Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Уруш йиллари (1941 — 1945)да аҳолига ижтимоий педагогикёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари


Download 272.47 Kb.
bet35/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

4.4.Уруш йиллари (1941 — 1945)да аҳолига ижтимоий педагогикёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари.
Уруш йиллари (1941 — 1945)да аҳолига ижтимоий педагогикёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари. 1941 — 1945 йиллар урушоқибатида юзага келган ижтимоий муаммолар болаларнингаҳволини оғирлаштирди. Давлат ва жамоатчиликнинг урушнинг“бегуноҳ” қурбонлари — болаларга муносабати ўзгарди. Давлатбу муаммоларни кўчириб келтирилган болалар учун мактабинтернатлар яратиш ва болалар уйлари сонини кўпайтиришорқали ҳал қилишга ҳаракат қилди. Бу ҳаракат, айниқса, ҳарбий уруш ўчоқларидан кўплаб болалар муассасалари кўчирибкелтирилган Ўзбекистонда яққол намоён бўлди.Кўчириб келтирилган болалар ва катталарни жойлапггиришва қабул қилиш республика ҳаётинингуруш йилларидаги асосий фаолиятига айланди. 1941 йилда Тошкентда Зуев ва ПасткиҚрим болалар уйининг тарбияланувчилари жойлаштирилди. Поптуманидаги энг зур мактаб болалар уйига айлантирилди. Бироқкеракли жиҳозлар: кроват, кўрпа-тўшак, ёстиқ, кийим-кечакйўқэди. Буларнинг барчасини маҳаллий аҳоли олиб келиб берганэди. Шунингдек, Тошкентда 1-,2-,3-,15-,18-сонли болалар уйлари, 14- ва 15-сонли мактаб-болалар уйлари, Белоруссияболалар уйи, Гўдаклар уйи ҳам фаолият юритарди.Архивларда Тошкентдаги Гўдаклар уйининг 1941 — 1942 йиллардаги қайднома китоблари сақланиб қолган. Унда кенгашномига тушган “болаликка олиш” ҳақидаги аризалар учрайди.Гўдаклар уйида бундай аризалар 1941 йил январ-сентябройларида 11та, ноябр ойида 32 та, декабрда 79 та, 1942 йилянвар ойида эса 86 тага етган. Ўша йилларда Тошкент шаҳридавояга етмаганларни қабул қилиш ва уларни болалар уйигажойлаштириш маркази ташкил кдлинган эди.1942 йилда бундай марказлар Тошкент, Фарғона, Урганч,Наманган. Андижон, Тўрткўл шаҳарларида ҳам тузилади.Тошкент вилоятининг Калинин туманидаги 2-сонли болаларуйи Одесса ва Луганск шаҳрининг иккита болалар уйитарбияланувчиларини қабул қилди. Москва, Одесса ва Воронеждан кўчириб келтирилган 4 та ҳарбий-мусиқа мактабиҳам болалар уйига жойлаштирилган эди. 1942 йил Янгийўлтуманида янги болалар уйи ташкил қилинди. Шунингдек,Риштон, Вобкент, Қарши туманларида ҳам болалар уйлари
фаолият юритарди.Ўзбекистонга, жумладан, Самарқандга Европа давлатларидан 21-сонли Польша болалар уйи ва испан ёшлари кўчирибкелтирилди.“Фронт кундалиги” асари муаллифи, машқур руминпублициста ва ёзувчиси Харламб Зинке ҳам уруш йилларидаЎзбекистонга 18 ёшида эвакуация қилинган эди. У Самарқандцаколхозчи Абдурасул Жўраев оиласида яшаган.1944 йил ноябрь ойидан Тошкентда кўчириш марказифаолият юритган ва унда болалар уйи раҳбарларининг энгяхшилари навбатчилик қилишган. Болаларни кўчириш жараёниҳам ҳавфсиз эмас эди, чунки болалар ҳафталаб йўлда бўлишар,улар орасида дизентерия ва тери касалликлари кенг тарқаларэди. Шунинг учун болалар икки ҳафта мобайнида врачларназорати остида бўлишар ва фақат шундан кейингина турлиболалар уйларига жўнатилар эдилар. Бу йилларда кўчирибкелтирилган болаларни тарбияга олиш кенгтарқалди. Масалан, биринчилардан бўлиб ленинградлик қизалоқ—Фаина УсмонЮсупов ва унинг хотини Юля Степаненко томонидан тарбиягаолинган. Барчага тошкентликтемирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовва унинг хотини Баҳри аянинг жасорати маълум. Улар турли миллатдаги 14 болани ўз оилаларига қабул қилишган. Тошкентдаги 110-сонли мактабга кўчириб келтирилган турттаболани қабул қилишди ва уларга алоҳида хона ажратишди.Эвакуация қилинган болаларни ўқитиш бўйича ҳам чораларкўрила бошланган.1944 — 1945 йилларда кур ва кар болалар учун махсус синфларташкил қилинди. 1942 йил августда “Правда” газетасидаА. Толстойнинг Ўзбекистондаги таассуротлари ҳақидаги мақоласи(“Самоотверженность”) эълон қилинади.Уруш даврида болалар уйлари тармоғи ва улардагитарбияланувчилар сони муттасил ошиб борган.1945 йил охирига келиб республикада 267 та болалар уйи мавжуд булиб, уларда30792 нафар бола тарбияланган.Уруш даврида давлат ва жамоат тузилмаларининг асосийҳаракатлари болаларнинг мактабда ўқишларини таъминлашгақаратилган эди. Халқ таълими ходимлари нафақат ўқувжараёнини бошқарганлар, балки фронтдагилар, уларнинг оилалари ҳамда кўчириб келтирилган болаларга кераклиёрдамларни ҳам берганлар. 1942 йилдан бошлаб шаҳар ва қишлоқмактаблари фронтчиларнинг оилалари ва фарзандларига ёрдамкўрсатиш мақсадида уларга иссиқовқат, дарсликлар, дафгарлар,кийим-кечак етказиб беришган. Мактабларнинг ўқувчиларикасал бўлган синфдошларига ва уларнинг оила аъзолари —оналари ва бувиларига уй рўзғор ишларида ёрдам беришган,озиқ-овқат ва ёқилғи олиб келишган, ёш гўдакларга қарабтуриш ган.1Тошкентнинг 50-сонли мактабининг ташаббуси 1943 йилданбошлаб мактабда 150 кишилик болалар дам олиш масканимактабдан ташқари муассасалар, шунингдек, тўгарак, маъруза,тематик кечалар кенг тарқалган. Бадиий ижод уйлари васаройларида бадиий, меҳнат, ватанпарварлик, эстетик важисмоний тарбия амалга оширилган. Мактабдан ташқари болалармуассасаларига жиддий қийинчиликларни енгишгатўғри келди.Чунки уларнинг аксарияти ўз биноларини кўчириб келтирилганташкилот ва корхоналарга ётоқхона қилиб берган бўлиб,қолганлари эса ёпилган эди.(Агар урушгача мактабдан ташқари муассасаларда кўпроқболаларнинг бадиий тарбиясига боғлиқтўгараклар очилган бўлса,уруш йилларида эса авиамоделчилар, ёш табиатшунослар,техниклар, физиклар ва химиклар тўгараклари сони кўпайди.Бундай тўгаракларда ишлаш болаларнинг ва ўсмирларнингтехник қобилиятларини оширди ва уларда турли меҳнат соҳалари бўйича кўникмалар пайдо қилди.Ўзбекистон болаларини бадиий тарбиялаш марказий уйи 1942йилда болалар расмлари кургазмасини ташкил қилишда ташаббускўрсатди. Расмларда уруш даҳшатлари билан тўқнаш келганболаларнинг таассуротлари жой олган эди. Кўргазмада иштирокэтган 400 та энг яхши раем катта муваффақият билан Москвада,кейинчалик эса Америка рассомларининг илтимосига кура, НьюЙоркда (1943 й.) ҳам намойиш қилинган.Уруш якунланганидан сўнг кўпгина кўчириб келтирилган болалар ва оилалар ўз юртларига қайтишган. Бу даврда болаларуйлари тарбияланувчилари сонининг камайиши кузатилган,аммо кўпчилик болалар ва оилалар ўз хоҳишлари биланЎзбекистонда қолганлар.1956 йилда Ўзбекистон ҳукумати жамоатчиликнинг кенгёрдами билан олтита интернат-мактабни очди: иккитаси Тошкентда, қолганлари Янгийўл, Фарғона, Қўқон ва Хивадаэди. 1962 йилда мактаб-интернатлар сони 119 тага,тарбияланувчилар сони эса 38000 тага етди. Мактаб-интернатларянги турдаги ўқув-тарбия муассасалари бўлиб, улардаболаларнинг ўқиши ва ривожланиши учун жуда яхши шароитларяратилган эди. Бундай муассасаларфаолиятининг асосиййўналишлари ахлоқий, эстетик ва жисмоний тарбия, меҳнат кўникмаларини шакллантириш, ҳаёт ва амалий фаолият биланалоқа ўрнатишдан иборат бўлган. Кейинроқреспубликада янгимахсус мактаб-интернатлар: Глиэр номидаги мусиқа мактаби,санъат мактаби ва спорт мактаби очилди. Бундан ташқари, ақлийва жисмоний ногирон болалар учун ҳам мактаб-интернатларташкил қилинди. ХХ асрнинг 60-йилларида бошқа турдаги тарбиямуассасалари бўлмиш куни узайтирилган мактаб, ясли ваболалар боғчаларининг ривожланиши кузатилди. Бироқ бумуассасаларнинг фаолият юритишига қарамай, давлатнинг буҳакда “гапирмаслик” сиёсати туфайли уларнинг илғор тажрибасиматбуот ва педагогик нашрларда ёритилмаган. Оқибатдареспубликанинг ижтимоий педагогика фани бугунги кунданиҳоятда қашшоқ назарий ва амалий базага суянишгамажбурдир.ХХ асрнинг 70-йиллари охирида ёшларнинг, айниқса ўсмирларнинг ахлоқида кескинликлар кузатила бошланди. ХХасрнинг 80-йилларида алкоголизм, наркомания ватаксокоманияга қарши кураш ва профилактика муаммолари ҳақида масала кўндаланг қўйилди. Бундай муаммоларнинг пайдобўлиши ва тарқалиши мактабнинг оила билан муносабатидабир қатор муаммоларни келтириб чиқарди.Ўқувчиларнинг ижтимоий ва касбий кўникмаларини ҳосилқилиш шаклларидан бири ўқув-ишлаб чиқаришкорхоналарининг ташкил қилиниши бўлиб, унда мутахасисларга бўлган эҳгиёжни хисобга олинган ҳолда болалар турли касбларгаўқитилганлар. Мисол тариқасида Тошкентдаги 210-ТТЗ ишлабчиқариш корхонасини келтириш мумкин. Давлат идораларинингва мактабларнинг болаларни ижтимоий-педагогик фаолиятибилан бир вақтда мактабгача ижтимоий тарбия муассасалариҳам шаклланган ва ривожланган.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling