155
Бугунги автомобилларнинг конструкцияси шу қадар мураккаблашиб бормоқдаки ,
уларни оддий плакат ёки схемаларда ўқувчининг онгига етказиш мумкин эмас. Қуйида
ушбу фанни замон талаби асосида дарсларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди:
-техникага оид фанларни ўргатиш жараёни турли хилдаги кўргазмали ўқув
қуролларини қўрсатиш билан, машқлар ва
лаборатория ишлари, бу машғулотларнинг
ўзаро узвий боғланганликлари билан олиб борилиши лозим.
- “Автомобиль тузилиши” фанидан дарс беришда автомобилларга оид барча
кўргазмали техник қуроллар (актив, пассив), унинг қисмлари бўлиши лозим.
- таълим беришнинг замонга хос
техник воситаларидан- слайдлар, кинофильмлар,
ўргатувчи ва назорат қилувчи компьютерлардан ҳамда
уларнинг дастурларидан
(қўлланмаларидан) фойдаланиш керак.
- маълумки, таълим - икки ёқлама жараён. Бу жараёнда педагог ҳам, ўқувчи-талаба
ҳам фаол бўлиши керак. Агар педагог ўз ишида муваффақиятга
эришишни истаса, у
албатта, ўқувчиларнинг фаоллигини тўғри йўлга солишга интилади. Педагог бераётган
ахборот ўқувчилар томонидан қандай қабул қилинаётганини, бошқача қилиб айтганда
“Тескари алоқа - билим олиш” юзага келаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Тескари алоқа таълим беришнинг асосий мақсади ва шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: