Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қЎҚон давлат педагогика институти


Download 272.47 Kb.
bet65/67
Sana01.04.2023
Hajmi272.47 Kb.
#1318386
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
ИЖ МОС МАЖМУА

Савол ва топшириқлар:
1. Оиланинг бугунги кундаги муаммолари ҳақида нималарни биласиз?.
2. Демократик жамиятда оиланинг вазифалари нималардан иборат?
3. Оила мақоми тушунчаси ва унинг даражаларини айтиб беринг?
4. Ижтимоий педагогнинг асоциал оила билан олиб борадиган фаолиятини тавсифланг.
5. Оилага педагогик ёрдам кўрсатишнинг асосий шаклларига қайсилар киради?
Адабиётлар:
1. Абдурауф Фитрат. Оила ёки уни бошқариш тартиблари. —Т: Маънавият, 2000.
2. Мунавваров А. Қ. Оила педагогикаси. — Т.: Ўқитувчи; 1996.
3. Мусурмонова О. Маънавий кддриятлар ва ёшлар тарбияси. —Т.: Ўқитувчи, 1996.
4. Мусурмонова О. Оила маънавияти. Миллий ғурур. Т.:Ўқитувчи, 1999.
5. Ҳасанбоева О. ва бошқалар. Оила педагогикаси. — Т Алоқачи, 2006.
6. Саиднозарова Ф. Ўзбек оиласи: ижтимоий ва маънавий қадриятлар. — Т.: Юрист-м — Т.: Юрист-медиа маркази, 2007.

15 мавзу: Ўзбекистон республикаси шароитида ижтимоий педагогиканинг иши хусусиятлар.
Режа:
1.Ижтимоий педагогика зарурат сифатида.
2. Ижтимоий педагогика фанининг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети.
3. Хорижда ва Ўзбекистонда ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи.
4. Ўзбек халқ педагогикаси ва ислом таълимотида ижтимоий -педагогик ғоялар.


Таянч тушунчалар:ижтимоий педагогика,фан,мақсад ,вазифа,объект,предмет, зарурат.

Келажакда Ўзбекистонни юксак даражада тараққий этган иқтисоди билангина эмас, балкибилимдон, маънавий жиҳатдан етук фарзандлари билан ҳам жаҳонни қойил қилиш лозим.Комил инсон – етук шахснинг шаклланишида Кадрлар тайѐрлашнинг миллий модели ва дастури хал қилувчи роль ўйнайди. Миллий модель ва дастур мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ўз Ватанига фидокор,истиқлол ва демократия ғояларига садокатли шахсни шакллантиришга хизмат қилади. Ижтимоий –сиѐсий ҳаѐтда онгли равишда қатнашадиган, ижтимоий жараѐнларга фаол таъсир кўрсатадиган. Ўзмамлакатни тақдири учун маъсул бўлган шахсни тарбиялаш – Кадрларни тайѐрлаш миллийдастурининг бош мақсадларидан биридир.Милий истиклол ғояси, ўз моҳиятига кўра, халқимизнинг асосий мақсадларини ифодаэтадиган, унинг ўтмиши билан келажагини боғлайдиган, унинг асрий орзу – умидларига етишишгахизмат қиладиган ғоялар тизимидир.Миллий истиклол ғояси:Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, миллий ва умуминсоний қадриятларга,демократия принципларига асосланади;


Халқнинг асрлар давомида шаклланиб келган юксак маънавиятини, унинг анъаналари ваодатларини, буюк аждодларимизнинг умрбоқий меросини ўз ичига олади;Эзгулик, адолат ва хақикат, озодлик ва мустақиллик ғояларини, халқ ишончи ваэътиқодини ифодалайди;
Ватанни гуллаб – яшнашига, Ватанда тинчлик таъминланишига, халқ фаровонлигиоширишга хизмат қилади;
Жамиятнинг ҳамма аъзоларини, барча аҳоли қатламларини миллий ғоя – Ўзбекистоннинг буюк келажаги мақсадларига эришишга сафарбар қилади;Миллатидан, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқарода миллий ифтиҳор ва қадр –қиммат туйғуларини, Ватанга муҳаббатни, ўзаро ҳурматни, мустақиллик ғояси ва демократиягасадоқатни тарбиялаши керак; Маърифатпарварлик орқали жамоатчилик онгида тараққиѐт, эрк ва миллий истиқлолғояларини шакллантиради.Миллий истиқлол ғояси – ҳар бир ватандошимиз, унинг оиласи, бутун жамият учун Ватанолдидаги бурч ва масъулиятини бажаришнинг маънавий мезонидир.Миллий истиқлол ғояси ана шу талабларга жавоб берганидагина қуйидаги асосийвазифаларини бажаришга қодир бўлади:Фуқароларни ѐт ғоялардан мустақил дунѐқарашини ва эркин тафаккурини, прогрессивижтимоий онгни шакллантириш;Ижодий, эркин фикрлайдиган, ўзбилимлари ва кучларига ишонадиган шахснитарбиялаш;Одамларнинг, айниқса ѐшларнинг, юксак озодлик ва тараққиѐт идеалларига ишончинимустаҳкамлаш, чинакам гуманистик эътиқодлар мустаҳкамланишига хизмат қиладиган юксак ахлоқий муҳитни яратиш;Ватандошларимизнинг ўзлигини англаши, айниқса миллий ифтиҳор ва қадр – қимматтуйғулари, тарихий хотирага садоқат, ватанпарварлик, муқаддас қадриятларимизга авайлаб муносабатда бўлиш туйғулари ўсишига ѐрдам бериш;Халқда ор-номус ва ҳалоллик, саҳийлик, камтарлик ва бошқа шу каби ахлоқийфазилатларини ривожлантириш;Кўп миллатли халқимиз онгида Ўзбекистон – умумий Ватанимизъъ деган эътиқодини шакллантириш ва ривожлантириш.Ана шу вазифаларни бажариш ижтимоий муносабатларни уйғунлашувига хизмат қилади,даврнинг тобора ошиб бораѐтган талабларига жавоб беришга қодир бўлган мутлақо янгича типдаги шахснинг шаклланишини таъминлайди.
Миллий ғояни руѐбга ошириш жараѐнида узлуксиз таълим тизимларини, кўпроқ халқпедагогикасида, ўйинларда ва шу кабиларда ўз аксини топган прогрессив миллий, маънавий –ахлоқий қадриятлар ва нормаларни қайта тиклаш, ривожлантириш ҳамда ҳозирги ҳаѐтга, ўкув –тарбия ишларига жорий этиш билан чамбарчас боғлиқдир.Ҳар бир инсоннинг шахси таълим, ижтимоий муҳит таъсирида шаклланади. Натижада уижтимоий жиҳатдан аҳамиятли бўлган вазифаларни бажаради, ижтимоий ролни ўзлаштириб олади,ўзининг қизиқиши, қобилиятини ижодий мулоҳаза қилиб кўради, жамиятнинг бошқа аъзолари биланмустақил муносабатга киришади ва шу тариқа шахснинг ижтимоийлашуви юз беради.
Ижтимоий педагогика маънавий – маърифий фаолиятнинг алоҳида соҳаси сифатида унингоммавийлиги, барча аҳоли ўртасида миллий истиқлол ғояларини тарғибот-ташвиқотини кенг олиббориш имкониятини беради.Ижтимоий педагогика предмети санъатдан шахсга таъсир этадиган ғоявий – эмоционалвоситалар комплексидан кенг фойдаланиш билан фарқ қилиб туради.Ижтимоий педагогика Ўзбекистонда хам, дунѐдаги бошқа мамлакатларда хам узоқ ва чуқуранъаналарга эга. Шунга қарамай совет даврида ижтимоий педагогика ютуқлари эътиборга олинмади.Бундай муаммоларни шахсга, ҳамкорлик анъаналарига, раҳм – шавқатга, миллий анъаналарга бефарқбўлиш ҳолатлари билан изоҳлаш мумкин. Бу ижтимоий тарбия соҳаси мутахассислари олдида турганвазифаларни мураккаблаштириб юборади. Шунинг учун ҳам ижтимоий педагогиканиривожлантириш ва мазкур йуналишда мутахассислар тайѐрлаш муҳим аҳамият касб этади. Манашунинг учун хам ижтимоий педагогика янги соҳа сифатида фақат ижтимоий–педагогикмутахассислар давлат ва жамоат органлари бошқармаларинигина эмас, балки мутахассислартайѐрлайдиган тизимни, шунингдек ижтимоий–педагогик фаолиятининг илмий – тадқиқот базасинихам ўз ичига олади.Ижтимоий педагогика яқин келажакда ўқитувчи ѐки тиббий ҳодим сингари оммавий касбга айланади, чунки айрим оламнинг ижтимоий касаллигини олдини олиш ва маънавий – ахлоқийоғишини даволаш «ижтимоий эпидемия»га қарши курашга нисбатан анча осондир.Педагогиканинг мустақил фан сифатидаги тармоқлари мактабгача педагогика, махсус педагогика,профессионал педагогика ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Ижтимоий педагогика шулар жумласидандир.Ижтимоий педагогиканинг тадқиқот объекти педагогика ўрганадиган жараѐн ва воқеликбўлиб, у масалани муайян, ўзига хос аспектда кўради. Унинг ўзига хослиги эса «ижтимоий» дегансўзда ифодаланган. Ижтимоий педагогиканинг объекти инсоннинг ижтимоийлашув жараѐнидир.Халқнинг бой мероси, педагогикасидан, фан, маданият, жамият ютуқларидан фойдаланиб, ижтимоийпедагогика ўз назариясини, методи ва технологиясини ишлаб чиқади. Ижтимоий педагогика давлатва жамият институтларининг маънавий-маърифий марказлари фаолияти соҳасидир, бу ерда янгиқадриятлар санъати шакллантирувчи ва бирлаштириб турувчи фаолият жамланади.«Ижтимоий» тушунчасида одамларнинг бирга яшаши билан боғлиқ жараѐнлар ифодаланган,аммо уларнинг мулоқоти ва ўзаро алоқалари турли шаклларда бўлади.

Download 272.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling