Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Узбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларинингривожланиши ва унда болаларнинг ижгимоийлашуви тарихидан
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
4.5.Узбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларинингривожланиши ва унда болаларнинг ижгимоийлашуви тарихидан.
Узбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларинингривожланиши ва унда болаларнинг ижгимоийлашуви тарихидан.Ўзбекистонда оммавий мактабгача тарбиянинг юзага келишиХХ асрнинг 1 яримига тўғри келади. Бу даврда Туркистондаболаларни гимназияга киришга тайёрловчи хусусий болаларбоғчалари мавжуд эди. 1919 йилда республикадаги сиёсий ваиқтисодий ҳолат муносабати билан ўсиб келаётган авлоднинг соғлиғини сақлаш, озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларибилан шуғулланувчи “Боғчаларни ҳимоялаш Кенгаши^тузилди.Болаларни давлатнинг янада сермаҳсул минтақаларига кўчирибўтказиш, шунингдек, уларни овқат, кийим-кечак, турар жой, ёқилғи, тиббий ёрдам билан таъминлаш масалалариўрганилган. Бу масалаларни ечишнинг асосий воситаси —оммавий ошхоналар, болалар боғчалари ва яслилар ташкилэтиш билан бир қаторда аёлларни республиканинг жамоат васиёсий ҳаётида фаол иштирок этишларига ёрдам беришгатайёрлаш эди.Таълим ишини ривожлантириш учун 1918 йилдаТошкентнинг Эски шаҳар қисмида узбек бол ал ари учун 4-болалар богчаси ташкил кдлинди. 1919 йилда эса Самарқандда2-болалар боғчаси ва 3-болалар уйида мактабгача гуруҳларочилди. 1926 йилга келиб қирқга яқин мактабгача таълим муассасаларида 2000 нафар болалар тарбияланган1. Шу йиллардамактабгача тарбия муассасаси ходимларининг малакасиниоширишга қаратилган таълим дастурининг ишлаб чиқилишимуҳим ютуқҳисобланди.1927 йилдан аёллар эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилган “Ҳужум” ҳаракатининг бошланишимуносабати билан болаларнинг болалар боғчасига бериш ҳолларянада кўпайди. Ишлаётган аёлларга ёрдам тариқасида касабауюшмалари ва йирик фабрика-заводлар томонидан болалар учунёзги соғломлаштириш майдончалари ташкил этилди.ХХ асрнинг 30-йилларида мактабгача тарбия амалиёти болаларбоғчаларинингтозалик ва методик таъминланганлик ҳолатини текшириш холлари кенгтарқалди. Бу текшириш натижаларигакўра боғчалардаги хоналар ва болалар майдончаларнингжиҳозланмаганлиги, уларни асбоб-ускуналар ва сифатли озиқовқат билан таъминланмаганлиги, тозалик меъёрларига амалқилинмаслиги каби камчиликларга қарши кураш олиб борилган.Қишлоқлардаги болалар боғчалари ва майдончалари,жойлардаги таълим муассасаларига нисбатан булган салбийқарашлар туфайли, катта қийинчиликларга учраган.1930 йилда Ўзбекистонда республиканинг барча катташаҳарлари ва вилоятларида ўз бўлинмаларига эга булганпедагогик маслаҳатхоналар ташкил қилинди. Унинг фаолиятидоимий маърузалар, радиосуҳбатлар, аёллар учун кўргазмаларташкил қилишдан иборат эди. Улар учун ъъболаларга энг яхшибурчак жиҳозлаш” мусобақаси ҳам ўтказилган. Педагогикмаслаҳат берувчилар оилаларга боришган, болалар бурчаклариниташкил қилишган ва шу билан бирга, болаларни боғчаларгақабул қилиш тартиби ҳамда оилаларга тарбия масалалари бўйича маслаҳатлар бериб боришган.1933 — 1934 йилларда Ўзбекистонда 3840та колхоз майдончалари булиб, унда 127 мингтарбияланувчи қатнашган.1933 йил эса болалар боғчалари учун илк дастур лойиҳалариниишлаб чиқариш йили сифатида нишонланди. Русий забоиболалар боғчалари дастурлари асосида тузилган бу дастурларкейинчаликмаҳаллий шароитларни инобатгаолиб қайтатузилди. Таълим бирлашмаларининг методик фаолияти ягона марказтомонидан раҳбарликни амалга оширишга эҳтиёж сезганлиги сабабли, 1934 йилда Тошкент шаҳрида тузилган Республикатаълим методик хонаси шундай марказ вазифасини бажарди.Оммавий мактабгача тарбиянинг ривожланишида энг каттатўсиқлардан бири малакали кадрларнинг етишмаслиги булган.Қишлоқ аҳолисидан кадрлар тайёрлаш учун қисқа муддатли учойлик курслар ташкил қилинган. Бундан ташқари, ХХ асрнинг30-йилларидан бошлаб таълим мутахассисларини тайёрлашвазифаси педагогика ўқув юртлари зиммасига юкланди. 1930йилдан бошлаб Тошкентда фаолият юритувчи педагогика ўқувюрти 1936 йилга келиб 60 нафар мутахассис тайёрланди.1938 — 1939 йилларда республикада 927 та болалар боғчаси очилган бўлиб, уларда 36710 нафар бола тарбияланар эди.Майдончалар сони эса 4835 та бўлиб, 152000 нафар боланиқамраган эди. Шу билан бирга, бу вақтда ўқиш, иш ва ижтимоий фаолият билан банд бўлган оналар учун “Болалархоналари” ҳам ташкил қилинган эди. Шу йилларда таълимни яхшилаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилган: — жойларда методик ишларни ташкил қилиш; — жихозлар, ўқув қўлланмалари ва ўйингоҳларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш; 1 Қаранг: Эшонхўжаева О. О. Ўзбекистон ССРда таълимнинг ривожланиши. — Т.: Фан. 1990 й. 7-бет. — таълим масалаларига жамоатчилик ва аҳолинингэътиборини қаратиш (матбуотда нашр қилиш, ҳужжатларнитузиш) ва шу кабилар. Уруш йиллари Ўзбекистонга 200000 бола кўчирибкелтирилган ва натижада болалар боғчалари тармоғинингкенгайиши, уларда иш кунини узайтириш зарурати пайдо бўлган.Ўша йилларда мактабгача интернатлар ҳам ташкилқилинган. Улардаги тарбиянинг ўзига хослиги шундан иборатэдики, уларда ўз оиласи, яқинларини йўқотган болалартарбияланган. Бу ҳол педагогларда ҳар бир бола учун янадамасъулиятли ваэътиборли бўлишни тақозо этган.Урушдан кейинги даврда озиқ-овқат муаммолари туфайликучсизланган болалар учун соғломлаштириш чора-тадбирларикучайтирилди. Шу мақсадда республиканинг бир қаторшаҳарларида санатория типидаги боғчалар ташкил қилинди.Қишлоқ ҳудудида таълимнинг ривожланишига катта аҳамиятберилди. Бу қишлоқҳужалиги маҳсулотларини ишлаб чиқишдааёллар меҳнатидан фойдаланиш зарурати билан боғлиқ эди.1959 йилдан таълимнинг ягона тузилишини ташкил қили мақсадида икки турдаги таълим муассасалари битта болаларбоғчасига бирлаштирилди. Бу эса, уз навбатида, болаларнитарбиялаш жараёнининг фаоллашувига олиб келди.Ўрта махсус маълумотли мутахассисларни етказиб беришТошкент ва Марғилон педагогика билим юртлари заммасигаюкланган булиб, улар 1957 — 58 йилларда 517 нафар мут аассистайёрлашган. Методика ва тарбия ишларини яхшилаш мақсадидаТошкент, Самарканд, Бухоро, Наманган, Фарғона, Чирчиқметодик хоналари очилган. 1961 йилда Крри-Ниёзийномидаги Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистондаги таълим муаммолари борасида тадқиқот олиб, болалар боғчалари ва методика хоналарига ёрдамкўрсатувчи марказ очилди.Тошкентда 1966 йил 26 апрелда булиб утган зилзиланатижасида 225 та таълим муассасалари барбод бўлди. Бироқ қисқа вақт мобайнида бошқа республика қурувчилари ёрдамибилан бу муассасалар қайтатикланди.ХХ асрнинг 60 — 80 йилларида оммавий таълим қуйидаги йўналишларда амалга оширилган: — хужаликлараро таълим муассасаларининг иш тажрибасиниурганиш учун республика миқёсида анжуманлар ўтказиш; — колхозлар орасида “Энг яхши таълим муассасаси”совринлари учун мусобақалар ўтказиш; — юқумли касалликлардан азият чекувчи болалар учунмахсус муассасалар ташкил этиш; — болалар соғлигини сақлаш бўйича таълим муассасаларини ташкил қилиш; — мактабгача тарбия муассасалари учун тарбиячилар ватиббиёт ходимларини тайёрлаш; — республиканинг педагогик ва мусиқа ўқув юртлариникенг турдаги мутахассислар тайёрлаб беришга ўтказиш; — мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялашнинг ягонадастурини ишлаб чиқиш; — болаларнинг эстетик тарбиясига катта аҳамият бериш —қардош миллатларнинг санъат асарларидан фойдаланиш, болаларчизган расмлар кўргазмаларини уюштириш ва шу кабилар. Ўзбекистон мустақил давлат мақомини қулга киритиши билан жамиятнинг ижтимоий муаммолари янада кўпайди вакескинлашди. Бунинг сабаблари, биринчидан, сиёсий, маънавий,иқтисодиёт соҳасидаги устувор йўналишларнинг алмашиши,иккинчидан эса, бу даврда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда маълум қийинчиликларга дуч келиш ҳолатлари юзага келди.Бироқ демократия ва ошкоралик тамойиллари, аждодларнингбой тажрибаси ёрдамида давлат томонидан муҳтожларга реалижтимоий-педагогик ёрдам берилмокда, ижтимоий педагогика фанини ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмокда. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling