Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet41/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Психотерапевтик функция. Бу функция оилада барча оилааъзолари ўзини кулай сезиши лозимлигида намоён булади.Психологлар, социологлар, педагогларнинг кузатишларига кўра,инсон кучлари оила шароитида жадал тикланар экан.
6.3.Ўзбекистонда кўп болали оилаларнинг минтақавий хусусиятлари.Ўзбекистонда юқори туғилиш даражаси қуиидаги минтақавий омиллар билан изоҳланади:
— инсон организмига геофафик ва ик^им шароитларининг таъсири, аёлларда ҳомила даврининг узунлиги;
— эрта никоҳдан ўтиш анъанаси;
— ижтимоий омиллар;
— аёлнинг жамият ва оиладаги ўрни.
Ҳ озирги кунгача, оилавий тарбия амалиётидакупболалиликнинг ижобий ва салбий хусусиятлари борасидабаҳслар олиб борилмоқца. Сабаби, муаммонинг аҳамиятли эканлигига қарамай, бу масала ҳали етарли даражадаўрганилмаган.Кўп болали оила катталар ва болалардан иборат узига хосжамоадир. Унда шахснинг ижтимоийлашуви учун қулайшароитлар яратилади. Бундай оилада тарбия жараёнини ташкилэтиш муаммоси билан шуғулланувчи олимлар ҳам турлиқарашларга эгадир. Уларнинг баъзилари кўп болали оилада болажамоа муносабатлари орқали тажриба тўплайди, дейишади,чунки куп болали оила тарбия учун кулай шароитлар яратадива ота-оналарнинг болалари ҳақида қайғуришлари тенгтақсимланган булади. Бошқа тадқиқотчилар эса, аксинча, кўпболали оилада бола ҳар томонлама етарли ривожаанмайди, дебқисоблашади.Агар оилавий тарбия бола индивидуаллигини аниқлаш ваунинг қобилиятларини ривожлантириш керак, деган қоидадан келиб чиқсак, бунинг учун оила ниҳоятда ривожланган бўлишикераклигига амин бўламиз.Куп болали оилада индивидуал ёндашув бўладими? Бу ерда тарбия жараёнининг куп тамонламалилиги ва стандартлашуви рўй бермайдими?Индивидуал ёндашув учун, аввало, психологик ва педагогик билимлар, шунингдек, тарбия жараёнида болаларни кузатишучун махсус вақт ва психологик таҳлил ўтказиш керак.Баъзи тарбиявий омиллар узбек оиласида, хусусан, купболали узбек оиласида уй хўжалигини юритиш билан боғлиқ.Кўпчилик узбек оилаларида уй ишларини қиз болаларбажаришади, ўғил болалар эса бу вазифалардан деярли озод қилинганлар. Бу ҳолат кейинчалик ўғил бола характеридаоиладаги муомаласига халақит берувчи одатларни юзагакелтириши мумкин.Айниқса гендер стериотипларини юзага келтиради. Баъзан болалар уй юмушларига хаддан ортиқ вақт ажратишади.Бу ҳам уларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатишимумкин. Баъзи ўзбек оилаларида ота-оналар болаларинингўқиш ига беф арқ бўлиш ади, уларга уйга берилган топшириқларни бажаришда амалий ёрдам беришмайди. Ўзбекоилаларида бола уй вазифаларини кечқурун барча оила аъзоларитўпланишганда қилиш одат бўлган. Бу вазиятда кўпгиначалғитувчи омиллар ҳам пайдо бўлади: телевизор кўриш, оила аъзоларининг ўзаро суҳбатлашиши, уй юмушларини бажаришва ҳ.к. Кўпгина оилаларда болаларнинг ўқиши учун шароитлармавжуд, бироқ улар қар доим ҳам яхши жиҳозланган бўлавермайди. Бу борада аксарият ота-оналар педагогикмаслаҳатларга эҳтгиёж сезадилар. Шундай ҳолларда ота-оналарниболаларга ёрдам беришнинг аниқ усуллари билан таништиришлозим.Ўзбек оилаларидаги йигит-қизларнинг ижтимоий мослашувига халақит берувчи омилларга қизларни кўпинчафақат оилавий ҳаёт учун, йигитларни эса меҳнат, касб учунтайёрлашни киритишимиз мумкин. Аёл кишидан малакавий вакасбий фаолликни, эркак кишидан эса ўз хизмат ва оилавий мажбуриятларни бажаришни талаб қилувчи, ҳозирги кунда бу анъаналарнинг сақланиб қолиши замонавий ижтимоийталабларга зид келувчи ҳодисадир. Бу ҳодиса ижтимоий тарбиява оилавий тарбия ўртасида келишмовчиликлар борлигидан далолат беради. Бундай салбий омилларнинг таъсиринибартараф этиш оилани шахс ижтимоийлашувининг асосийомили сифатида мукаммаллаштиришни талаб қилади. Бу масаланинг муҳимлиги “Кадрлартайёрлаш миллий дастури ”даилгари сурилган бўлиб, таълим-тарбия жараёни талаблари болалартарбиясига нафақат мактабга, балки оилага ҳам ўз талаблариниқўйганлиги билан катта аҳамиятга эга бўлмоқда.Шу билан бирга, бир қатор ўзбек педагог-олимлари айнанкўп болали оилаларда болалар тарбияси учун қулай шароитлармавжуд, деб ҳисоблашади. Аввало, кўп болали оила педагогикмуносабатга киришиш учун кулай булган ёш хусусиятларигаэга. Бир нечта бола мавжуд бўлганида ота-оналарнинг ғамхўрлигиҳам улар орасида тенг тақсимланади. Катта оилада бола ёшлигиданоқ жамоавий муносабатларга киришади. Катта вакичик болалар ўртасида турли ўзаро муносабатлар шаклланади.Купгина ота-оналар куп болали оилаларда болаларни тарбиялашосон, чунки бунда катта фарзандлар ёрдам беришади, дейишади.Кўп болали оилалардаги тарбиянинг энг муҳим омиллари:муомала муҳити, биргаликдаги меҳнат, жамоавий ташаббус,ота-оналарнинг талабчанлиги, болалар ёшини инобатга олиш қисобланади. Бундай оилалар ф арзандлари ахлоқий хислатларининг шаклланганлиги меҳнатсеварл иги ,меҳрибонлиги, тўғрисўзлиги, мустақиллиги, ишбилармонлиги билан ажралиб туришади. Катта оилада мустаҳкам ва табиийболалар жамоаси шаклланиб, унда бу жамоа аъзолари биргаликдағамхўрлик кўрсатишади, оиланинг бошқа аъзолари олдидамасъулиятли эканликларини ҳис этишади.Шундай қилиб, ўзбек оиласининг кўп болалилик омилибола тарбиясига, умуман олганда, ижобий таъсир кўрсатади.Оиланинг ижтимоий мақоми. О иланинг ж амиятдамослашувининг кўрсаткичи унинг ижтимоий мақоми, яъниоиланинг бугунги кундаги ҳолати ҳисобланади. Оила мақоми оила аъзоларининг индивидуал тавсифлари мажмуасиданшаклланади. Оиланинг тўртта ижтимоий мақоми мавжуддир.Улар: ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-руҳий, ижтимоиймаданий ҳамда вазиятли-ролли мақомлардир.Ижтимоий-иқтисодий мақом оиланинг моддий ҳолатинибелгилайди. Бу оила даромадлари, яшаш кўрсаткичларини ўз ичига олувчи моддий таъминланганликдир. Даромадлар юқори,ўрта ва паст булиши мумкин.Юқори даромад ва яшаш шароитлари даражаси нафақатмаиший эҳтиёжларни қондириш имкониятини беради, балкибошқа хизматлардан фойдаланишга ҳам замин яратади.Ўрта даромад ва яшаш шароитлари, минимал ижтимоийэҳтиёжларни қондириш билан бир қаторда, дам олиш,кушимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланишга ҳам замин яратади.Паст даромад ва яшаш шароитлари даражаси белгиланганмеъёрларлардан паст, овқат, кийим-кечак, яшаш жойи тўловикаби масалаларда ҳам муаммо чиқиб туради.Психологик мақом — бу оиладаги психологик икушм. Яхши иқлим эмоционал яқинлик, ҳамкорлик, тенг ҳуқуғушлик билантавсифланади. Ёмон, нохуш иқлим эса низо-жанжалларкўплигида, эмоционал ноқулайликларда намоён булади.Ижтимоий-маданий мақом — таълим даражаси, юриш-туришмаданияти, анъналарни сакдаб қолиш ва ўтказиш вазифаси,қизиқишларнинг кенг доираси, ривожланган маънавий эҳтиёжлар, дам олиш ва маиший ҳаётнинг биргаликдагишакллари билан тавсифланади.Оиланинг ижтимоий мослашуви бўйича тадқиқот ўтказишучун ижтимоий педагогика ва унинг хусусиятларини билиш,уларга баҳо бериш лозим. А. Қ. Мунавваровнинг фикрича,оиланинг тарбиявий функциясининг даражаси унинг учун йўналишда бўлувчи тузилмасига боғлиқ.Бу йуналишлар демографик: куп болалилик, кам болалилик,икки ёки уч авлоднинг биргаликда яшаши, ота-оналарнинг иккаласининг ҳам булиши, оила аъзоларининг таълимолганликлари даражаси, болаларни тарбиялашда вазифаларни тақсимлаш, оила тарбиясининг узига хослиги, шунингдек,оиланинг миллий хусусиятларини уз ичига олади.Оила типологияси ижтимоий мослашув даражаси бўйича фарққилувчи тўртта категория асосида шаклланади:Тинч, бахтли оилалар уз вазифаларини муваффақиятлиамалга оширадилар, ўз болаларининг эҳтиёжларига тез кўникадилар. Муаммо пайдо бўлиб қолса, уларга бир карраёрдам кўрсатиш кифоя.Хавфи бор оилаларда адаптатив қобилиятлар бирмунчапастроқ. Улар болатарбиясини қийинчилик билан эплайдиларва ижтимоий педагог ёрдами ҳдмда назоратига эҳтиёж сезадилар.Нотинч оилалар ҳаётий фаолиятнинг бирор-бир соҳасида пастижтимоий мақомга эга бўлиб, улар ўзларига юклатилганвазифаларни бажара олмайдилар. Бундай оилаларнинг адаптативимкониятлари паст бўлиб, уларда бола тарбияси жараёни катга қийинчиликлар билан секин кечади. Бу оила тури учунижтимоий педагогнинг фаол ёрдами зарур. Муаммоларихарактеридан келиб чиқиб, педагог уларга педагогик ёки психологик ёрдамлар кўрсатади.Асоциал оилалар тубдан ислоҳ қилиниши лозим. Бу оилалардаота-оналар ғайриахлоқий ва ғайриҳуқуқий ҳаёт тарзини олиббориш ади, яшаш шароитлари оддий тозалик-гигиеникталабларга жавоб бермайди. Болалар тарбияси билан, албатта,ҳеч ким шуғулланмайди, болалар назоратсиз қолиб кетишади,ривожланишда ортда қолишади. Ижтимоий педагог бу оилаларбилан ишлаганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари биланяқин ҳамкорлик асосида иш юритиши зарур.Ижтимоий педагогиинг оила билан иш юритиши. Ижтимоийпедагог фаолияти оилани ўрганишдан бошланади. Оиладагимуносабатларни ўрганиш педагогга оилада боланинг ҳолатини тасаввур қилиш имконини беради. Оилани ўргангандан кейин,ижтимоий педагог олдида оилада янги муносабатларни ўрнатишвазифаси туради. Бу муаммони оилани турли клублар,маслаҳатлар, маиший бирлашмалар, боғ, томорқадаги ишларга жалб қилиш йўли билан ҳал иш мумкин.Боланинг оилада тутган ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлгандансўнг, ижтимоий педагог оила билан биргаликда у учунреабилитацион дастур вариантларини ишлаб чиқадиР,Ижтимоий педагог томонидан “оила харитаси”ни тузиш ҳаммумкин. Унда оиланинг ҳар бир аъзосининг тавсифи, туғилгансанаси берилади. Шунингдек, оила мақоми, яшаш шароитлари, қўш ничилик, оиланинг диний ва миллий мансублиги аниқланади. “Харита”нинг иловасида “оилада бола тарбияси ни урганиш” деб номланган қисм ҳам мавжуд бўлиб, унда ота-оналар бола билан қанча ва қандай вақт ўтказишади, уларнинг умумий ишлари нималардан иборатлилиги, ота-оналар уз фарзандлари ҳақида нималар билишлари ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топади. Масалан, бола нимага қизиқади, нималарни ўқийди, кимлар билан дўстлашган, унинг соғлиги қанақа ва ш.к. Шунингдек, бу жараёнда болаларнинг ҳам ота-оналари ҳақида нима билишларини аниклаш жуда муҳимдир.Бундан ташқари, ижтимоий педагог оиладаги барчамуносабатлар катталарнинг ўзаро муносабати, катталар ваболалар ўртасидаги муносабатларни инобатга олиши муҳимҳисобланади. Оилада ҳамкорлик мавжудми ёки барчамуносабатлар катталарнинг буйруғи асосида қуриладими?Агарбола биринчи синфга қатнай бошласа, ижтимоий педагогболанинг ҳолатини, кимга қандай мурожаат қилиши, унганима ёқиш-ёқмаслигини аникдаши лозим. Ижтимоий педагог,биринчи навбатда, муваффақиятсиз оилалар билан тўқнашкелади. Буларга бола доимий ота-оналар жанжалларидаяшайдиган, ота-онаси гиёҳванд булган оилалар киради.Замонавий шароитлар маваффақиятсиз оилалар қаторига ишсизоилаларни ҳам киритиб қўйди. Ижтимоий педагог оиланингтурли муаммолари (касал болалар, ногиронлар, ўқншниқоқламайдиган бол алар , наф ақахўрлар, қариялар,фоҳишабозлик, гиёқвандлик, дайди болалар, ота-оналарнингажралишлари) билан дуч келади. Ш убҳасиз, ижтимоий педагогнинг оиладаги биринчи вазифаси — инқирозливазиятларни ҳал қилиш.Ижтимоий педагог оила билан иш юритишда қуйидагиасосий ролларни бажаради:Маслаҳатчи — оилага ота-оналар ва болаларнинг ўзаротаъсирининг муҳимлиги ҳақида гапириб беради, бола тарбиясибўйича педагогик маслаҳатлар беради.Консультант — оила қонунчилиги масаласи бўйича маслаҳатберади, мавжуд тарбия методларини маълум қилади, оиладаболанинг меъёрда ўсиши ва ривожланиши учун заруршароитларни яратиш усулларини тушунтириб беради.Ҳимоячи — бола ота-оналари томонидан (гиёҳванд, ароқхўр,болаларга ёмон муносабат) тўлиқ дегратацияга дуч келганда,болани ҳимоя қилади.Ижтимоий педагогнинг оиладаги асосий фаолиятини ижтимоий педагогик ёрдам ташкил қилиб, бу ёрдам таълимий,психологик ва воситачилик кўринишларида намоён бўлади.Педагогик ёрдамнинг таркнбига ижтимоий-педагогик фаолиятнинг икки йўналиши киради: таълим олишда ва тарбияолишда ёрдам кўрсатиш.Таълим олишда ёрдам кўрсатиш деганда оилада вужудгакелаётган муаммоларни бартараф этиш ва ота-оналарнингпедагогик маданиятини шакллантиришга қаратилган фаолияттушунилади.Ижтимоий-педагогик фаолият қуйидаги масалалар бўйича ота-оналарни ҳар томонлама ўрганишни кўзда тутади:
— ота-оналарнинг бўлажак фарзандларини тарбиялашлари учун педагогик ва ижтимоий-биологик тайёргарлиги;
— болаларда тенгдошларига нисбатан адекват муносабатни шакллантиришда ота-онанинг ўрни;
— бола тарбиясида шахсий намуна ва “ота-она” ижтимоий
мақомининг аҳамияти;
—оилада турли авлодларнинг ўзаро муносабати;
— оилада болаларга педагогик ва психологик таъсир қилишусуллари, болалар ва катталар орасида ижобий муносабатларнинг шакллан ганл иги

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling