Савол ва топшириқлар:
1. Ижтимоий педагогиканинг асосий категориялари, деганданимани тушунасиз?
2. Ижтимоий педагогик фаолият” категориясининг мазмунва моҳиятини очиб беринг.
3. “Ижтимоий таълим” категориясининг мазмунини тўлиқёритиб беринг.
4. “Тарбия” ва "ижтимоий тарбия” тушунчаларинингфарқига изоҳ беринг.
5. Ижтимоий тарбиянинг мақсад ва вазифаларини баёнэтинг.
Адабиётлар:
1. Василькова Ю. В., Василькова Т. А. Социальная педагогика. —М.: Издат.центр «Академия», 2003.
2. Мудрик А. В. Социальная педагогика. — М.: Изд.центр«Академия», 2003.
3. Семенов В. Д. Взаимодействие школы и социальной среды. —М.: 1986.
4. Подласый И. П. Педагогика. Новый курс / В 2-х Кн. — М.:ВЛАДОС, 2001.
5. Тохтаходжаева М ва бошқалар. Педагогика. — Т.: Молияиқтисод, 2008
6-мавзу: Ижтимоий-педагогик фаолият .
Режа.
1. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий – педагогик фаолият.
2.Ижтимоий педагогиинг оила билан иш юритиши.
3.Ўзбекистонда кўп болали оилаларнинг минтақавийхусусиятлари.
4. Оилани ижтимоий-психологик қуллаб-қувватлаш.
Таянч тушунчалар: Оила,оилавий муносабатлар,репродуктив функция,никоҳдан ўтиш,гендер стериотиплар.
6.1. Оила билан олиб бориладиган ижтимоий – педагогик фаолият.Оила ва унинг узига хосликлари шундаки оила шахс тарбиясида, бошқа ижтимоий институглар билан таққослаганда, энг муҳим вазифаларни бажаради. Чунки айнан оилада индивидуал қобилиятлар, шахсий, касбий қизиқишлар, ахлоқий меъёрлар шаклланади. Оила омили инсонга бутун умри давомида таъсир этади. Ижтимоий жиҳатдан оила инсон турли ижтимоий мақомларни эгаллайдиган жамоа ҳисобланади. Оила инсоннинг ўз-ўзини белгилаб олишига, унинг ижтимоий-ижодий фаоллигини оширишига ёрдам беради. “Оилавий муносабатлар — олий қадрият” деб ҳисобланган бизнинг республикамизда оиланинг ижтимоий мақоми ниҳоятда баланд бўлиб, у ўз мавқеини ҳозиргача сакдаб келмоқда. Ўзбек оиласида зарурий тарбиявий омил ва кўникмалар авлодданавлодга ўтиб келмокда. Кўп болали ўзбек оилаларида патриархат тартибнинг сақланиш и оиладаги м уносабатларнинг барқарорлигини таъминлаган. Бироқ бугунги кунда оила инқирози кўпгина оилалар, шу жумладан, ўзбек оилаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Оила аъзолари сонининг қисқариши, авлодчарнинг узокугашуви муаммосининг кучайиши муносабати билан, оилавий муносабатларни шакллантириш масаласи борган сари муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормокда. Оила бугунги кунда юксак малакали психолог, ижтимоий педагоглар ёрдамига муҳтож бўлиб қолган. Оила икки йўналишда мавжуд бўлади: кичик ижтимоий гуруҳ сифатида ва ижтимоий институт сифатида. Биринчи ҳолатда, оила қариндошлик асосида тузилган ва бирга яшаш билан бирлаштирилган ҳамжамият бўлса, иккинчи ҳолатда эса,инсонларнинг кундалик ҳаёти кечадиган ижтимоийинститутдир.Жамиятда оила бир нечта функцияларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: |