14
ишимизнинг таркибий тузилишини белгилаб берди.
Диссертация кириш
қисми уч боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг таркибий тузилиши
Кириш қисмида тадқиқот қилинаётган мавзунинг долзарблиги асослаб
берилган, изланиш мақсади, объекти, предмети,
вазифа ва методлари
кўрсатилган, илмий фарази қўйилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги,назарий
ва амалий қиммати очиб берилган.
Биринчи боб “Мусиқа таълими тизимида замонавий педагогик
технологиялар қўллашнинг назарий – тарихий асослари” мавзуида
муаммонинг назарий,тарихий асослари таҳлили натижалари ёритилган;
мусиқанинг
инсонни шакллантирувчи фан, тарбия воситаси сифатида
таълимдаги аҳамияти асослаб берилган.
Иккинчи боб. Умумтаълим мактаблари мусиқа таълимида
ўқув фани ва уни ўқитишнинг ўзига хослигининг таҳлили” мавзуида
5-синф ўқувчиларнинг психо- физиологик хусусиятлари ва мусиқа дарслари
мазмуни, уни ўзлаштириш кесимида педагогик технологияларнинг ўрни, 5-
синф “Мусиқа маданияти” дарсларида балет жанрини ўргатиш жараёнида
педагогик технологияларни қўллаш жараёни ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: