Фойдаланилган адабиётлар:
1. Краснова Г.А., Беляев М.И., Соловов А.В. Технологии создания электронных
обучающих средств. - М.: МГИУ, 2002. - 304 с.
2. А.Абдуқодиров, А.Пардаев. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти.
Монография. - Т.: «Фан», 2009, 145 б.
ЭЛЕКТРОН ИЛОВАЛАРДА МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ
ҚОЛИПИДАН ФОЙДАЛАНИШ (MS ACCESS МИСОЛИДА)
Тухтаматов Хусан Рихсибаевич - Низомий номидаги Тошкент Давлат
педагогика университети
Ҳозирги вақтда энг кенг тарқалган Windows, Mac OS ва Android операцион
тизимлари учун ҳосил қилинган электрон иловаларнинг кўпчилигида
маълумотлар тартибланган қолип асосида киритилиши белгилаб қўйилган.
Бундай маълумотларга электрон илованинг махсус калитини, телефон
рақамини, сана ва вақтни, яшаш манзили кабиларни мисол қилиб кўрсатишимиз
мумкин.
Фойдаланувчидан электрон иловаларни ўрнатишда ва у билан ишлашда
сўралаётган маълумотларни аввалдан белгиланган қолип асосида киритиш
сўралади. Маълумотлар формалар орқали киритилиб, алоҳида файлга
фойдаланиш учун сақлаб қўйилади [2,111-б.].
MS Access МББТ(маълумотлар базасини бошқариш тизими)да ҳам
жадваллар, сўровлар, формалар ва ҳисоботлар билан ишлашда маълумотларни
киритиш қолипидан кенг фойдаланилади.
Маълумотни киритиш формати (қолипи, маскаси) – бу маълумотларни
аввалдан тайинлаб қўйилган формат (қолип) асосида киритишдир .
Қисқа матн майдони, Сана ва вақт
майдони,
“Пул
бирлиги”
майдонларига
маълумот
киритишдагина
қолиплардан
фойдаланиш мумкин. Сана ва вақт майдони учун
қолип ишлатилганда тақвим кўрсатилмайди
[1,124-б.].
Маълумотни киритиш формати (қолипини) ҳосил қилишда лотин
алифбоси ҳарфлари, сонлар ва махсус белгилардан фойдаланилади [3,75-
б.].
Do'stlaringiz bilan baham: |