Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Адабий материаллар - бадиий асарлар ёхуд улардан олинган парчалар 
бўлиб, дастурда уларнинг талқин йўсинлари ҳам кўрсатилади. 
Дидактик материаллар - адибларнинг таржимаи ҳоллари, бадиий 
матнни ўрганиш бўйича савол ва топшириқлар, методик мақолалар, адабиёт 
назариясига доир маълумотлар, образларга берилган характеристика 
кабиларни ўз ичига олади ва адабий материалларни қабул этишни 
осонлаштиришга, бадиий материални ахлоқий-маънавий энергияга 
айлантиришда ўқувчиларга кўмак беради.
5-7-синфларда адабиёт ўқитишнинг ўзига хослиги шундаки, бир 


65 
томондан, у бошланғич синфнинг давоми, иккинчи томондан, юқори 
синфлардан адабиёт ўқитиш учун асос. Бу синфларда асосий эътибор 
адабий асарни ўқиш ва шу аснода ўқувчиларга ахлоқий-эстетик тарбия 
беришга қаратилади. 
Агар 5-7-синфларда адабиёт яхши ўқитилмаса, болаларда шу ёшда 
бадиий асарга қизиқиш уйғотилмаса, ундан кейинги синфларда 
ўқувчиларнинг адабиётнинг севишлари гумон. 
10-14 ёшларда бола ўта қизиқувчан, катталарга тақлидчан бўлишади, 
катталардай билимдон, ақлли, сўзамол, кучли кўринишни исташади. 
Адабиёт ўқитувчиси болалардаги мана шу хусусиятдан фойдаланиши, 
уларнинг кучини бадиий асар ўқишга йўналтира билиши, шу йўлгина катта, 
кучли, билимдон, ақлли бўлишга олиб боришига ишонтира билиши зарур. 
8-9-синф ўқувчиларида аналитик фикрлаш кучлироқ бўлади. Бу ёшдаги 
болалар ўзларига ташқаридан қарашга уринишади. Бинобарин, бу 
синфлардаги ўқувчиларга руҳий туғёнлар, нозик ҳиссиётлар акс этган 
асарларни тавсия этиш мумкин. Айни вақтда, ўспиринлар оламни тизимли 
тушунишга, ҳар бир ҳаётий ҳодисанинг боши ва охири борлиги, уларни 
сабаб-оқибат муносабатлари доирасида англаш лозимлигини билишади. 
Шунинг учун ҳам бу ёшдаги ўқувчиларга ўргатилиши лозим бўлган бадиий 
асарлар хронологик тарзда тақдим этилади.
Адабиёт ўқитувчиси ҳам, мактаб адабий таълими учун ашёлар 
тайёрлашга тутинган мутахассислар ҳам ҳар қандай ёшдаги ўқувчиларида 
ўз фикрини билдириш, мустақил қарашини баён этишга кучли эҳтиёж 
борлигини ҳисобга олишлари, шундан келиб чиққан ҳолда адабий 
материалларнинг тайёр талқинларини бермай, матн билан танишган ҳар бир 
ўқувчининг ўз қараши бўлишига имкон қолдиришлари мақсадга мувофиқ 
бўлади. Шунда миллат ёшлари ҳар қандай инсоннинг ҳар қандай хатти-
ҳаракати ҳақида ўз тўхтамларига эга бўладики, бу ҳол уларнинг баркамол 
шахс сифатида шаклланишларида айрича аҳамият касб этади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling