Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


ХИХ — ХХ аср маърифатпарвар шоирларинииг ижтимоийпедагогик қарашлари


Download 272.47 Kb.
bet33/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

4.2.ХИХ — ХХ аср маърифатпарвар шоирларинииг ижтимоийпедагогик қарашлари.
Энг аввало, маърифатпарварпедагогларнинг ижтимоий-педагогик қарашларининг амалийақамияти биринчи ўринга кенгоммани маърифатли килиш ватаълим масалаларини қўшиболиб борганликларидадир. Улартаълимнинг асосий вазифасини ахлоқий мукаммаллашувда вамеҳнатга ўргатишда, деб билганлар.Деҳқон оиласидан чиққан педагог, маърифатпарвар шоирСаидаҳмад Сиддиқийнинг (1864-1927) қарашлари ўзининг узоқни кўра олиши ва юксак заковати билан ажралиб турган.Олим Халвон қишлоғи ҳовлисида деҳқон ва хунармандпар учунилк мактабни очган. 1914 йилда эса китоб, дарслик ва ўқувқўлланмалари билан савдо қилувчи дўкон очган. Кейинчалик Сиддиқий яна бир нечта қишлоқ мактаблари ташкил этиб,уларда ўзбек, тожик, рус болаларига таълим-тарбия берган.Табиатшунослик ва география дарслари эса табиат қўйнидаўтказилган.Маърифатпарвар ва демократик ғоялар ХИХ асрнинг охири —ХХ аср бошларида юқори чўққига кўтарилди. Ўрта аср ғоялари:зоқидлик, догматизм, схоластикага қарши чиқиб, ўзбекмаърифатпарварлари янги таълим мақсадлари, идеаллари ватамойилларини ҳар томонлама тарбиялашга асосланган (акушй,ахлоқий, жисмоний, меҳнат) дунёвий, ўғил болалар ва қизларучун бир хил, инсонийлик, демократия, ватанпарварликруҳидаги тарбияни илгари сурдилар ва асослаб бердилар.Ўзбекистондаги демократик педагогик ғоянингтараққийпарвар йўналишининг йирик вакилларидан бириАбдулла Авлонийдир (1878 — 1934). У Шарқ тиллари ваадабиётини ёшлигида чуқур ўрганиб, мумтоз ўзбек адабиёти
таъсирида шеърлар ёзган. Узоқ вақт мобайнида Тошкентмактабларининг бири болаларга таълим берган.Авлонийнинг ўзбек педагогикасига қушган ҳиссаси шуки, у "илк маротабатарбия олдига ижтимоий вазифаларни қўя олган.Бу шоир вапедагогнинг катта жасорати уз асарларида шахс ривожланишидатарбиянинг ҳал кдлувчи ролини эътироф этилиши бўлди.Унингфикрича, тарбия ижтимоий мақсадларни кўзлаши керак.Авлоний “янги киши” тушунчасини шахсий эмас, балкиижтимоий манфаатлардан келиб чиқувчи жамоат арбобисифатида таърифлайди. Авлонийнинг фикрича, тарбиянинг муваффақияти оила, ота-оналар ва педагогларнинг шахсийнамунавий роли билан белгиланади. Авлоний энг муҳимижтимоий хусусият, деб мустақиллик, ташаббускорлик ваамалий тажрибани эътироф этган.Ўзбек маърифатпарварларининг ёркдн вакили булган Авлоний “тўғри” ғояларни кенгайтириб ва “нотўғри” ғояларнибартараф қилибгина ёвузликни йўқотиш мумкинлигига ишонган.Шунинг учун тарбия мавзуси маърифат нашри бўлмиш“Шуҳрат” газетасида кенг ёритилган.Мустамлакачилик шароитларида Туркистонда матбуотчекланган ўқувчиларига эга эди. Бу ҳолатда драматургия маърифий ғояларни татбиқ қилишнинг энг самарали воситасибўлган. Театр Абдулла Авлоний учун одамларни тарбиялаш,бирлаштириш воситаси бўлиб хизмат қилган. У 1913 йилдаТошкентда “Турон” номли театр труппасини ташкил этди.Труппанинг мақсад-вазифалари Тошкентдаги “Турон” драматиксанъат жамиятининг “Низоми”да “...саҳнага нисбатан муҳаббатва жиддий муносабат туғдириш, халқучун спектакллар ташкилкилиш”, деб белгиланган эди. Бу мақсадга эришиш учун жамият кечалар, концертлар,спектакллар ва бошқа оммавий чикдшлар, клуб ва мусиқакурслари, кутубхона ва кдроатхона ташкил кдлишга, бошлангичмактаблар очишга, таълимни ўрта ва олий ўқув юртларида давомэттириш учун стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлган.Шунингдек, у мавжуд ҳайрия ва таълим муассасалари га моддийёрдам кўрсатиши мумкин эди. 1.Авлоний маърифий ғояларини нафақат ўз ижодида илгарисурган. У томонидан 1908 йилда камбағаллар учун мактаб очилганва у ерда она тилиниўқитишнинг янги усуллари қўлланилган.Педагогик фаолият билан сермақсул шуғулланишни кандақилмай, у дарслик ва қўлланмалар ёза бошлаган. Амалийбилимларни энг керакли ва фойдали деб ҳисоблаганлиги учунАвлоний таълим-тарбия тизимини кундалик ҳаётгаяқинлаштиришга ҳаракат қилган бўлиб, бу олимнинг “Биринчи муаллимъъ, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”дарсликларида уз аксини топган.Авлонийдан сўнг маърифат ва дунёвий билимларнинг фаолтарғиботчиси Мискин эди. Мискиннинг таълимий ва маърифийқарашлари ижтимоий-сиёсий моҳиятга эга бўлиб, у ўзбекилғор педагогик ғояларининг ривожига катта ҳисса қўшган.Мискин таълим жараёнини ёш авлодни халққа хизмат қилишучун тарбиялаш керак, деб тушунган ва ўз қарашлариниривожлантирган. Мискин ва бошқа ўзбек маърифатпарварларининг интилишлари тарбиянинг ижтимоий жиҳатиниоширишга, ижтимоий тарбияни кенгайтиришга, инсоннингтурли ижтимоий муносабатларга кириши, бошқа давлатлар ва халкугар ҳаётини ўрганишга қаратилган эди.Бироқ бу ижтимоий хусусиятлар билан бирга ўзбекмаърифатпарварлари ХИХ аср иккинчи ярмида ўз қарашларинингтизимли эмаслиги билан, мустамлака тузумга қарши курашгатайёр булган мустаҳкам дастурларининг йўқлиги билан ажралибтурардилар. Дунёқдрашларининг чекланганлиги ва турли қарамақаршиликларга учраганлигига қарамай, улар Ўзбекистондаижтимоий педагогикага оид илғор ғояларнинг ривожига каттаҳисса қўшдилар.ХХ аср бошидаги ўзбек педагогик ғоясини уч асосиййўналишга ажратиш мумкин:
— кўпроқ ҳукмронлик қилувчи ўрта аср феодал клерикал йўналиши;
— пайдо бўлаётган миллий буржуа йўналиши (жадидчилик).Унинг вакиллари бу даврда феодал клерикал мактабга қаршичиқиб, ўзларининг “усули жадид” мактабларининг педагогикталабларини илгари сурганлар;
— демократик тараққийпарвар йўналиш.Демократикпедагогика ўрта аср мактабларини ватарбиясини танқид қилган,инкор этган ва унга қарши янги, илғор ғояларни илгари сурган.ХХ аср бошида Ўзбекистонда демократик педагогиканинг энгйирик вакили Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889 — 1929) эди.Ҳамза ХХ аср бошида ўзбек халқи маданий ҳаёти ва маърифийҳаракатининг энг йирик намояндаси бўлган. Унинг номи биланЎзбекистон тарихининг бутун бир даври боғлиқ. У ўз асарларидаўзбек халқи педагогик ғояси ривожининг энг яхши ютукугаринижамлаб ҳамда чет эл ижтимоий-маърифий ғояларига таяниб,таълим-тарбиянинг энг глобал муаммоларини кўтара олган.Қўқонда миллий мактабнинг яратилиши, кейинроқ эсаФарғона, Марғилон ва Тошкентда шундай мактабларнингяратилиши бу ажойиб педагог ва жамоат арбобининг жасоратли қадами бўлди. Бу мактабларда таълим-тарбия ишларининг йўлгақўйилиши шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва ижтимоийфаоллашуви учун шароитлар яратишга йўналтирилган эди.Ҳамзанинг педагогик фаолиятининг ижтимоий тавсифитарбиянинг барча турлари (эстетик, акушй, жисмоний, ахлоқий,меҳнат), муомала ва атрофдагилар билан ўзаро муносабатмалакаларини ривожлантириш жараёнида, тарбияланувчиларнинг турли ҳаётий, маданий ва ақлий даражалариниоширишлари учун имкониятлар яратишга асосланади. 1911 йилда Ҳамза ўзининг янги усул мактабини очди ваУнда ўқув жараёнини ташкил этишни тубдан ислоҳ қилди.Бироқ унинг педагогик фаолиятидаги энг асосий ҳодиса 1914йилда етимлар ва кам таъминланган болалар учун “Доруложизин” номли мактабнинг очилиши бўлди. Унда болалар бепултаълим олганлар ҳамда китоб, дафтар, қалам ва бошқа ўқувқуроллари билан таъминланганлар. Бироқ Ҳамзанингмактабларни ислоҳқилиш ва демократиялаштириш учун қилганҳаракатлари мусулмон руҳонийлари ва чор ҳукуматининг кескиннорозилигига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида “Дорул ожизин”ёпилди ва Ҳамза чор полицияси назоратига олинди. Ҳамза таълимнинг моҳиятини озодликка эришиши учунасосий қуроламда фаол ижодий шахсни тарбиялашдаги восита, деб ҳисоблади. Унинг қарашлари илғор узбек педагогик ғоясинингривожланишида катга қадам эди. Инсонни реалликдан ажратувчива уни шукроналик руҳида тарбияловчи ҳукмрон схоластиктарбиядан фарьуш ўлароқ, Ҳамза Ҳакимзода таълим моқиятига янги қарашларни киритди. Таълим жараёнини ёш авлодни халққахизмат қилиш руҳида тарбиялаш, деб тушунди. Шоир тарбиянингасосий вазифаси — ёшларни жамоат фаолиятига таёрлаш, деббилган. Ҳамза ёшлар ўз Ватани ва халқи олдидаги маъсулиятларини тушуниши кераклигини кўп марта таъкидлади.Ҳамза тарбияга энг кучли таъсир қилувчи омилларга муҳитва оилани киритган. Гудакнинг келажаги, ундаги ҳисларнинг,дунёқарашнинг ривожи ва бошқа ижтимоий психологиквазифалар уни ўраб турган атроф-муҳит ва турмуш тарзи габоғлиқдир. Оиланинг бола тарбиясидаги ўрни болани жамиятдаўзаро мулоқотга киришувчан кдлиб тарбиялашдан иборатдир.Ҳамза тарбияда онанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди,чунки у болалар билан психологик, руҳий ва биологик жиҳатданэнг кўп боғланган шахсдир. У болаларни эътиборсиз ёки нотугритарбиялайдиган ота-оналарни қоралайди.Ҳамза таълим-тарбияда туб ўзгаришларни амалга оширишучун бир қатор янги дарсликларни узбек тилида яратди: узбекалифбосини урганиш учун “Енгил адабиёт”, ўқиш учун “Ўкдшкитоби”, адабиётдан “Кдроат китоби”. Ҳамзанинг китобларитаълим олувчилар томонидан катга қизикдш билан ўқилган ватез ўэлаштирилган. Ҳамзанинг барча китоблари ўзбек боласинингэркин ўқиши учун қулай ҳисобланган.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling