Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ниязметова Наргиза
Рўзиматова Гулбаҳор Адилжановна - Тошкент автомобил йўлларини
лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институти, “Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари” кафедраси ўқитувчиси, Ниязметова Наргиза – ТДПУ 1-курс магистранти Ўзбекистон республикасининг иқтисодий ривожланиши таълим тизимида туб бурилиш ҳосил қилди. Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йили 7 февраль куни чиққан фармони асосида 2017— 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тасдиқланди. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида миллий иқтисодиётни тузилмавий қайта ташкиллаштиришлар, унинг илғор соҳаларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан рақобатбардошлигини ошириш вазифалари белгилаб қўйилган. Мазкур дастурнинг 4-устувор йўналиши ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб унда айниқса таълим, маданият, илм- фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга оид вазифалар белгилаб берилган. Юқоридаги вазифаларни амалда бажарилишига қаратилган олий таълимни ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ 2909 – сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг қабул қилинишадан асосий мақсад олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш. Таълим мазмунини модернизациялашда илғор инновацион педагогик технологияларни замонавий ахборот-коммуникацион технологияларсиз тасаввур қилиш қийин. Бугунги кунда олий таълим тизимида таълим тизимини ахборотлаштириш, уни жаҳон ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ таъминлаш жараёнлари бормоқда. Ўқув жараёнига ахборот коммуникация ва интернет технологияларни кенг жорий қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу йўналишда қуйидагилар асосий вазифалар сифатида белгилаб қўйилган: - таълим жараёнига замонавий ахборот коммуникация ва инновацион таълим технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш; 140 - таълим муассасаларининг ўқув лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш; - таълим жараёнини ташкил этишда электрон таълим ресурсларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш. Ахборот коммуникация технологияларни таълим жараёнига кенг жорий қилиш натижасида қуйидагиларга ҳам эришиш мумкин: 1. Электрон шаклдаги ўқув адабиётлари ва маъруза матнларининг мазмунини доимий равишда янгилаб ва бойитиб бориш имконияти туғилади. 2. Ўқув хонаси талабалар учун интернет хонага айланиб боради. 3. Очиқ университетларни йўлга қўйишга замин яратилиб, унда талабалар республикамиздаги энг юқори малакали педагоглардан таълим олишга эришадилар. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда доимий равишда малака ошириш жараёни ҳам йўлга қўйилади, жумладан, дарс бераётган педагогларнинг ўзлари ҳам малакасини ошириши мумкин бўлади. 4. Электрон ўқув адабиётларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жуда кўп меҳнат талаб жараён ҳисобланади, лекин бир марта ишлаб чиқилгандан кейин улардан таълим жараёнида чексиз фойдаланиш мумкин. Бу эса ўз навбатида катта иқтисодий самара беради. Электрон ахборот таълим ресурслари – ўқув ахборотларини нафақат етказади, балки уларни анимацион тарзда талабада тасаввур ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Професср Н.А.Муслимовнинг таъкидлашича, ЭАТРнинг таълим ресурслари ичида энг кўп тарқалган тури бўлиб, улар қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур: мақсадга йўналтирилган, шахснинг ривожланишига мўлжалланган, таълим мақсадига эришиш учун педагогик методлар ва технологияларнинг услубий изчиллигига эга бўлган педагогик сценарий асосида тузилади. Ўқув материали ва унинг ўқув кадрларида жойлаштирилиши тузилмаси сценарийга мос тарзда амалга оширилади. Шу сабабли ЭАТРнинг сценарийсини ишлаб чиқишда муайян ҳолатларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ. Қуйида келтириладиган ҳолатларнинг ЭАТР сценарийсини ишлаб чиқишда инобатга олиниши талаба ўқув дастури ва ўқув-методик ишларини нашр этилишида қўйилувчи талабларга жавоб бера олиши (ОТМ илмий-методик кенгаш томонидан тасдиқланади); ЭАТРнинг муайян соҳа йўналиши бўйича биринчи бор тақдим этилаѐтган ѐки аввал нашр этилган методик қўлланманинг электрон версияси сифатида тайѐрланганлиги ва мазмунан умумий ѐки махсус курсга тааллуқлиги; маълум ўқув курси (ѐки унинг бир қисми)нинг мазмунини очиб бериш ҳамда ўқув-методик мақсадларга эришишга имкон бера оладиган даражада ҳажмга эгалик; 141 ўқув-методик мақсадларга эришишга ѐрдам берувчи кўргазмали элементлар (максимал даражада компьютернинг мультимедиа имкониятларидан фойдаланиш имконияти)га эгалик; материални монитор экранида кўриш ва тармоқ бўйлаб жойлаштириш хусусиятининг инобатга олинганлиги; матнда гиперкўрсатмаларининг мавжудлиги, зарур ҳолларда WЕB манбалари ва бошқа ахборот ресурсларининг кўрсатилганлиги; талабанинг материални ўзлаштириш даражасини мустақил баҳоланишини таъминловчи назорат саволларининг мавжудлиги; кўплаб тилларда ишлаш ҳамда имконияти чекланган талабалар учун махсус шароитларнинг яратилганлиги Дарсларда электрон таълим ресурсларидан ўринли фойдаланиш дарс мазмунини бойитади. Жумладан ўқитувчи электрон дарсликлардан, интернетдан, мултимедиали маҳсулотлардан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этиши талабаларнинг интеллектуал салоҳиятининг янада ўсишига туртки бўлади. Ҳеч бир талаба дарсга беэътибор қолмайди. Дарсда талаба фаоллиги бир мунча ошади. Ўқитувчи оддий дарсда ўқитувчи китоби ва дарслик билан шуғулланибгина қолади холос, АКТ асосидаги дарсларда ўқитувчи бир нечта манбаларга мурожаат қилади. Жумладан электрон услубий қўлланма ва электрон ўқув қўлланма унинг учун ёрдамчи ҳамда етакчи материал бўлса, электрон топшириқлар ва тестлар, мультимедиа маҳсулотлари талабаларнинг мустақил ишлашлари учун асосий материалдир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling