Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Тарбиянинг табиат билан уйгунлиги
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
1.3.Тарбиянинг табиат билан уйгунлиги .
Тарбиянинг табиат билан уйгунлиги ҳақидаги тамойилни ХВИИ аерда Ян Амос Коменский таърифлаган ва у ХВИИИ — ХИХ асрларда педагогикада кенг ривожланган.ХХ аерда табиат ва инсон ҳақидаги фанларнинг ривожланиши тарбиянинг табиат билан уйгунлиги тамойилини анча бойитди. Бунда рус олими В. И. Вернадский томонидан ноосфера ҳақидагитаълимотнинг яратилиши \ам муҳим роль ўйнади.Ноосфера — ривожланишнинг шундай босқичини акс этадиган тушунчаки, у босқичда инсоннинг онгли фаолияти глобал муаммоларнинг пайдо булиши ва ҳал этилишига таъсир қилади. Тарбиянинг табиат билан уйғунлиги тамойилитабиий ва ижтимоий жараёнларнинг ўзаро алоқасини илмий тушунишни, инсон ва табиат тараққиёти ривожланишнинг умумий крнунларига мос келишини, инсоннинг ёши ва жинсини ҳисобга олган \олда тарбиялашни, шунингдек, уни уз ривожланишига ўзини жавобгар этиб тарбиялашни ва ноосферанинг келажакдаги тараққиётини шакллантириш учун масъул эканлигини назарда тутади. Юқоридагиларга асосланган ҳолда, тарбиянинг табиатбилан уйғунлиги тамойилига кўра, инсон: — ўзини борлиқнинг бир бўлаги, деб ҳис қилишини; — рўй бераётган планетар жараёнларни ва ундаги мавжуд глобал муаммоларни тушунишини; — ўзида ноосфера учун масъулиятни ҳис қилишини; — ўзини ноосферани яратган субъект сифатида билиши ҳамда табиат, планета ва биосферага нисбатан ижобий муносабатни шакллантирилиши кераклигини кўзда тутади. Тарбиянинг маданиятга мувофиқлик тамойили. Тарбиямаданийлашувининг зарурияти ғояси инглиз педагоги Жон Лок(ХВИИИ аср), француз мутафаккири КЛод Гельвеций (ХВИИИ аср)ва швецариялик педагог Иоганн Песталоцци асарларида ўзаксини топган.ХИХ аерда немис педагоги Фридрих Дистерверг томонидан берилган таърифга кўра, тарбиянинг маданиятга мувофик/тик тамойили маданиятнинг умуминсоний қадриятлар асосланиши,у ёки бу миллий маданиятларнинг кддриятларига ва меъёрларга мос равишда бунёд этилишини назарда тутади. Тарбиянинг маданиятга мувофиқлик тамойили ўз олдига болалар ва ўсмирларга халқ ҳамда жамият маданиятининг турли йўналишлари, уларнинг узига хос хусусиятларини ўргатишни мақсад қилиб қуяди. Бунда маданиятнинг маиший, жисмоний,маънавий, ақлий, моддий, иқтисодий, сиёсий, ахлоқий йўналишлари назарда тутилади. Тарбиянинг маданийлашув тамойилининг амалга оширилиши умуминсоний тавсифдаги маданий қадриятларнинг турли жамиятларда фарк^аниши сабабли қийинчиликларга дуч келмоқда. Бизнинг давлатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳолисиўртасида, шаҳарда эса турли ижтимоий-касбий гурухдар орасида фармар мавжуд. Шу билан бир вақтда турли маданият васубмаданиятлардаги қадриятлар ўртасидаги мувозанатни сакраш тарбия самарадорлигининг асосий шартларидан биридир.Тарбиянинг вариативлиги тамойили.Ижтимоий тарбиянингвариативлиги шахсэҳтиёжларининг хилма-хиллиги биланбелгиланади.Тарбия вариативлиги тамойили инсоннинг минтақавий валокал даражада умуминсоний қадриятларга асосланиб, этник хусусиятлар, шунингдек, минтақавий муниципиал ва локалшароитларни инобатга олиб, шахсий, ёш, дифференциал ва индивидуал ёндашувлар асосида маънавий қадрият жиҳатидан тарбиялашни амалга оширишда муҳим ўрин тутади. Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги тамойилининг таърифлаш имконияти ва зарурати ХХ асрнинг 80-йиллари охиридан бошлаб рўй берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар сабабли вужудга келди (А. Г. Асмолов). Бу ўзгаришларниинсоннинг жамоавий гуруҳлар ҳамда жамиятнинг ёш ва ижтимоий гуруҳлари мақсадлари билан бир қаторда, индивидуал мақсадларини тан олиши, таълимнинг этник хусусиятлар ва минтақавий шароитларга мос қилиб ислоҳ қилиш учун шароитлар яратилиши кабилар билан изоҳлаш мумкин. Ижтимоий тарбиянинг вариативлиги тамойилини амалга ошириш учун қуйидагилар зарур: —турли ёшдаги шахсларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини, турли этник қатламларнинг ижтимоий-касбий талабларини, ҳудудий ва минтақавий ташкилотларнинг эҳтиёжларини қондириш учун турли хилдаги тарбия муассасаларини ташкил этиш; —ижтимоий тарбиянинг минтақавий ва ҳудудий тизимларини ташкил этиш; —маҳаллий тарбия тизимларини ташкил қилиш; —инсон томонидан ўзининг ривожланиш стратегиялари, ҳаётий ва касбий йўлларини танлашдаги имкониятларини кенгайтириш учун шароитлар яратиш. Ижгимоий тарбиянинг жамоавийлиги тамойили. Боланингижтимоийлашуви микроомиллар таъсирида, тенгдошлари ва катталар (оила, қўшнилар, микрожамият, тарбия ташкилотлари) билан ўзаро муносабатларида рўй беради. Ижтимоий тарбия биртомондан, жамоаларда амалга оширилса, бошқа томондан,болалар ва ўсмирларни жамоа ҳаётига объектив зарурат сифатида киритиб боради. Жамоа тарбиянинг энг муҳим воситаси эканлиги ҳақидаги гоя жуда қадимда пайдо булган. Унинг назарий асослари ХИХасрдан бошлаб, педагогик нуқтаи назардан, жадаллик биланишлаб чиқилган. Жамиятнинг ҳозирги ривожланиш босқичидареал ҳаётдаги инсон ижтимоийлашуви муаммолари ва инсоннинг ўзгариб турувчи дунёга кириши, жамоавийлик тамойилиниижтимоий тарбиянинг етакчи ташкилий асоси, деб ҳисоблашга замин яратади.Жамоавийлик тамойилининг замонавий таърифига кураижтимоий тарбия турли жамоаларда амалга оширилиб, инсонга ҳаёт тажрибаси, умуман олганда эса, жамиятга кўникиш тажрибасини қўлга киритиш имконини беради. Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги фаолият тамойили.Тарбиячи ва тарбияланувчи орасидаги суҳбатнинг зарурлигиғояси қадимги Элладада пайдо бўлиб, ўрта асрлар таълим методларида, кейинчалик эса бир қатор педагогларининг асарларида ўзига хос ривожланишга эришди.Сўнгги ўн йилликларда тарбияга субъект-объект жараёнисифатида қараш, кейинчалик эса бу ёндашувни педагогик амалиётда тарқатиш бу тамойилни педагогика учун ниҳоятдамуҳим тамойилга айланишига олиб келди. Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги фаолият тамойилига кўра болалар, ўспиринлар, ўсмирларнинг маънавий-маърифийривожланиши тарбиячи ва тарбияланувчи орасидаги қадриятлар (ақлий, ижтимоий) алмашуви жараёнида амалга оширилади. Булар: —дунё маданиятлари ва аниқ бир жамиятда ишлаб чиқилган қадриятлар; —ижтимоий тарбия субъектларига хос бўлган қадриятлар; —тарбия ташкилотларининг муайян аъзосига хос булган қадриятлар. Ижтимоий тарбиянинг биргаликдаги фаолият тамойилитарбиячи ва тарбияланувчининг тенглигини тақозо этмайди. Буҳол ёшдаги тафовутлар, ҳаётий тажрибанинг бир хил эмаслиги,ижтимоий ролларнинг ассимметриаллиги билан изоутнади.Биргаликдаги фаолият тамойилида биринчи ўринда тенглик эмас, балки ўзаро ҳурмат ва софдиллик туради. Тарбиянинг давомийлиги тамойили. Бу тамойилижтимоийлашувнинг меросийлик тавсифидан келиб чиқади. Тарбиянинг давомийлиги тамойили инсон ривожланишининг ҳар бир босқичини индивидуал ва ижтимоий қадрият, деббилади. Бу тамойилга кура, ҳар бир бола ёки ўсмирнингижтимоий ривожланишида доимо давомий ва тугалланмайдиган жиҳатлар мавжуд булади. Чунки болалар дунё ва узи биланўзаро муносабатда бўла туриб, доимо ўзларининг инноватик хусусиятларини сақлаб қолишади (Масалан, Толстой ўз ҳаётидавомида унда бешта инсон ўзгарган, деб ҳисоблайди).Тарбиянинг давомийлиги тамойилига кура уни шундай ташкил қилиш керакки, ҳар бир ёш босқичида инсон "қайта шаклланиш” имкониятига эга бўлсин. Санаб ўтилган тарбия тамойилларини инобатга олиниши ва уларнинг таъминланишини ижтимоий педагогик фаолиятда ижобий натижага эришишнинг шартларидан бири, деб ҳисоблаш мумкин. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling