Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти
Download 272.47 Kb.
|
ИЖ МОС МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
- 5-мавзу: Ижтимоий педагогика фан сифатида. Режа: 1. “Ижтимоий педагогика” тушунчасининг моҳияти. 2.Ижтимоий педагогик фаолият ва ижтимоий таълим.
- 3.Тарбия педагогиканинг асоси. Таянч тушунчалар
Савол ва топшириқлар:
1. Ўзбекистонда ижтимоий педагогика фани ривожланишинидаврларга бўлиб кўрсатинг. 2. Ўзбек маърифатпарварларининг ижтимоий-педагогикқарашлари нималардан иборат? 3. 1917 — 1940 йилларда ижтимоий-педагогик фаолиятнингасосий йўналишларини кўрсатиб беринг. 4. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда ижтимоийпедагогик фаолиятнинг асосини нималар ташкил этди? 5. Ўзбекистонда оммавий мактабгача таълим муассасаларинингташкил этилиши қайси меъзонларга асосланган? Адабиётлар: 1. Ўзбек педагогикаси антологияси/Тузувчи-муаллифлар:К. Ҳошимов, С. Очил. — Т.: Ўқитувчи, 1995 2. Ҳасанбоева. О ва бошқалар. Педагогика тарихи — Т.: Ўқитувчи, 2001 3. Юлдашев Д. Г Системы повышения квалификации педагогических работников. — Т.: Шарк, 1996. 4. К. Ҳошимов ва бошқалар. Педагогика тарихи. — Т: Ўқитувчи, 1996. 5. Ҳошимов К. Куни узайтирилган гурухдарда таълим тарбия назарияси ва методи — Т.: Шарқ, 2007. 5-мавзу: Ижтимоий педагогика фан сифатида. Режа: 1.“Ижтимоий педагогика” тушунчасининг моҳияти. 2.Ижтимоий педагогик фаолият ва ижтимоий таълим. 3.Тарбия педагогиканинг асоси. Таянч тушунчалар:Ижтимоий педагогика,ижтимоий таълим, ижтимоий тарбия,педагогик категориялар. 1“Ижтимоий педагогика” тушунчасининг моҳияти.Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги таърифи бир қатор баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, қар қандайфан билим соҳаси сифатида назария ва амалиётнинг бирлиги сифатида фаолият юритади. Бу икки соҳа доимо бир-бирини тулдириб боради ва воқеликнинг мукаммаллашувига ўзтаъсирини кўрсатади. Демак, биз ижтимоий педагогикани ҳамфан ва амалий фаолиятининг соҳаси сифатида ўрганишимиз лозим. Бундан ташқари, ижтимоий педагогика кўпгина бошқафанлар (фалсафа, математика, биология) каби ўқув фани булиб ҳам хизмат қилиши мумкин.Ўзбекистон тарихий педагогик анъаналарга эга давлатдир. Шарқ мутафаккирлари ва диний арбобларининг асарларида ижтимоий педагогика фанининг ривожланишига асос бўладигангоялар мавжуддир. ХИХ аерда ўзбек маърифатпарварлари, ХХ асрдаги новатор педагогларининг ижтимоий тарбия соҳасидагифаолияти ижтимоий педагогика учун бой манба ҳисобланади.Бироқ маълум бир даврда ижтимоий педагогиканинг МДҲҳудудидаги тадрижий ривожланиши тўхтатиб қўйилди.Ижтимоий педагогиканинг тикланиши фақатгина ХХ асрнинг90-йилларидан бошланади. Унинг қайта “тугилиши” ижтимоийпедагогларни ҳозирги шароитдаги амалий фаолиятларидаижтимоий педагогика фани ютукдаридан фойдаланиш зарурати тугилгани билан изоҳланади. Бу ерда давлат ва жамият фаолиятюритишининг янги тамойиллари: бозор иқтисодиёти, рақобат,бюджетдан пул ажратишни кўпайтириш ёки камайтириш,иқтисодий ҳолатнингбеқарорлиги кабилар назарда тутилмоқда.Шу билан бирга, ижтимоий ҳаётни демократиялаштириш, жаҳон ҳамжамиятига аъзо бўлиш аҳолининг кам таъминланганқатламларига эътиборни янада кучайтиришни талаб қилади.Бироқ, ижтимоий педагогика соҳасидаги мавжуд назария ваамалиётнинг тизимлаштирилмаганлиги бу икки соҳа бирбиридан алоҳида равишда ривожланишига сабаб бўлди ваижтимоий педагогиканинг фан сифатида шаклланишига уз таъсирини курсатди. Натижада, бугунги кунда илмнинг бусоҳасини тўлиққамраб олувчи таърифни бариш анча мураккабҳисобланади.Россиялик қатор олимлар ижтимоий педагогикага таъриф беришга ҳаракат қилганлар. Масалан, Ю. В. Василькова бу фанни “алоҳида шахс ёки гуруҳни тарбиялаш, ўқитишназарияси ва амалиётидир”деб таъкидлайди.А.В.Мудрикнингфикрича, “Ижтимоий педагогика — барча ёш ва ижтимоий гуруҳлар ижтимоий тарбиясини ўрганувчипедагогика ”дир.Б. Д. Семенов Ижтимоий педагогика ёки муҳитпедагогикасини “Маълум ютукдарни бирлаштирувчи ва уларни ижтимоий тарбия жараёнида деб ҳисоблайди амалга оширадиган фан”,-И.П.Подласийнинг “Педагогика" дарслигида қуйидагича таъриф мавжуд: “Ижтимоий педагогика - ижтимоий муҳитнингшахсни шакллантиришга ва ижтимоий тарбия муаммоларигатаъсири қонуниятларини ўрганувчи фандир”.М. А. Галагузова ижтимоий педагогикага унинг объекти вапредметини аниқлаш орқали таъриф бермоқчи бўлган.Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги моҳиятини аниқпаш учун “фан” тушунчасининг ўзи объектив билимларнитизимлаштириш ва ишлаб чиқишга қаратилган фаолиятэканлигини таъкидлаш лозим. Тушунчанинг илмий-мазмунийжиҳатини ўрганиш “ижтимоий педагогика” атамасига эътибор қаратишни талаб қилади. У икки соқадан иборат бўлиб,“Педагогика” ва “Социология” фанлари маъносинингинтеграциясидан (бирлашувидан) вужудга келган. Бу бирлашув“ижтимоий педагогик фаолият”, “ижтимоий таълим” ва“ижтимоий тарбия”ни киритганлар. Download 272.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling