Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар
ИВ.Асосий қисм
Маъруза материаллари. 1-мавзу: Тарбия-ижтимоийлаштириш омили. Режа 1.Тарбия тамойиллари. 2.Тарбиянинг инсонпарварлик тамойили. 3.Тарбиянинг табиат билан уйғунлиги. 4.Тарбиянинг маданиятга мувофиқлиги ва бошқа тамойиллари. Таянч тушунчалар: ижтимоий педагогика, фан, мақсад ,тамойил,вазифа, объект, предмет, зарурат. Тарбия тамойиллари.Замонавий жамиятда ижтимоий институтларнинг бир бугун тизими мавжуд. Ижтимоий институт жамият аъзоларининг ижтимоий ресурслардан фойдаланиши жараёнида вужудга келган, у ёки бу эҳтиёжларини (иқтисодий, сиёсий, маданий, диний ва бош қа) қондириш учун биргаликдаги фаолиятларинингтарихан шаклланган турғун шаклидир. Тарбия ижтимбий институт сифатида, жамият аъзоларининг ижтимоийлашувини амалга оширишни нисбатан назорат кдлиш, маданий ва ижтимоий қадриятларини таргиб кдлиш, ижтимоий эҳгиёжларни қондириш учун шароит яратиш, умуман олганда,жамиятнинг фаол аъзоларини етиштириш учун юзага келган.Тарбия ижтимоий институт сифатида муайян жамиятнинг ривожланиш босқичида пайдо бўладиган феномен ҳисобланади. Ҳар бир жамиятнинг тарихий ривожланиш жараёнида муайян босқичларда қуйидагиларнинг содир бўлиши кузатилади: — тарбия оилавий, диний, ижтимоий турларга ажралади,уларнинг ўрни, аҳамияти ва ўзаро муносабати ўзгармай қолади; — тарбия жамиятдаги катта авлоддан ёш авлодга қараб йўналади ва борган сари кўпроқёш гуруҳларини қамраб олади; — ижтимоий тарбия жараёнида унинг таркибий қисмлариажралади: таълим олиш, кейинчалик эса маълумотли бўлиш; — коррекцион тарбия пайдо булади; — тоталитар, сиёсий ва жиноятга мойил жамиятларда ғайриижтимоий тарбия амалга оширилади; — тарбиянинг вазифа, шакл, усул ва воситалари ўзгаради; — тарбиянинг аҳамияти ортиб, у жамият ва давлатнинг алоҳида функцияси бўлиб қолади ҳамда ижтимоий институтга айланади. Тарбия ижтимоий институт сифатида ўз таркибига қуйидагиларни қамраб олади: оилавий, диний, ижтимоий, коррекцион тарбия мажмуаси; ижтимоий роллар йигиндиси; тарбиячилар, тарбияланувчилар, оила аъзолари, дин арбоблари, минтақавий, худудий тарбия ташкилотлари раҳбарлари, жиноий ва тоталитар гуруҳлар етакчилари; турли хилдаги тарбия муассасалари; ижобий ва салбий санкциялар йиғиндиси; тарбиячиларнинг таълим ва профессионал тайёргарлиги даражаси. Тарбия ижтимоий институт сифатида ижтимоий ҳаётда муайян вазифаларга эга булиб, унинг энг умумий вазифалари қуйидагилардир: — жамият аъзоларида бир мақсад сари қаратилган дунёқарашни шакллантириш ва улар томонидан тарбия жараёнида амалга оширилиши мумкин булган бир қатор эҳтиёжларнинг қондирилиши учун шароитлар яратиш; — жамиятда фаолият юритиш ва уни ривожлантиришга қодир булган кадрларни тайёрлаш; — ижтимоий ҳаёт барқарорлигини маданиятни авлодларга мерос қолдириш орқали таъминлаш; — ўзгарувчан ижтимоий ҳолатларга жамият аъзоларини мослашишини таъминлаш; — жамият аъзоларининг интилишлари, мақсадларининг бирлашишини ва ижтимоий, касбий, этноконфессиал гурухдар манфаатларининг уйгунлашувини таъминлаш. Ижтимоий педагогнинг бу йўналишларга боғлиқ асосий фаолияти замонавий тарбия тамойиллари асосида қурилади. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling