Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ ВОСИТАЛАРИ ЯРАТИШ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet130/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ ВОСИТАЛАРИ ЯРАТИШ
МУАММОЛАРИ 
 
Тураева Л.Ю., Бабаходжаева Н.М. - Темурбеклар мактаби 
Тошкент ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги академик лицейи 
Мамлакатимизда таълим соҳасида рўй бераётган туб янгиланишлар ҳар 
бир таълим муассасасида ўқув жараёни методик таъминотини ривожлантиришни 
талаб этади. Замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари яқин йиллар 
ичида педагогик инновацияларнинг асосий манбаи бўлиб қолади. Таълим 
олувчилар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг 
электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур 
шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий 
шартларидан бири саналади.


235 
Янги ахборот технологияларини ўқитишнинг анъанавий методлари 
билан уйғунликда таълим сифатини ошириш мақсадига хизмат қилдириш билан
бир пайтда, ахборот-коммуникацион ўқитиш воситаларини таълимда қўллаш 
жараёнида профессор-ўқитувчиларнинг янги шароитга мослашиши масаласи 
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда “анъанавий” ўқитиш тарафдорларининг 
машғулотларга тайёргарлик ҳамда уларни ўтказиш ишлари ҳажмининг 
сезиларли ортиши, интеллектуал мулкдан фойдаланиш ва уни ҳимоя қилиш 
ҳамда интеллектуал меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш норматив-хуқуқий базасининг
мавжуд эмаслиги ёки ишламаслиги каби бошқа сабабларга кўра инновацион 
таълим шаклларига ўтишга “қаршилик” кўрсатиши табиийдир. Профессор-
ўқитувчиларнинг 
ахборот-таълим 
муҳитидаги 
махсус 
фаолиятининг 
психологик-педагогик муаммолари айтарли ўрганилмаган соҳа бўлиб 
ҳисобланади. Аммо ушбу янги шароитда ҳам ўқитувчининг бош вазифаси – 
ўқув, тарбия ва ривожлантириш жараёнини бошқаришдан иборат бўлиб қолади.
Ахборот-коммуникацион воситалар асосида ташкил этилувчи таълим
жараёнида ўқитувчининг ҳам жисмоний ҳам психологик фаоллиги янада ортади. 
Бу эса профессор-ўқитувчиларнинг профессионал тайёргарлигига қўйиладиган 
талабларнинг янада кучайишига олиб келади.
Мактаб, олий мактаб ва бошқа турли ўқув муaссасалари фаолиятида
ўқув характеридаги электрон нашрлар ва компьютер дастурларини қўллаш 
жараёнининг таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу дастурий маҳсулотлардан
фойдаланиш эффективлигини оширишга уларнинг мазмунининг у ёки бу фанни 
ўқитиш ва ўрганиш усулларига ва ғояларига мос келмаслиги халақит беради. 
Кўпгина педагоглар дастурий маҳсулотларни ўз фаолиятларида кенг қўллашга 
шошилмайдидар. Чунки аксарият замонавий дастурий маҳсулотларнинг 
мазмунини танлаш ишлаб чиқарувчи - дастурчилар эҳтиёж-манфаатларига 
бўйсундирилгандир. Масалан, бирор фан бўйича тайёрланган ўқув 
характеридаги электрон китоб, тест дастури ёки ўргатувчи илованинг мазмуни 
кўп ҳолларда ўқув программасига мос келмайди. Дастурий маҳсулотда 
келтирилган материал энг бошланғич тушунчаларнигина сақлаб, дарс 
мазмунини тўла акс эттирмайди. Шунинг учун ҳозирги пайтда ўқитувчи 
педагогларнинг ўз профессионал эҳтиёларидан келиб чиқиб, дастурий 
маҳсулотлар ярата олиш малакасига эга бўлиш масаласи кўндаланг туради.
Ҳозирги пайтда замонавий олий таълим муассасалари битирувчилари ичида 
ўқув мақсадидаги электрон нашр ва дастурий маҳсулотлар яратиш малакасига 
эга бўлган мутахассислар фақат баъзи таълим йўналишларига тааллуқлидир. 
Ваҳоланки ўз фаолиятида замонавий ахборот технологияларини қўлламоқчи 
бўлган педагог ўқув электрон нашрлари, професcионал дастурий 
маҳсулотларни ишлаб чиқиш малакасини эгаллаши лозим.
Педагогларни профессионал даражадаги электрон ўқув воситалари 
ишлаб чиқишга тайёрлашнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи 
сабабаларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: яратилувчи электрон
ўқув нашрлари ва дастурий маҳсулотларнинг аксарияти турлича
технологияларга асосланганлиги ва турлича тизимларга эга эканлиги; 
яратилувчи электрон ўқув нашрлари ва дастурий маҳсулотлар мазмунини


236 
танлашда турлича ёндашувларнинг қўлланилиши; яратилувчи электрон ўқув
нашрлари ва дастурий маҳсулотлар мавжуд тизимининг турли-туман, 
ностандарт интерфейси уларни интеграциялашга имкон бермаслиги; 
электрон ўқув нашрлари ва дастурий маҳсулотлар муаллифларининг ўқув 
материалидаги тушунчаларни таърифлашда турлича терминологиядан
фойдаланиши; электрон ўқув нашрлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш 
жараёнини формаллаштириш ва автоматлаштиришга умумий 
ёндашувларнинг мавжуд эмаслиги. 
Профессионал ва эффектив электрон ўқитиш воситалари мураккаб 
тузилиш ва мазмунга эга бўлиб, уларни яратиш етарлича меҳнатталаб
жараёндир. Бунда турли мутахассисларнинг касбий тайёргарлик малакалари
талаб этилади. Ахборот-коммукацион технологияларнинг йилдан-йилга 
мураккаблашиб, янги дастурий ва услубий ёндашувларнинг пайдо бўлиши, 
дизайн ва эргономик талабларнинг кучайиб бориши масаланинг долзарблигини 
тасдиқлайди. 
Электрон 
ўқитиш 
воситалари 
яратилишида 
билиш 
жараёнларининг педагогик ва психологик жиҳатлари, ёш психологияси, 
эргономик талаблар, замонавий дастурлаш усулларини қўллаш, бадиий дидга эга 
бўлиш каби жиҳатлар ҳисобга олиниши керак. Бундай шароитда таълим
муассасалари базасида электрон ўқитиш воситаларини ишлаб чиқувчи ижодий 
гурухларнинг яратилиши қўйилган вазифани бажаришниинг эффектив ечими 
бўлиб ҳисобланади. Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда электрон 
ўқитиш воситаларини яратувчи ижодий гурухларнинг таркибига қуйидаги
мутахассислар киритилиши мақсадга мувофиқдир [1]: бош педагог – таълим 
жараёнининг умумий қонуниятлари соҳасидаги эксперт бўлмиш дидактика 
бўйича мутахассис; методист – конкрет фанни ўқитиш услубияти бўйича 
мутахассис; психолог – билиш жараёнлари психологияси ва ёш психологияси
бўйича мутахассис; дастурчи – электрон ўқитиш воситасининг педагогик
сценарийсини дастурий реализация қилувчи мутахассис; эргономика ва дизайн 
бўйича мутахассис; билимлар инженери – эксперт ва методист педагоглар 
томонидан танланган ўқув материали бўйича педагогик сценарий яратувчи 
мутахассис. 
Табиийки, бундай ижодий гурухларда фаолият кўрсатувчи ҳамда 
электрон ўқитиш воситаларидан таълим жараёнида тизимли равишда
фойдаланувчи педагоглар юқори даражадаги касбий тайёргарликка эга бўлиш
билан биргаликда, шахсий компьютерлар ва уларнинг ташқи қурилмалари билан 
ишлаш тамойилларини билиши; замонавий дастурий таъминоти билан ишлаш 
малакасига эга бўлиши; интернет тармоғида ишлашнинг асосий кўникмаларига 
ва дастурий таъминоти билан ишлаш малакасига эга бўлиши; таълимда янги 
ахборот технологияларининг воситаларидан фойдаланиш методикасини 
эгаллаган бўлиши; ўқув жараёнини бошқариш учун компьютердан фойдаланиш 
имкониятларини тушуниши; дастурий таъминотнинг дидактик имкониятларини 
таҳлил қила олиши; янги ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, 
машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш услубиётини эгаллаши каби малака 
талабларига жавоб бериши жуда муҳимдир[2]. Таълим жараёни натижалари кўп 
жиҳатдан яратилувчи электрон ўқув воситаларининг сифати ва уларни ўқув 


237 
фаолиятига қўллашнинг эффектив методларига боғлиқ бўлганлиги сабабли 
профессор-ўқитувчиларнинг бу соҳадаги билим, малака-кўникмаларини янада 
чуқурлаштириш ва ривожлантириш чора – тадбирларини амалга ошириш таълим 
тизимининг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling