Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Бола ижтимоийлашувининг етакчи воситалари
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.Ижтимоийлашув механизмлари.
Бола ижтимоийлашувининг етакчи воситалари: мулоқот (отаоналар, тенгдошлар ва бошқалар билан) ҳамда фаолият (ўйин, ўқиш, ижод, спорт). Психологик-педагогик тадқиқотлар жараёнида турли ёш даврларига хилма-хил фаолият турлари мос келиши аникутанган. Боланинг барқарор ривожланиш ининг энг муҳим шартларидан бири мулоқотдир. Мулоқот ва фаолиятнинг етакчи турларига нисбатан қуйидаги ёш даврлари қўлланилади:
1) гўдаклик даври — бевосита ҳиссий-руҳий; 2) гўдакликдан кейинги давр — предметли фаолият; 3)мактабгача давр — ролли ўйинлар; 4)илк мактаб даври — ўқув фаолияти; 5) ўсмирлик даври — касб таълими фаолияти; 6) ўспиринлик даври — шахсий мулоқот фаолияти. Ижтимоийлашув агентлари. Инсоннинг вояга етишида вашаклланиши жараёнида у билан бевосита муносабатда бўлганкишилар муҳим ўрин тутадилар. Уларни ижтимоий педагогикагаоид адабиётларда “ижтимоийлашув агентлари” деб ҳам номланади.Турли ёш даврларида агентларнинг таркиби турлича булади. Болалар ва ўсмирлар учун ота-она, ака-ука, опа-сингиллар, қариндошлари, тенгдошлари, қўшнилар агент бўлишлари мумкин. Ёшлик даврига келиб, агентлар қаторига турмуш ўртоғи ва ҳамкасблари ҳам қушилишлари мумкин. Ижтимоийлашувдаги тутган ўрнига, инсон учун аҳамиятига қараб агентлар фаол таъсир этувчи ва фаол таъсир кўрсатмайдиган агентларга фарқланади. 2.3.Ижтимоийлашув механизмлари. Инсоннинг ижтимоийлашуви турли омиллар, агентлар билан ҳамкорликда ва бир қатормеханизмлар асосида амалга ошади. Француз олими Габриэл Тард, америкалик Ури Бронфенбренер, рус олимларидан В. С. Мухина ва А. В. Петровскийларнинг тадқиқотларида ижтимоийлашув механизмларига турлича ёндашувлар келтирилади. Мавжуд маълумотларнинг умумлаштирилиши қуйидаги механизмларни алоҳида ажратиб кўрсатиш имконини беради: И. П. Подласый таснифи бўйича, ижтимоийлашув механизмлари қуйидагилардан иборат: Бостириш механизми. Унинг мазмуни муайян ғоя, фикр, хоҳиш, истакларни онгдан чиқариб ташлашдан иборат. Бу механизмнингташқи ва ички турлари мавжуд. Ички механизм ҳам ўз ўрнида ихтиёрий ва ғайри ихтиёрийга булинади. Ғайриихтиёрий механизм унутишдир. Ихтиёрий бостириш механизми ирода кучи билан амалга оширилади. Ташқи бостириш механизми тарбиянинг кенгтарқалган усулидир. Ажратиш механизми. Бу механизм ижтимоийлашув механизми сифатида инсон узи учун ёмон таассуротлардан воз кечиши билан боғлиқ. Ажратиш механизми, одатда, низоларни ҳал қилишда кузатилади. Ўз-ўзини чеклаш механизми. Бу механизм ижтимоийлашувжараёнида муҳим ўрин тутади. Агар тарбияланувчига унингютукқари дўстлариникидан кўра аҳамиятсизроқтуюлса, унингузига нисбатан ҳурмати пасаяди, ёмон ўқий бошлайди. Бу эсаунинг ўз “Мен”ини чеклаб қўйиши ва қийинчиликлар олдидаожиз қолиши, демакдир. Баъзи ҳолларда ўз-ўзини чеклашмеханизмини қўллашни оқласа бўлади. Чунки бу ҳолатдамослашув содир бўлиши мумкин. Бироқузоқ муддатли ўз-ўзиничеклаш ўз-ўзига баҳо беришнинг пасайишига олиб келади.Оқибатда бола ўз салоҳиятини билмай туриб, илкмуваффақиятсизликдан сўнг бошлаган ишини ташлаб қўйиб,оқимга қараб суза бошлайди;Лойиҳалаш механизмининг моҳиятини ўз камчиликларинибошқаларга тегишли, деб ҳисоблаш ташкил қилади. Ўзига ёкибошқаларга қарши крратилган салбий ҳиссиётлар ёрдамида инсонўзига бўлган ҳурматни сақлаб қолади. Шубҳали инсонбошқалардан гумонсирайди, худбин ҳаммани худбин дебҳисоблайди.Идентификациялаш ижтимоийлашувнинг яна бир асосий механизмидир. Идентификация жараёнида тарбияланувчи хаёлан ўзини ўртоқлари билан қиёслайди. Идентификация объектинафақат реал инсонлар, балки тасаввурлардаги инсонлар ҳамбўлиши мумкин. Идентификациянинг тўлиқ, қисман, онгли,онгсиз турлари мавжуд.Идентификация механизими интроекция механизими биланжуда боғлиқ. Бунда бошқаларнинг хислатлари, гўёки “кетмакет терилгандай” махсус ўзгартирилмаган ҳолда бола онгидаўзлаштириб олинади. Гарчи бу механизм хаёлан амалга оширилсада, унинг натижаларини англаб олиш унчалик мураккаб эмас.Эмпатия механизми бошқа одамнинг ҳиссий қолатига ҳамдард бўлиш. Бу механизм ҳиссиётга бой шахсларнинг ижтимоийлашувида муҳим аҳамиятга эга. Интеллектуаллаш ув механизмида катта ёшдаги тарбияланувчи абстракт фикрлай бошлайди ва вазиятдан чиқиб кетиш йўлини ўзи учун эмас, гўёки бошқа одам учун қидириётгандек туюлади. Бу механизм тарбияланувчи ҳаётий муҳим муаммоларга (касаллик, бошқа мактабга ўтиш, институтга кириш) дучор бўлганда намоён бўлади. Ҳаракатларии бекор қилиш механизми фикр, хиссиёт, ҳаракатларни сусайтириш учун қўлланилади. Тарбияланувчи кечирим сўраганида, унинг хатоларининг кечирилиши ва соф виждон билан фаолиятини давом эттиришига ишонади.Кўпчилик шу тарзда комилликка эришади. И. В. Мудрикнинг фикрича, психологик ва ижтимоий психологик механизмларга қуйидагиларни киритиш мумкин: — инсоннинг унга таъсир қиладиган ҳаётий муҳим объектларни эслаб қолиши. Бумеханизм, одатда, гўдаклик даврида кўп қўлланилади. Бироқкейинги ёш даврларида ҳам импринтингни кузатиш им из мумкин.Эксизтенциал босим механизми — тилни ўзлаштириш ваўзаро муносабатга киришганда керак бўладиган ижтимоий хулқатвор меъёрларига англамаган ҳолда эга бўлиш. — бирор-бир “намуна”га ўхшаш учун ҳаракат қилиш.Бу ҳолат инсоннинг ижтимоий тажриба туплашининг ихтиёрий ва асосан ихтиёрсиз йўлларидан биридир.Рефлексия механизми — ички суҳбат. Унда инсон жамиятнингтурли институтлари, оила, тенгдошлар жамоаси, обрў-эътиборлишахсларга хос хусусиятларга баҳо беради, уларни кўриб чиқадиёки инкор этади. Рефлексия инсоннинг турли “Мен” образлариорасидаги реал ва хаёлий шахсларнинг ички суҳбатидир. Бумеханизм ёрдамида инсоннинг шаклланиши рўй беради.Бундан ташқари, ижтимоийлашувнинг ижтимоий педагогикмеханизмларига анъанавий ва институционал механизмлари иҳам киритса булади:Анъанавий механизм инсон томонидан оила, атроф муҳит,қўшнилар, ўртоқларига хос меъёр, қараш стериотиплариниўзлаштиришни кўзда тутади. Бу ўзлаштириш онгсиз равишдаамалга оширилиб, таассуротлар ёрдамида содир булади.Институционал механизм инсоннинг жамият институтларива турли ташкилотлар билан ўзаро муносабати жараёнидакузатилади. Бу жараёнда инсон турли билим ва тажрибаларнитуплаши мумкин. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling