Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet27/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Ижтимоийлашув омиллари. Ижтимоийлашув болалар,ўсмирлар, ёшларнинг ривожланишига таъсир қилувчи кўп сонлишарт-шароитлар билан ўзаро муносабат жараёнида юзага келади.Инсонга таъсир қилувчи бу шароитлар омил дейилади. Ҳозирчауларнинг ҳаммаси ҳам аниқанмаган бўлиб, улар ҳақидагибилимлар етарли эмас. Ижтимоийлашувнинг омиллари иккигуруҳга бўлинади: ташқи ва ички.Ташқи омилларга қуйидагилар киради:Мегаомиллар (мега — энг катта) — космос, ер шари ва планетар жараёнлар.
Макроомилларга (макро — катта) — давлат, халқ, жамият, шунингдек, буларга демографик, ижтимоий, сиёсий, экологик, яъни ернинг барча ақолисининг ижтимоийлашувига таъсир кўрсатадиган омиллар киритилади.
Мезоомиллар (мезо — ўрта) — ҳудуд ва яшаш жойидаги оммавий алоқа тармоқлари, у ёки бу субмаданиятга тегиш лилигига кўра ажратилган гуруҳларнингижтимоийлашувининг шарт-шароитлари. Мезоомиллар этник қурилмаларни шакллантириш жараёнига, минтақавий шароитларга ҳамда шу ҳудуднинг ОАВларига таъсир қилади. Микроомиллар, яъни муайян шахсларга таъсир қилувчи омиллар булиб, бунга оила, қўшнилар, тенгдошлар гуруҳугари, муассасалари, турли ижтимоий, диний, давлат, хусусий ташкилотлар киради. Шахс туғилганидан бошлаб ривожланади ган муҳит социум ёки микросоциум дейилади. Ташқи ижтимоий омиллардан ташқари, ички биологик омиллар ҳам мавжуд. Уларни бир-биридан мустақил ўрганишнинг иложи йўқ. Шу сабабли замонавий илмий назарияларда шахс ривожланишининг асосий омиллари сифатида биологик ва ижтимоий омиллар, уларнинг ўзаро муносабати кузатилади. Биологик омиллар. Биологик ирсият инсонни инсон қилувчиумумий жиҳатларни аниқлайди. Ирсият деганда ота-оналарданболаларга турли белги, ўхшашлик, хусусиятларнинг утишитушунилади. Ирсиятга кура, болага ота-онасидан инсон организми, асаб тизими, мия ва ҳис-туйғу органлари,шунингдек, қомат тузилиши, соч, тери ранги ўтади. Буларинсонни бошқа инсонлардан ажратиб турувчи ташҳи омиллар ҳисобланади. Шунингдек, ирсият бўйича нерв фаолиятиниривожлантирадиган нерв хусусиятлари ҳам ўтиши мумкин.Ирсият боланинг табиий хусусиятлари асосида бирор-бир фаолият соҳасида муайян қобилиятларининг шаклланишиникўзда тутади. Психологик маълумотларга кўра, қобилият инсоннинг табиий хусусияти бўла олмайди. Бола қобилиятларининг намоён булиши унинг ҳаёти, таълим-тарбия жараёнларига боғлиқ. Ота-онадан болага ўтувчи бир қатор касалликлар мавжуд. Масалан: қон касалликлари, шизофрения, эпилепсия, даун касаллиги ва бошқалар. Бу касалликларни гинетика фани ўрганади. Маълумки, бола ривожланишига экологик муҳит, атмосфера ва сув хавзаларининг ифлосланиши каби ташқи омиллар ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида жисмоний нуқсонлитуғилаётган болалар сони борган сари кўпаймоқда. Бундайболаларнинг бошқалар билан мулоқотга киришиши ва фаолиятюритиши ниҳоятда оғир кечади. Шу сабабли улар учунўқитишнинг янги методлари жорий қилинмоқда. Бу методларуларнинг акушй ривожланишда тенгдошларига етишишлари учунёрдам беради. Жисмоний нуқсонли болалар билан махсуспедагоглар шуғулланадилар. Бу болалар ўз тенгқурлари биланмулоқотга киришганларида жиддий муаммоларга дуч келишади.Бу эса уларнинг жамиятга интеграциялашувларини маълум даражада қийинлаштиради. Шунинг учун ҳам бундай болалар билан ижтимоий педагогик иш олиб боришнинг асосий мақсади болага ташқи олам билан алоқа қилиш каналларини очишдир.Ижтимоий омиллар. Инсоннинг биологик мавжудотданижтимоий субъектга айланиши унинг ижтимоийлашувижамиятга интеграцияси натижасида содир булади. Бу жараёншахснинг ижтимоий аҳамиятга эга хислатлари асосидашаклланади ган қадрият, ижтимоий меъёр ҳамда хулқ-атворнамунаси орқали амалга оширилади.Ижтимоийлашув инсоннинг бугун ҳаёти давомида кечадиганкўп қиррали жараёндир. У, айниқса, болалик ва ёшликдаврларида ниҳоятда жадаллик билан кечади. Чунки шахстомонидан айнан болалик даврида асосий ижтимоий меъёрларўзлаштирилади.Бола ижтимоийлашувида социум муҳим аҳамиятга эга. Бу ижтимоий муҳитни бола аста-секинлик билан ўалаштиради. Агар бола туғилгандан кейин, асосан, оилада ривожланса, унинг кейинги ривожланиши турли муҳитлар мактабгача таълим муассасалари, мактаб, мактабдан ташқари тарбия муассасалари, турли кўнгилочар масканларда кечади. Бола ўсиб борган сари, унинг ижтимоий муҳити “ҳудуди” кенгайиб боради. Бола қанчалик кўп муҳитларни ўзлаштирса, у шунчалик кенг доира ҳудудини эгаллашга ҳаракат қилади. Бола доимо узи учун қулай булган, уни яхши тушунадиган ва унга ҳурмат билан муносабатда бўладиган муҳитни излашга уринади. Шунинг учуну бир муқитдан бошқа муҳитга кўчиб юриши мумкин.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling