Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


ўқувчилари инсоний характерга аста-секин қизиқа бошлайдилар, уларни


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

ўқувчилари инсоний характерга аста-секин қизиқа бошлайдилар, уларни 
бир хил чиройли ифодалар билан тасвирлаш қизиқтирмай қўяди, улар 
энди хилма-хил сифат ва хислатларга эга бўлган характерларни 
ўрганишга интиладилар. Бу синфларнинг ўқувчилари ёзувчига ва унинг 
турмушга бўлган муносабатига ҳам қизиқадилар
16
. Олимнинг бу 
қарашлари адабиёт ўқитишни педагогик мақсадга мувофиқ тарзда ташкил 
этиш учун турли синфларда турлича дидактик тадбир қўллаш кераклигини 
англатади. Бу фикрлардан табиий равишда адабиёт дарсликлари қандай 
бўлиши зарурлиги ҳам англашилади.
Кўринадики, адабиёт муаллими ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва 
руҳий тараққиётларидаги ўзига хосликларни ҳисобга олгандагина унинг 
фаолияти самара келтиради. Айниқса, 5-синф ўқувчиси эртаклар оламига 
яқин эканлигини, унинг учун ҳайвон ва ўсимликларнинг сўзлаши, шамол, 
момоқалдироқ, чақмоқ сингари табиат ҳодисаларининг одам ёки бошқа 
бирор жонлиқ тарзида тасаввур этилиши соғлом бир ҳол эканлигини 
унутмаслик керак. Бу синфларнинг ўқувчилари этик, ручка, сичқон, доғ, 
дастурхон худди одам каби ҳаракат қилиб, инсондай сўзлаши тасвирланган 
13
Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 48-бет. 
14
Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 53-бет. 
15
Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 57-бет 
16
Долимов ва бқ. Адабиёт ўқитиш методикаси. –Т.: “Ўқитувчи”, 1967. 57-бет 


63 
мултфилмларни кўриб улғайган. Демак, бу синфларда ўргатилиши лозим 
бўлган адабий материаллар ҳам шунга яраша, эртак ва мултфилмларнинг 
давоми каби бўлгани маъқулдир. 
Шундан келиб чиқиладиган бўлса, 5-7-синфларда ўргатиладиган 
бадиий асарлар мустақилликкача бўлган даврдагидай хронология тартибида 
эмас, балки ўқувчиларда шакллантирилиши кўзда тутилган маънавий 
сифатларнинг қандайлигидан келиб чиқиб жойлаштирилиши мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Айтиш керакки, адабиёт бўйича амалдаги дастурларда шу талаб имкон 
даражасида ҳисобга олинган. Чунончи, бу синфларда ўргатилиши кўзда 
тутилган бадиий асарлар турли рукнлар асосида жойлаштириб, турли 
даврларда турли ёзувчилар томонидан яратилган, аммо муайян рукнга 
киритилган асарлар тарбиявий йўналишига кўра ўқувчиларда маълум 
маънавий сифатларни шакллантиришга хизмат қилиши кўзда тутилган. 
Шунинг учун ҳам бир ўқув йилида ўрганилиши лозим бўлган материаллар 
Ҳикмат дурдоналари”, “Ривоят ва эртаклар оламида”, “Болаликнинг 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling