Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet25/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Саволлар:
1. Боланинг ижтимоийлашувига таъсир қилувчи омилларга нималар киради?
2.Бола ривожланишига муҳит қандай таъсир этади?
3.Бола тарбияси ва унинг ижтимоийлашуви орасидаги боғликлик нимада?
4.Тарбия ижтимоий институт сифатида қандай ўзига хосликка эга?
5.Тарбиянинг ижтимоий вазифаларини санаб беринг.
6.Тарбия тамойилларининг моҳиятини баён этинг.
7 Шахснинг ижтимоий шаклланишида жамоавийлик ва тарбиянинг давомийиги тамойилларининг ўрни қандай?
8.Инсонпарварлик омили Сиз ыандай тасаввур ыиласиз?
9.Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги таъсир этишнинг аҳамияти нимада?
10. Ижтимоий қадрият нима?
11.Урф-одатлар ва қадриятларнинг фарқи нима?
12.Боланингижтимоийлашуви микроомиллар таъсири тўғри сида ҳаётий мисоллар келтиринг.
13.Инсоннинг биосферага нисбатан ижобий муносабатнинг жамиятга қандай таъсири мавжуд?

2-мавзу:Ижтимоийлашув: тушунчаси,жараёни, воситалари ва механизмлари.


Режа:
1.Ижтимоийлашув тушунчаси.
2.Ижтимоийлашув воситалари.
3.Ижтимоийлашув механизмлари.
4.Ижтимоийлашув жараёнида муҳитнинг ўрни.


Таянч тушунчалар:Ижтимоийлашув,мослашув (ижтимоий маданий тажриба, маданиятни ўзлаштириш), индивидуаллашув,гўдаклик даври,Идентификация.


2.1. Ижтимоийлашув тушунчаси. "Ижтимоийлашув” сўзи дастлаб сиёсий иқхисодиётдан келиб чиққан. У сиёсий иқтисодиётда ер ва ишлаб чиқариш воситаларининг умумлашуви маъносини англатган. "Ижтимоийлашув” атамасини биринчи булиб америкалик социолог Ф. Г. Кеддингс инсонларга нисбатан қўллаган. У "Ижтимоийлашув назарияси” (1987) китобида ҳозиргига яқин маънода "ижтимоий табиат ёки индивид характерини ривожлантириш, инсонни ижтимоий ҳаётгатайёрлашдир” деган фикрни билдиради.ХХ аср ўрталарида ижтимоийлашув инсон ривожланишинибутун умри мобайнида ўрганувчи ҳамда фанлараро богланувчи мустақил илмий соҳага айланди. Ижтимоийлашувнинг турли концепцияларини таҳлил қилиш уни, шартли равишда, икки асосий ёндашувга ажратиш имконини беради:
— субъектив-объектив. Унда инсонга жамият таъсиринингсуст истеъмолчиси сифатида қаралади (Э. Дюркгейм, Т. Парсонс);
— субъектив-субъектив. Бунда ижтимоийлашув жараёнидаинсоннинг фаол ўрни, унинг ҳаётий ҳолатларга таъсир этишқобилияти назарда тутилади. Жамият ва ижтимоий мослашув жараёнларини тушунишнинг ҳозирги талабларига иккинчи ёндашув кўпроқ мос келади, чунки замонавий фанда ижтимоийлашув инсоннинг маданиятни ўзлаштириш жараёнидаги ривожланиши ва ўзгариши билан белгиланади. Ижтимоийлашув жараёни. Боланинг ижтимоийлашуви, хусусан, инсоннинг ижтимоий мослашуви унинг билишга булган объектив эҳтиёжи жараёнида пайдо булади. Бироқ бубилан узвий равишда болада бошқа бир объектив эҳтиёж — ўзига хосликни намоён қилиш ҳисси ҳам шаклланади. Бола уни юзага чиқариш учун турли усул ва воситаларни қидира бошлайди ва бунинг натижасида унинг индивидуаллашуви рўй беради. Шахснинг фақат ўзига тегишли булган ижтимоий ҳамиятга эга хислатлари индивидуал тарзда намоён булади, унинг ижтимоий хулқ-атвори эса такрорланмас жиҳатларга эга булади. Боланинг ижтимоий ривожланиши ўзаро боғлиқ булган иккийўналишда олиб борилади: мослашув (ижтимоий маданий тажриба, маданиятни ўзлаштириш) ва индивидуаллашув (мустақиллик, нисбатан узига хосликка эга бўлиш). Шундай қилиб ижтимоийлашув тушунчаси замонавий фанда инсон шахсининг мослашуви ва индивидуаллашуви жараёнларини ўзаробоғлайди. Инсон (бола)нинг аниқ бир жамият шароитларигамослашуви ёки ундан ажралиб чиқиши (индивидуаллашуви) ижтимоийлашув жараёнининг мазмунини ташкил қилади.
Мослашиш субъект ва ижтимоий муҳитнинг ўзаро фаол яқинлашув жараёни ва натижасидир. (Ж. ПиаЖе, Р. Мертож). Ижтимоий мослашув эса ижтимоий муқит талабларигаинсоннинг муносабат билдиришидир. Шундай қилиб, ижтимоийлашув (мослашув) индивиднинг ижтимоий мавжудотга айланиш жараёни ва натижасидир. Индивидуаллашув инсоннинг объектив эҳтиёжлар билан боглиқ ҳрлда жамиятда маълум даражада алоҳидаликка интилишибулиб, унинг ёшлигидаёқ ўз-ўзини намоён қилишга бўлган ҳаракатларида пайдо бўлади. Бу эҳтиёж куйидагича намоён бўлади:
а) ўз қарашларига эга бўлиш;
б) ўзига хосликларга эга бўлиш;
в) ўзига тегишли бўлган масалаларни ўзи ҳал қилиш;
г) ўз мавқеини аник^аб олишига халақит берадиган ҳаётий ҳолатларга қарши туриш.
Агар ш ахснинг жамиятга кириш ида мослашув ваиндивидуаллашув жараёнлари ўртасида тенглик юзага келса,инсоннинг жамиятга яқинлашуви рўй беради. Шу билан бирга,бундай ҳолларда шахс ва муҳитнинг ўзаро таъсир этиши ҳамсодир бўлади.Шундай қилиб, муваффаққиятли ижтимоийлашув мослашув ва индивидуаллашув ўртасида мувозанат сақлангандагина амалга ошиши мумкин. Бу жараён уч асосий соҳада амалга ошади:
1.Фаолият турларининг кенгайиши, унинг шакл ва воситаларини қўлга киритиш, эркин мўлжал олиш.
2. Мулоқот доирасини кенгайтириш, унинг мазмунини чуқурлаштириш, хулқ-атвор меъёрларини ўзлаштириш.
3. Шахсий "Мен” образини фаолиятнинг фаол иштирокчиси сифатида шакллантириш, уз ижтимоий мансублиги ва ўрнини англаш, ўзига баҳо беришни шакллантириш.
2.2.Ижтимоийлашув воситалари. Инсон ижтимоийлашуви у ёки бу жамият ижтимоий қатламларига хос булган универсал воситалар орқали амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради: гўдакни эмизиш ва ғамхўрлик қилиш усуллари, маиший ва гигиеник юриш-туриш қоидалари, инсонни ўраб турувчи моддий маданият маҳсулотлари, маънавий маданият унсурлари (алладан бошлаб эртакларгача), муомала усули ва мазмуни, оилада жазолаш ва мукофотлаш услублари, инсоннинг қаётий фаолиятидаги кўп сонли муносабатлари: мулоқот, ўйинлар,маънавий-амалий фаолият, спорт билан шуғулланиш.
Ҳар бир жамият, давлат, ижтимоий гуруҳ ижобий ва салбий, расмий ва норасмий қарорлар, таъқиқлашлар, рухеат бериш, мажбурлаш каби чора-тадбирларни ишлаб чиқади. Бу чоралар ёрдамида инсон хулқ-атвори шу жамиятда қабул қилинган меъёрий қадриятларга мослаштирилади.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling