Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Назария ─ бирор ҳодисани илмий асосларда тушунтириб


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Назариябирор ҳодисани илмий асосларда тушунтириб 
берувчи тасаввурлар, ғоялар ва тамойиллар тизими. Торроқ маънода 
олинганда, 
назария 
воқеликнинг 
муайян 
соҳасининг 
муҳим 
хусусиятлари, қонуниятлари, сабабий алоқалари, мавжудлик ва 
ривожланиш характерини белгиловчи асослар тўғрисида яхлит, тўла-
тўкис қарашни ифодаловчи илмий билимлар тизимидир. 
Илмий башорат ҳали рўй бермаган, фан учун ҳозирча номаълум 
бўлган, имконият тарзида мавжуд бирон бир ҳодисанинг 
келажакда қандай рўй бериши, унинг ҳолати, ривожланиш 
қонунлари ва оқибатлари тўғрисида муайян илмий далил ва 
маълумотларга асосан чиқарилган хулосадир
Ахборот – хабар, маълумот, информация
Билим объектив борлиқ ёки ҳаётнинг муайян соҳасига оид 
маълумотлар мажмуи 
Билимлилик ─ 1. Объектив борлиқ ёки ҳаётнинг муайян соҳасига оид 
маълумотларга эгалик ёки хабардорлик
2. Ўқимишлилик даражаси, маълумотли, эрудиция. 
Илмкишининг ўқиш, ўрганиш ва ҳаётий тажриба асосида 


67 
орттирган билими, маълумоти.
Илмий мақола – танлаб олинган муаммони ечишга бағишланган илмий 
асар.
Монография – битта муаммони текширишга бағишланган илмий асар.
Тезис – (грек). Илмий асар, мақола, доклад ва шу кабилардаги асосий 
ғояларнинг қисқача ва лўнда ифодаси 
Реферат – (лотин). Бирор асар ёки илмий ишнинг қисқача ёзма баёни. 
Аннотация – (лотин). Китоб, мақола ва шу кабиларнинг ғоят қисқа 
мазмуни. 
Фундаментал тадқиқотлар – табиат ва жамиятдаги янги ҳодиса ва 
қонуниятларни назарий жиҳатдан очиб беришга қаратилган жиддий илмий 
изланишлардир.
Инновация ─ илмий-тадқиқот ёки ихтиро натижасида яратилган, ўзидан 
олдинги шу хил тузилмалардан устун турадиган объект тушунилади. 
Инновация ҳаётий эҳтиёжларни қондириш мақсадида юзага келган янгиликдир. 
Ихтиро ─ ҳаёт ва илмнинг муаммолари юзасидан таклиф этилган янги 
ғоя ва ечимлар мажмуидан иборат бўлиб, масалани ҳал қилиш имконини 
беради. 
Кашфиёт ─ дунёнинг ҳодиса, хосса ва қонуниятларига доир объектив 
мавжуд, аммо моҳияти шу вақтгача номаълум бўлган ва инсоннинг билим 
даражасига туб ўзгартириш киритадиган қарашлар тизими. 
Фан бу биз яшаётган дунёни англаш ва уни тушуниб етишдир. Бунга 
мувофиқ фан инсон ва дунё тўғрисида объектив билимларни яратиш бўйича 
махсус ихтисослаштирилган ва пухта ташкиллаштирилган фаолиятни 
аниқлашни ҳам ўз ичига олади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling