Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/61
Sana15.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1199795
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
6.3 Adabiy ta\'lim texnologiyasi

Фан ─ инсон фаолиятининг объектив борлиқ ва инсон тафаккури ҳамда 
руҳият оламига доир қарашлар тизимини ишлаб чиқишга қаратилган 
жабҳаси. 
Илмий ижод - объектив воқеликдаги ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг 
ҳаракат ва ривожланиш қонунларининг моҳияти тўғрисида тушунча, таъриф, 
тенглама, формула ва ҳоказолар шаклида ифодаланган субъектив қарашлар 
мажмуи. 
Ижод - инсоннинг сифат жиҳатидан янги моддий ва маънавий 
қадриятлар яратишга йўналтирилган руҳий ва амалий фаолияти.
Адабий конференция ─ бир ёзувчининг бир ёхуд бир туркум асарлари 
бўйича алоҳида тайёргарлик билан ўтказиладиган адабий тадбир. 
Адабий кеча ─ бирор адибнинг таваллуди ёхуд танланган мавзу 
бўйича 
уюштириладиган 
адабий-бадиий 
тадбир 
бўлиб, 
махсус 
тайёргарликни талаб этади. Махсус маърузачилар тайин этилади. Адабий 
кечалар шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш сингари кўнгилочар иш 
турлари билан бирга олиб борилиши мумкин. 
Адабий қуроқ ─ байрамлар муносабати билан амалга ошириладиган 
тадбирлар сирасига кириб, бирор мавзуга бағишланган асарларни оғзаки 


68 
тарзда ёддан айтиш ёки бирор мавзуга тегишли асарлардан қуроқ тарзида 
газета чиқариш йўли билан юзага келади. 
Факултатив машғулотларфранцузча facultas – "имконият", 
"қобилият" 
сўзларидан олинган бўлиб, 
умумтаълим 
мактаблари 
ўқувчиларининг истак-хоҳишларига мувофиқ бирор ўқув фани, мавзу ёки 
савол юзасидан уларнинг билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш 
мақсадида ихтиёрий асосларда уюштириладиган ва мажбурий бўлмаган 
педагогик тадбирдир. 
Ўқув таҳлили ─ бадиий асар матнининг ҳаётий ва бадиий мантиғи 
ҳамда эстетик жозибасини кашф этиш орқали ўқувчиларда баркамол шахсга 
хос маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган илмий-педагогик 
фаолиятдир. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling