оид адабиётларни топиш жуда қийин, шунинг учун ҳам жуда озчилик фойдаланувчилар офис иловаларининг функционалини тўлдиришнинг бу даражада етарлича қулай ва универсал механизмдан фойдаланишни билишади. VBAда макродастурлаш таълим муассасаларида информатиканинг долзарб мавзуларидан бири бўлиши, шу жумладан Visual Basicда дастурлаш мавзусининг давоми (ёки кенгайтирилиши) бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, VBA бир оз ўзига хос бўлишига қарамасдан, Visual Basicда дастурлаш ўқув мақсадлари учун ҳар доим қўл остимизда бўлган муҳит бўлиб хизмат қилиши мумкин (махсус дастурлаш муҳитини эса алоҳида сотиб олиш ва ўрнатиш керак бўлади). Ўқувчилар эътиборига ҳавола этиладиган турли даражадаги амалий топшириқлар мактаб ўқувчиларига ахборот технологиялари йўналишида олиб бориладиган дарслар давомида PowerPoint муҳитида VBAда макродастурлашни қўллашнинг асосий масалаларини информатикадан ва математикадан тест топшириқларини яратиш мисолида мустақил (бироқ ўқитувчи раҳбарлигида) ишлаш имконини беради. Бундай топшириқлар ўқувчиларнинг лойиҳалаштириш, тадқиқотчилик ишларини ташкил қилиш асосига кириши мумкин. Биринчи даражали топшириқлар етарлича содда бўлиб, кейинги даражадаги топшириқлар анча мураккаб бўлиб, бажарилиши учун нисбатан кўпроқ вақт талаб қилади, бироқ кейинги даража топшириқлари аввалги даражалардаги топшириқларнинг натижаларини қисман қўлланилишини талаб қилади. Бунда ўқитувчининг ўзи ихтиёрига кўра ёки синфнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқитишни фаоллаштириш мақсадида таклиф қилинадиган топшириқларнинг турли даражалилик хусусиятларидан фойдаланиши, синфни тайёргарлик даражаси турли хил бўлган бир неча гуруҳга бўлиб, ўзлаштириш заифроқ ўқувчиларга фақатгина биринчи ва иккинчи 202 даражали топшириқларни бериши, кучлироқ ўқувчиларга эса бундай топшириқлардан ташқари кейинги даражадаги топшириқларни ҳам бериши мумкин. Шунингдек ўқитувчи авввалги даражадаги топшириқларни муддатидан олдин бажаришга улгурган ўқувчиларга бериш учун “юқори” даражали топшириқларни захира сифатида қўллаши мумкин. Ва ниҳоят, ўқитувчи энг содда вариантда ўқувчилар олдига дастлабки иккита даража топшириқларнинг тўғри бажарилиши “3” баҳони кафолатлайди, кейинги даража топшириқларининг бажарилиши эса баҳога яна бир баллдан қўшилиб боришини таъминлашини шарт қилиб қўйиши мумкин. Шу билан бирга Visual Basic for Applicatoinда келтирилган мисоллар қатор ҳолларда жуда ноёбдир, чунки ҳатто ичига қурилган ёрдам берувчи тавсифномада (Help) ҳам тегишли материал етарлича аниқ баён қилинмаган, шунинг учун ҳам баъзи дастурлаш усуллари муаллифлар томонидан экспериментал йўл билан топилган. Юқоридаги масалалари ҳал этишда макросларни қўллаш яхши натижа беради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling