Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масофали таълим тизими
- Булутли тизимлар
Электрон дарсликлар – маълум кетма-кетликда тизимлаштирилган ва
ноқоғоз ахборот ташувчи (CD, DVD ва ҳ.к.) ёки интернет технологияларга асосланган ўқув курслари. Масофали таълим тизими (МТТ) - масофадан туриб ўқув ахборотларини алмашувчи воситаларга асосланган, махсус ахборот муҳит ёрдамида, аҳолининг барча қатламлари ва чет эллик таълим олувчиларга таълим хизматларини кўрсатувчи таълим комплекси. Булутли тизимлар – булутли технологиялар асосида ишлайдиган таълим тизими. MOOCs (инглиз тилидан Massive Open Online Courses, MOOC) – масофали таълим шаклларидан бири бўлиб, таълимда электрон таълим технологияларини қўллашга ва Интернет орқали эркин киришга рухсат берилган оммавий онлайн очиқ курслар. Оммавий онлайн очиқ курслар 2008 йилда пайдо бўла бошлади, 2012 йилдан бошлаб оммалаша бошлади. Электрон таълим асосини масофали таълим ташкил этиб, у почта яратилган вақтда пайдо бўлган бўлиб, у вақтда ўқитувчи ўқувчига мустақил таълим олиши учун почта орқали ўқув материаллари юборган. 90-йилларнинг бошида шахсий компьютерлар ва биринчи электрон дарсликлар пайдо бўлган. Худди шу даврни электрон таълим ривожланишини биринчи босқичи деб олишимиз мумкин [1, 98-бет]. Электрон таълимни биринчи бўлиб ўзининг ходимларини ўқитадиган ташкилотлар қўллай бошлашди, чунки бу таълим тизими бюджетни иқтисод қилади. Бундан навигация, матнли форумлар, ролли дастурлар ва б. аниқ базавий утилиталардан иборат тижорат маҳсулотлари пайдо бўлди. Булар VLE нинг бошланиши эди. Шунинг учун электрон таълим ривожланишининг иккинчи босқичини корпоратив таълим деб характерлашимиз мумкин. Бу босқичда янада сифатли ва мураккаб электрон ўқув материаллари (компьютер тренажёрлари, жимлик қоидасига кўра юклашлар ва б.), таълимнинг электрон воситалари, ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш яратилади, электрон таълимни бошқаришнинг турли моделлари ишлаб чиқилади, электрон таълимнинг сифати ва самарадорлигини баҳолаш йўллари ишлаб чиқилади. Электрон таълимнинг учинчи босқичи сифатида “булут” тизимлари характерланади. Бироқ электрон таълим ижтимоий сервисларни буткул эгаллаб, “булут” тизимларига тўлиқ ўтиши ҳақида гапириш ҳали эрта, буни Ниал Склатер (Очиқ Университет, Буюк Британия) томонидан ўрганилган Microsoft ва Google нинг мос келувчи булутли тизимларининг имкониятларини ўз ичига олган VLE- тизимлар ҳисобланувчи Blackboard ва Moodle каби иккита кенг ишлатиладиган тизимларни ўзаро таҳлили буни кўрсатади. Ушбу таҳлил булутли тизимлар унчалик катта аҳамиятга эга бўлмаган баҳолаш воситаларидан ташқари виртула ўқув соҳаси функционалининг каттагина қисмини амалга оширади. 138 Ижтимоий сервисларнинг ривожланиши билан параллел равишда электрон таълим тизимида янги тенденция – оммавий очиқ онлайн-курслар ёки MOOCs пайдо бўлди. MOOCs – бу олий таълим соҳасида ишлаб чиқиладиган турли формаларни қабул қилиши мумкин бўлган бепул онлайн-курслардир. MOOCs оммавий ишлатиш учун қўлланиладиган махсус курс сифатида ишлаб чиқилган эди. Шундай қилиб, электрон таълимнинг ривожланиш босқичларини бешта катта босқичга бўлиш мумкин. Ҳар бир босқич янги технология, электрон таълим шакли ва стандартига кўра характерланади: Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling